| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

By htadmin
01.08.2020
1297
0
Share:

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бандаларининг қилган амалларини ҳисоб қилувчи, дунё ва ундаги нарсалардан беҳожат, мулк молики, қудрат ва улуғлик соҳиби, бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Каъбани мушрикларнинг қабиҳ ишларидан поклаб, у ерда мўминларнинг тавофини қайта тиклаган Муҳаммад алайҳиссаломга, аҳли оилалари ва барча асҳобларига салоту саломлар ёғилсин.

Байҳақийнинг «Сунани Кубро»да Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадисида Набий ﷺ марҳамат қиладилар:

«مَا الْعَمَلُ فِي أَيَّامٍ أَفْضَلُ مِنْهُ فِي عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَلا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: وَلا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ إِلا رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ لا يَرْجِعُ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ»

«Зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунлигида қилинган амаллардан ҳам улуғроқ амал йўқдир. Ё Росулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳамми? – деб сўрашди. Ҳа, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам, фақат Аллоҳнинг йўлида жони ва моли билан чиқиб, булардан бирон нарсани орқасига қайтармаган киши бундан мустасно, дедилар».

Мўминлар ушбу зул-ҳижжанинг ўн кунлигида солиҳ амал қилиш билан шодланган Қурбон Ҳайитига хуш келибсиз!

Ҳожилар ушбу буюк фарзни тамомлаш билан шодланган Ҳажжул Акбар кунига хуш келибсиз!

Мусулмонлар боболари Иброҳим алайҳиссаломдан ўрнак олиб, Аллоҳ учун қурбонлик қиладиган наҳр кунига хуш келибсиз!

Мўминлар «Аллоҳу Акбар», дея ҳайқирувчи такбир кунларига хуш келибсиз!

Ўз навбатида мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ҳайит байрами муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман.

Бу йилги ҳайит бутун дунёда одамлар аҳволи ёмонлашаётган бир пайтда келди. Чунки дунёга ҳукмронлик қилаётган капиталистик система инсоният учун яроқли система бўлишга уринар экан, бунда омадсизликка юз тутди. Ҳолбуки, бу система ҳаётни илмоний ақида билан қоришган меъморий ва маданий кўринишлар билан тўлдириб юборди. Зеро, илмонийлик Аллоҳнинг ўз бандаларига қонун тузиб бериш ҳуқуқини рад этади. Оқибатда, одамзод ихтиролар ва кашфиётлар билан тўла оламда ташвиш ва изтироблар исканжасида яшамоқда. Зеро, унинг қалби дунё ҳаётидан кейин охират ҳаёти бўлади, деган умиддан холи бўлиб қолди… У қашшоқлик оловида жизғинак бўлиб, бир бурда нон учун ўзини ўтдан чўғга урмоқда… фойдасиз урушлар қурбони бўлмоқда… оёғи остидаги бойликлардан маҳрум қолмоқда… У ўзи ҳукм чиқармоқда. Шунинг учун хиёнат қилса ҳам шарафга эришадиган бўлиб қолди… Халқлар бойлигини еб уларни қашшоқлаштирса ҳам нафси тўймаяпти, ҳаётдаги йўлини йўқотиши ортидан минглаб одамларни қирғин қилмоқда. У ўзлигини шу даражада йўқотдики, ўзининг қайси жинсга мансублигини ҳам, ҳатто инсон эканлигини ҳам билмай қолди.

Ғарб биздан, технология ва тиббиётга эришишимиз эвазига мана шундай ўзлигини ва йўлини йўқотган одам бўлишимизни истамоқда.

Эй мусулмонлар!

Кўпчилигингиз ўз юртида тинч яшолмаяпти. Кимингиз ўз юртида тинч яшаётган бўлса-да, аммо мусулмонлар аҳволидан ташвишлангани учун тинч ухлолмаяпти, кимингиз репрессия ёки коррупциядан безиб, хорижга ҳижрат қилган бўлса-да, бироқ ўз ватанига қайтишга юраги чопмаяпти. Сизнинг бу ҳолингиз улуғ саҳобалар ҳоли кабидир. Чунки улардан ҳам кимлардир ўз қариндошлариникидан бошпана топган бўлса-да, биродарларининг Қурайш қўлида озор топаётганини ўйлаб, тинч ухлолмаган эдилар. Яна баъзилари Ҳабашистонга ҳижрат қилган эса-да, аммо у ерда кўнгли тўқ-хотиржам яшай олмаган эди. Баъзи бирларини ўз қариндошлари талаб, азоб-уқубатларга солган. Саҳобалар шундай аҳволда яшаб, ниҳоят, Аллоҳ уларга Ясриб (Мадинаи Мунаввара)да Ислом давлатини барпо этиш билан нусрат берган. Аллоҳ Росули ﷺ нури ила мунаввар қилган Мадина Ислом давлатига айланган.

