ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(11-бўлак)
Борлиқ оятларига қарашда тадаббур талаб қилинмади. «Тафаккур» сўзи ўрнида «тадаббур» сўзи ишлатилганда инсон барча махлуқотларни тадаббур қила олмай, уларнинг оят-мўъжиза эканига эътироз билдириши мумкин эди! Буюк ҳикмат соҳиби Аллоҳ бундай гумроҳликдан покдир!
Борлиқ оятлари инсон ақли қамраб ололмайдиган даражада кўп бўлиб, уларнинг барчаси ҳақида фикр юритиб чиқиш талаб этилганда инсон бундан ожизлик қилар эди. Шунинг учун ҳикмат соҳиби борлиқ оятларида тадаббур қилишга эмас, тафаккур этишга, яъни қарашга буюрди.
وَمَا ذَرَأَ لَكُمْ فِي الأَرْضِ مُخْتَلِفًا أَلْوَانُهُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَذَّكَّرُونَ
– “Яна У Зот сизлар учун Ерда яратиб қўйган ранго-ранг нарсаларни (бўйсундирди). Албатта, бу нарсаларда ибрат-эслатма оладиган қавм учун оят-ибрат бордир”. (Нахл:13)
أَلَمْ يَرَوْاْ إِلَى الطَّيْرِ مُسَخَّرَاتٍ فِي جَوِّ السَّمَاء مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلاَّ اللّهُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
– “Осмону-фалакда (учиш учун) бўйсундирилган қушларга боқмайдиларми?! Уларни ёлғиз Аллоҳ ушлаб турибдику! Албатта, бу ишда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар мавжуд”. (Нахл:79)
وَالْبَلَدُ الطَّيِّبُ يَخْرُجُ نَبَاتُهُ بِإِذْنِ رَبِّهِ وَالَّذِي خَبُثَ لاَ يَخْرُجُ إِلاَّ نَكِدًا كَذَلِكَ نُصَرِّفُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَشْكُرُونَ
– “Пок шаҳар (ернинг) гиёҳи Парвардигорнинг изни-иродаси билан (осон) униб чиқур. Нопок (яъни шўр, тошлоқ) ерники эса, фақат қийинчилик-машаққат билангина чиқур. Шукур қилувчи қавм учун оят-аломатларимизни мана шундай баён қилиб берурмиз”. (Аъроф:58)
اللّهُ الَّذِي رَفَعَ السَّمَاوَاتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِي لأَجَلٍ مُّسَمًّى يُدَبِّرُ الأَمْرَ يُفَصِّلُ الآيَاتِ لَعَلَّكُم بِلِقَاء رَبِّكُمْ تُوقِنُونَ
– “Аллоҳ осмонларни сизлар кўргудек устунларсиз кўтариб қўйган, сўнгра ўз аршини эгаллаб, қуёш ва ойни Ўз амрига бўйсундирган Зотдир. Уларни ҳар бири муайян муддат (қиёмат)гача сайир қилаверар. Аллоҳ барча ишнинг тадбирини қилур ва сизлар (қиёмат кунида) Парвардигорингизга рўбарў бўлишга иймон келтиришингиз учун ўз оятларини муфассал баён қилур”. (Раъд:2)
وَفِي الأَرْضِ قِطَعٌ مُتَجَاوِرَاتٌ وَجَنَّاتٌ مِنْ أَعْنَابٍ وَزَرْعٌ وَنَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَغَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَى بِمَاءٍ وَاحِدٍ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَى بَعْضٍ فِي الأَكُلِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
– “Бу ерда бир-бирига қўшни бўлган бўлак-бўлак (яъни унумдор ва шўр) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган ва шохламаган хурмолар бўлиб (уларнинг ҳаммаси ҳам) бир сув билан суғорилур. (Лекин) Биз уларнинг айримларидан айримларини таъмлироқ-ейишлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ҳам ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар мавжуд”. (Раъд:4)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми