Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
24
Ҳаётдаги муаммоларнинг келиб чиқиш манбаси инсон фитрати (табиати) да мавжуд бўлган ғаризалар ва узвий эҳтиёж эканлигини айтиб ўтганмиз. Инсон бажарадиган амаллар шу ғаризалар талаби ва узвий эҳтиёжни қондиришга қаратилади. Муаммога чуқурроқ киришсак, шу талаблар ва эҳтиёжлар қандай қондирилиши кераклиги тўғрисида бош қотириш айни муаммолигини тушуниб етамиз. Ҳаётимиздаги тартиботларга эътибор берсак, бу тартиботлар тузилишидан мақсад мана шу жиҳатга қаратилганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бу борада ақлнинг ишлатилиш жараёнида шариатга бўйсундирилиши ёки ақл барча нарсалардан устун қўйилиши бу муаммолар тўғри ечим топиши ёки аксинча бўлишида катта аҳамиятга эга.
Ақлнинг шариатга бўйсундирилиши инсоннинг ўз ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларини қондиришда ақл шариат кўрсатган йўлни танлашида кўринади. Чунки ақл инсоннинг бирор қарорга келишида идрок қилувчи, ажратувчи ва танловчи вазифаларини бажаради. Инсонда, аввало, ақидани текшириб кўриб, унинг тўғрилигини идрок қилиб, ишонч ҳосил қилиб иймон келтириш ёки умуман бу ишга киришмаслик ёки хато бўлса ҳам эътиқод қилавериш, шу жумладан ўз амалларини шаръий йўл билан амалга ошириш ёки унга тескари равишда амалга ошириш ихтиёри бор. Ўзи дуч келган амалнинг ҳукми қандай эканлигини изланиб ўрганиши мумкин. Қолаверса, бу ҳукмнинг шаръий ёки шаръий эмаслигини ҳам ўрганиш имконияти бор. Фақат бунинг учун бунга етарли илмга эга бўлиш керак. Яъни ўзи мустақил ўрганиши учун мусулмон инсон камида муттабий бўлиши талаб қилинади. Лекин омий бўлганда ҳам сўраб ўрганиши мумкин. Бу ўрганиш натижасида инсон ҳукмнинг шаръий эканлигини ёки шаръий эмаслигини идрок қилади.
Агар инсон ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларини шаръий йўлдан бошқача қондирадиган бўлса, у ақлини шариатга бўйсундирмаган ҳисобланади. Ва натижада гуноҳкор бўлиб, жазога лойиқ ҳаёт кечиради.
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً
– “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
10.02.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми