Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
18
Ҳаётимизда Исломнинг ўрнига эътибор бериб кўрайлик. Исломнинг дин эканлиги барча инсонларга маълум, лекин унинг барча муаммоларга ечим бера олувчи асос эканлиги ҳатто мусулмонларнинг баъзиларига ҳам тушунарсиз ҳолатдир. Бу борада баҳс қилинса, жамият ҳаётида муҳим ўрин тутган айрим соҳалардаги муаммоларни исломий ечиб бўлмаслигини ҳатто баъзи исломий уламо сифатида танилган шахслар ҳам айтадилар. Буни қандай тушуниш керак? Яъни Ислом бу дунё ҳаётидаги муаммоларга тўлиқ ечим беришда нуқсонлими? Келинг, бу тўғрида қисқача фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтайлик.
Аввало, бундай даъво қилувчилар айнан қайси соҳани айтаётганига эътибор қаратайлик. Уларнинг фикрича, Ислом жамиятдаги ёки давлатдаги иқтисодий соҳада вужудга келган муаммоларга ечим беришда ожизлик қилиши мумкин экан. Бу фикр уларнинг Ислом борасидаги билимлари анчайин саёз эканлигини, Исломда оқсоқ эканликларини англатади. Уларга кичик бир таклифимиз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Исломда иқтисод низоми (бу китоб ижтимоий тармоқларда қисмма-қисм бериб борилмоқда), Халифалик давлатида моллар каби китобларига бир кўз югуртиришсин. Бу китобларда айнан жамият ёки мамлакат миқёсида иқтисодиёт қандай бўлиши кераклиги, иқтисодий ва молиявий ишлар қандай юритилиши, бу соҳадаги муаммолар қандай ечилиши, молиявий кирим ва чиқим қандай тартиблаштирилиши, ҳатто муомаладаги маблағлар тўғрисида ҳам фикрлар билдирилган. Бу фикрларнинг ҳар бири Ислом шариатига асосланган ҳолда тақдим қилинган.
Аслида, Ислом барча соҳалардаги муаммоларга, керак бўлса умумий ёки деталма-детал ечим бера олади, деб эътиқод қилиш иймоннинг бир бўлагидир. Лекин инсон муаммолар учун Исломдан ечим ола билмаса нуқсон Исломда деб эмас, инсонда эканлигини тўғри тушуниш керак.
Ислом билан бошқарилган даврларда олам бугунгидек иқтисодий инқирозларга мубтало бўлмаган. Инсонларга чигал ва Ислом еча олмайдигандек кўринаётган муаммолар аслида капиталистик иқтисод низоми татбиқининг меваларидир. Шундай ечиб бўлмас ҳолатдек кўрингани, инқирозлар, инфляциялар кучайиб бораётганлиги, бу муаммоларга Ислом ечим бера олмайди, дейишга сабаб бўлмаслиги керак. Ислом дин бўлиш билан бирга барча муаммоларга ечим бера олувчи тузум ҳамдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ.
27.01.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