| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

By htadmin
14.01.2019
1467
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

Ҳиссадорлик ширкати

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ

إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)

Аввалги мақоламизда сизларни Ҳиссадорлик ширкатини воқеси билан тўлиқ таништирдик ҳамда унинг Исломга зидлигини ва мусулмон одам учун бундай ширкатни тузиш шаръан ҳаромлигини далиллари билан таништиришни бошлаган эдик. Бугунги мақоламизда ҳам шу ишни давом эттирамиз.

Капиталистлар ҳиссадорлик ширкатини икки ёки ундан ортиқ шахс молдан улуш қўшиш орқали бирон молиявий лойиҳада – ундан келиб чиқадиган фойда ёки зиённи бўлишиб олишлари учун – шерик бўлиш мажбуриятини олишадиган битим, деб таърифлашади. Шу таъриф ва ширкатнинг юқорида айтиб ўтилган икки йўл билан таъсис этилиши воқесидан келиб чиқиладиган бўлса, унинг Исломий шариат ҳукмлари асосида икки ёки ундан ортиқ шахс ўртасида тузилган битим эмаслиги аён бўлади. Чунки битим шаръан икки ёки ундан ортиқ шахс-тараф ўртасидаги таклиф ва қабулдир. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, битимда икки тараф бўлиб, улардан бири битимни таклиф этиши, иккинчиси эса қабул қилиши керак бўлади.

Масалан, биринчи тараф, сенга уйландим, сенга сотдим, сенга ижарага бердим, сен билан шерик бўлдим, сенга ҳадя қилдим каби таклифларни айтса, иккинчи тараф қабул қилдим ёки рози бўлдим каби жавобни айтиши лозим. Агар битимда икки тараф ёки таклиф ва қабул мавжуд бўлмаса, у шаръан битим ҳисобланмайди.

Ҳиссадорлик ширкатида эса, асосчилар шерикчилик шартларига келишадилар, бироқ келишув пайтида шерикчиликни амалда йўлга қўймайдилар. Балки шартларни келишиб олиш борасида ўзаро музокара олиб борадилар, холос. Кейин эса ширкат низоми ҳисобланадиган акт (ҳужжат) тузадилар. Шундан кейин шерикчилик қилмоқчи бўлган ҳар бир одам актга имзо чекади. Шу имзо чекишнинг ўзи унинг қабул қилинганлиги ҳисобидадир. Шу ондаёқ у таъсис этувчи ва шерик, деб эътибор қилинади, яъни имзо чеккан ёки аъзо бўлиш муддати тугаган пайтдан бошлаб шерикка айланади.  

Кўриниб турибдики, бу ишда битимни биргаликда тузаётган икки тараф ҳам, таклиф ва қабул ҳам бўлаётгани йўқ. Фақат бир тараф шартларга рози бўлиб, шерикка айланяпти, холос. Демак, ҳиссадорлик ширкати икки киши ўртасидаги битим эмас, бир шахснинг шартларга рози бўлишидир, холос.

Шунинг учун ҳам капиталистик иқтисод олимлари ва Ғарб қонуншунослари бу ҳақда сўз юритиб, ҳиссадорлик ширкатидаги мажбурият бир тарафлама хоҳиш-ирода билан тасарруф этишнинг бир туридир, деганлар. Бир тарафлама хоҳиш-ирода дегани бир шахснинг ўзича бир ишни бошқа бир шахс ёки кўпчилик учун – уларнинг рози бўлиши ёхуд бўлмаслигидан қатъий назар – мажбурият қилиб олишидир. Масалан, мукофот ваъда қилади. Улардаги ҳиссадорлик ширкати аслида ҳиссадор, асосчи ёки актга қўл қўйган одамга бошқалар рози бўладими, йўқми, ундаги шартларга амал қилиш мажбуриятини юклайди. Уни бир тарафлама хоҳиш-ирода билан тасарруф юритишнинг бир тури, деб ҳисоблайдилар. Шунга кўра, бир тарафлама хоҳиш-ирода билан тузиладиган ҳиссадорлик ширкати битими шаръан ботил битимдир. Зеро, шаръий битим битим тузувчилардан бири томонидан бўладиган таклифнинг иккинчиси томонидан бўладиган қабулга таъсири кўринадиган тарзда боғланишидир. Ҳиссадорлик ширкатида эса, бундай бўлмайди.  Чунки унда икки ёки ундан ортиқ шахс ўртасида келишув бўлмай, фақат битим бўйича битта шахс бирон молиявий лойиҳада шерик бўлиш мажбуриятини бўйнига олади, холос. Мажбуриятни бўйнига олганлар ва шериклар ҳар қанча кўп бўлмасин, битта шахс деб эътибор қилинади. Энди “ахир шериклар ширкат шартларига ўзаро келишишяпти-ку! Шунинг ўзи таклиф ва қабул эмасми, акт тузиш битимнинг бир шакли, холос, шундай бўлгач, нега энди бу иш битим деб аталмас экан?”, – деган савол туғилиши мумкин.

Бунга жавоб шуки, шериклар ўзаро ширкат шартларига келишадилар, лекин шу келишув бўйича ўзларини амалдаги шериклар ҳисобламайдилар ва бу келишувга амал ҳам қилмайдилар.  Улардан ҳар бири келишувдан, ҳатто акт тузилганидан кейин ҳам воз кечиши мумкин. Чунки уларнинг келишувлари бўйича шерик актга қўл қўйгандан кейингина унга мажбурият юкланади. Унгача мажбурият юкланмайди ҳамда ҳеч нарсага боғланмайди. Демак, ҳали акт имзоланмай туриб уларнинг шартларга келишувлари улар наздида битим ҳисобланмайди. Бу иш шаръан олганда ҳам битим эмас. Чунки шерикчилик шартларига ва шерикчиликка келишишнинг ўзи билан ширкат тузилди, деб ҳисобланмайди.  Бундан ташқари, уларнинг келишувлари бўйича ҳали имзо чекилмай туриб мажбурият юкланмайди. Битим эса, тарафларга мажбурият юкланишидир. Шунга кўра, ширкат шартлари ва шерикчиликка келишишлари таклиф ва қабул ҳисобланмайди. Демак, бу иш уларнинг наздида ҳам, шаръан ҳам битим, деб эътибор қилинмайди.

(давоми бор)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

15.01.2019

TagsКАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАРҲиссадорлик ширкати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон қамоқларини тўлдиришимиз керак

  • МАҚОЛАЛАР

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган момақалдироқ каби гумбурлайди-ю, лекин амалда ҳеч нарса қилмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/