Ушбу замондаги сиз мусулмонларнинг ҳолингиз ҳам ўшандайдир. Ҳаётингиз ҳимоясиз ва оч бўриларга таланган ҳолда давом этмоқда. Ва ниҳоят, сиз учун ақидангиздан балқиб чиққан, манфаатларингизни ҳимоя қилиб, шон-шавкатингизни қайта олиб берадиган бир давлат қайта барпо бўлажакдир. Росулуллоҳ ﷺнинг хизматини қилган Савбон розияллоҳу анҳу ул зотнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«يُوشِكُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ الأُمَمُ مِنْ كُلِّ أُفُقٍ كَمَا تَدَاعَى الأُكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا»

«Бир кун келиб, худди кўппаклар ялоққа ташлангани каби, сизга ҳам чор атрофингиздан халқлар ташланади». (Имом Аҳмад ривояти).

Сизга бўлаётган бу ҳужумларга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидан бошқа ҳеч бир давлат барҳам бермайди. Бас, биз сизни Халифаликни қайта барпо этишга даъват қиламиз. Чунки сизнинг азизлигингиз ҳам, Роббингиз ризоси ҳам, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирган кимсага етаётган танг-бахтсизликдан қутқарадиган ҳам Халифалик давлатидир.

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى * قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنْتُ بَصِيرًا * قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنْسَى﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан»»  [Тоҳа 124-126]

Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат!

«Ўз ваъдасини бажариб бандасига нусрат берган, қўшинни қудратли қилиб, (Расулуллоҳ ﷺга қарши турган) иттифоқдош кучларни ёлғиз ўзи мағлуб қилган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея хайқирган овозларингиз осмону фалакни тўлдирди.

Ҳа, Нусрат Аллоҳнинг даргоҳидан келади. Бироқ Аллоҳ бу дунёдаги нусратни амалга боғлаган бўлиб, мана бу сўзни айтган кимсани нусратдан маҳрум қилган:

﴿فَاذْهَبْ أَنتَ وَرَبُّكَ فَقَاتِلا إِنَّا هَاهُنَا قَاعِدُونَ﴾

«Бас, боргин, сен ўзинг ва Парвардигоринг улар билан уришаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб кутурмиз»»                               [Моида 24]

Кейин уларни мана бундай жазолади:

﴿فَإِنَّهَا مُحَرَّمَةٌ عَلَيْهِمْ أَرْبَعِينَ سَنَةً يَتِيهُونَ فِي الأَرْضِ فَلاَ تَأْسَ عَلَى الْقَوْمِ الْفَاسِقِينَ﴾

«Аллоҳ деди: «Энди қирқ йил мобайнида бу ер улар учун ҳаромдир. Улар ерда (саҳроларда) адашиб-улоқиб юрурлар. Сен бу итоатсиз қавм (қилмиши)дан маҳзун бўлмагин»»                                                                          [Моида 26]

Чунки Аллоҳ Азза ва Жалла ростгўйларга ва динига ёрдам берганларга нусрат беради:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُم﴾

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур»                                     [Муҳаммад 7]

Бас, ушбу ҳайитда қарорингизни қайта қатъий қилинг. Биз сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга биз билан бирга ҳаракат қилишга даъват қиламиз, шояд, Аллоҳ барчамизни ўз нусрати билан сийласа, зеро У дуоларни ижобат қилгувчи зотдир.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…

Ҳайитингиз муборак бўлсин вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

https://www.youtube.com/watch?v=4G_GecxDaPU

TagsСалоҳиддин АзозатабрикҚурбон ҳайити
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бутун мусулмонларга, хусусан, куч-қудрат аҳлига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/