Уйғонишга илк қадамнинг бошланиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Уйғонишга илк қадамнинг бошланиши
(1-қисм)
Тасаввур қилинг, ширин уйқудасиз. Энг узун уйқуни ҳам поёни бўлганидек, сиз ҳам уйғона бошладингиз. Эринган ҳолингизда кўзингизни очиб атрофга қарайсиз. Қарадингизу, дахшатдан қотиб қолган кўзларингизга ишонмай, ўзингизга кела олмай қолдингиз. Чунки сиз ўз уйингизда эмас, бепоён уммон бағридаги кимсасиз бир кемада турибсиз.
Қаттиқ қўрқув ва кучли хавотир ила тўрт томонингизга шошилинч назар ташлайсиз.
Нақадар даҳшат! Гўё уммон чексиз, кафтдек қуруқликдан дарак йўқ. Назарингизни уммондан олиб қўрқув ила кемани кўздан кечира бошлайсиз. Кема эса кимсасиз, ҳар хил, катта-кичик хоналару, кенг ва тор йўлаклардан иборат. Лекин унда жон сақлаш учун ҳамма шароитлар керагидан ортиқ бор. Шунинг билан бирга бу кема чўкиб кетиш, даҳшатли айсбергларга урилиб парча-парча бўлиш каби хавф-хатарлардан ҳам ҳоли эмас. Бунинг устига йиртқич акулаларнинг ҳужуми эса, бир фожеа устига яна бир фожеани пайдо қилмоқда…
Сиз бир ақлли инсон сифатида ўзингиздаги бу қўрқувни енгиб, ўзингиз тушиб қолган бу воқелик ҳақида фикрлай бошлайсиз. Фикрлаганда ҳам бу фикрлаш сизни ҳаёт ва мамотингиз устида бўлгани учун иложи борича чуқурроқ ва ёрқинроқ фикрлашга ундайди. Ҳатто уммоннинг шовқини сизни чалғитмаслиги учун қулоқларингизни қўлингиз билан маҳкам беркитиб оласиз…
Бу фикрлашлар натижасида сизда бир нечта жавобсиз саволлар пайдо булади. Мен қаердаман? Бу ерга қандай келиб қолдим? Бу кема қаёққа сузяпти?
Чуқур ва ёрқин фикрлаш натижасида сиз ўзингиз тушиб қолган воқеликни идрок этиш учун саволларни тўғри туздингиз. Энди шу саволларга тўғри ечим топсангиз ушбу хатардан омонда чиқиб олишингиз мумкин, акс ҳолда уммонга ғарқ бўлишингиз мумкин.
Энди уммон ўртасидаги кемадан ўзимиз яшаб турган дунё ҳаётига қайтайлик. Тасаввуримиздаги воқелик ҳақида фикрлаганимиз каби бу дунё ҳаёти ҳақида ҳам бир фикрлаб кўрайлик. Кема уммон бағрида сузиб юргани каби биз яшаб турган ер сайёраси ҳам коинот бағрида сузиб юрибди. Ер юзидаги ҳаётимиз ҳам турли туман хавфу хатарларга ва қийинчиликларга бой. Шу билан бирга, бу ерда биз учун бошқа ҳеч қайси сайёрада мавжуд бўлмаган яшаш шароитлари муҳайё қилинган.
Ўзимизга лоақал бир маротаба бўлса ҳам савол берайлик, Мен кимман, Қаердан келдим, Қаерга бораман. Фикр юритиш натижасида пайдо бўлган бу ўринли саволларга жавоб топдикми? Ёки кетяпмизми, ҳаётнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу деб?! Юқоридаги уч савол шундай улуғ маъноларни касб этадики, бизнинг ҳаёт йўлимиз ҳал бўлади. Қачонки, тўғри жавоб топсак, бизни икки дунё бахт-саодатига етакласа, нотўғри жавоб бизни бахтсизлик ва ҳалокат гирдобига ташлайди.
(Давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
28.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб