| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
02.11.2025
1554
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (uzdaily.uz 24.10.2025й): Жорий йилнинг 23 октябр куни Тошкентда “V Тошкент аксилкоррупция форуми” бўлиб ўтди.

Изоҳ: Мазкур форумда хорижий делегациялар, давлат органлари, фуқаролик жамияти ва ОАВдан 250 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди. Улар орасида Германия, Саудия Арабистони, БАА, Индонезия, Озарбайжон каби 20 дан зиёд давлатнинг аксилкоррупция идоралари раҳбарлари ҳамда Transparency International, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), Осиё тараққиёт банки, ЕХҲТ ва БМТнинг етакчи мутахассислари иштирок этди. Бу каби форумлардан асосан икки мақсад кўзланган, деб айтиш мумкин. Биринчидан, ўзбек ҳукумати гўё коррупцияга қарши курашда жиддий эканлигини намойиш қилиш билан ташқи сармоя учун Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширмоқчи. Иккинчидан, халқимизда ҳукумат ва тузумга нисбатан деярли сўниб бўлган ишончини жонлантирмоқчи. Лекин булар шунчаки сохтакорлик ва халқ кўзини бўяш эканлигини форумда сўзга чиққан Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Абдулҳаким Эшмуратовнинг Ўзбекистондаги “оламшумул ислоҳотлар” натижасида халқаро рейтингларда мамлакатнинг ўрни юқорилаганини таъкидлагани яққол кўрсатиб турибди. Демак, мақсад коррупцияни илдизи билан йўқотиш эмас, балки кўпроқ халқаро рейтингларни яхшилашдир. Бу нарса воқеликда ҳам аниқ-равшан кўриниб турибди. Коррупцияга қарши кураш асосан ҳокимиятнинг пастки поғоналарида олиб борилиб, юқоридаги сиёсий элита эса дахлсизлигича қолмоқда. Чунки коррупциянинг урчишига фақат шахслар эмас, балки капиталистик тузум татбиқи асосий сабабдир. Шунинг учун бу чирик тузум таг-туги билан қўпориб ташланмас экан, коррупцияга тўлиқ барҳам бериш амримаҳол ишлигича қолаверади. Аслида, халқимиз ҳам ҳукуматнинг коррупцияга қарши мана бундай бефойда ва сохта курашидан аллақачон чарчаган, ҳатто бу иллатни йўқолишидан умидини ҳам узган. Бироқ ҳақиқий умид устимизда хўжайинлик қилаётган ёмон бошқарув ва яроқсиз капиталистик тузумдан эмас, балки фақат Исломдандир! Жамиятимизни булғаётган коррупция каби зараркунанда иллатлардан фақат Ислом татбиқигина халос қила олади. Чунки бу тузумда ҳокимлардан тортиб фуқароларгача, уларнинг ақли ва қалбига ҳалолу поклик, адолат ва тақводорлик сингдирилади ҳамда Ислом қонунлари татбиқи натижасида коррупцияга элтувчи муҳит пайдо бўлишига асло йўл қўйилмайди.

Хабар (president.uz 24.10.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди.

Изоҳ: Мазкур ташрифнинг асосий воқеаси – Европа Иттифоқи билан “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим”нинг имзоланиши бўлди. 9 бўлим ва 356 моддадан иборат бу ҳужжат сиёсий, иқтисодий, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши қайд қилинди. Ташриф натижасида умумий қиймати 10 миллиард евродан зиёд бўлган лойиҳалар бўйича келишувларга эришилгани маълум қилинди. Қизиғи, “инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” сифатида намоён бўладиган ЕИ бу музокараларда айнан инсон ҳуқуқлари масаласини “эътибордан четда” қолдирди. Чунки Ғарб давлатлари учун “инсон ҳуқуқлари” фақат бир сиёсий восита, геосиёсий манфаат йўлида ишлатиладиган ниқоб, холос. Қолаверса, Ғазо воқеалари Ғарб демократиясининг қабристонига айланди, ўзининг “инсон ҳуқуқлари” деган сохта даъвосини ўз қўли билан ерга кўмди. Шундай экан, Марказий Осиёда Америка, Россия ва Хитой ўртасида авж олаётган рақобатда ўз ўрнига эга бўлишга интилаётган ЕИ Ўзбекистон билан муомала қилишда “инсон ҳуқуқлари”ни аралаштириб, алоқаларга путур етказишни хоҳламади. ЕИ анчадан бери кутаётган “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим”нинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларга асос бўлади. Зеро, бу ЕИнинг Ўзбекистоннинг табиий бойликлари, айниқса, муҳим минералларига кенгроқ йўқ очади. Буни Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен очиқ эътироф этиб, шундай деди: “Мақсад Европа саноати учун муҳим хомашёларнинг альтернатив манбаларидан қисқа, ўрта ва узоқ муддатли фойдаланишни таъминлашдир”. Маълумки, ЕИ ўз саноати учун зарур бўлган минераллар борасида Хитойга қарамлигича қоляпти ва у қарамликни камайтиришни Ўзбекистон ҳисобига амалга оширишни кўзлаяпти. Ҳозирда мустамлакачи давлатлар юртимиз бойликларига кўз олайтириб, кескин рақобат олиб бораётганлари ҳеч кимга сир эмас. Бироқ айрим ғарбпараст сиёсатчилар эса, бу келишувни Ўзбекистоннинг “кўп векторли сиёсатининг” ютуғи сифатида талқин қилмоқда. Аслида, бу ҳеч қандай ютуқ эмас, балки юртимизнинг хомашё базаси ва халқимизнинг арзон ишчи кучи бўлиб, қарам ва қолоқ аҳволда қолишига олиб борадиган муваффақиятсиз қадамлардир! Демак, бу жараёнда ютқизадиган яна шу бечора халқимиз бўлади. Ҳақиқий ютуқ – мусулмон халқимизнинг Ислом асосида уйғониши ва уни ҳокимиятга олиб келишидир!

Хабар (president.uz 25.10.2025й): 25 октябр Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан президент Мирзиёев ходимлар ва фахрийларни табриклади.

Изоҳ: Хавфсизлик ходимларининг касб байрами бу сафар бошқача муҳитга тўғри келди. Бир тарафдан, Мирзиёевнинг ИИО ходимларига табриги янграган бўлса, бошқа тарафдан эса, ИИО ходимлари томонидан мактаб директори лавозимидаги аёлни жирканчли равишда таҳқирланиб, видеога олингани бўйича суд иши давом этмоқда. Ҳа, бундай шармандали ҳолат Ўзбекистонда хавфсизлик тизими қанчалик ёмон аҳволда эканини яна бир карра ёдимизга солди. Албатта, бунинг бош сабабчиси ўзбек режими татбиқ қилаётган бузуқ демократик тузум эканлигига шубҳа йўқ. Чунки бу тузумда бошқа давлат ташкилотлари қатори хавфсизлик тизими ҳам халққа хизмат қилувчи эмас, балки унга қарши турувчи зулм машинасига айланади. Бироқ ИИО ходимлари ҳам шу мусулмон халқимизнинг ўғлонлари бўлиб, ўзларини мусулмон ҳисоблайдилар! Шундай экан, уларга қарата қалбимиздаги сўзларни айтамиз: Сиз ҳам аслида қайсидир маънода ўзбек режими татбиқ қилаётган бугунги капиталистик тузумнинг қурбонларисиз! Сабаби, бундай ғайриисломий бошқарувда баъзида сиз Ислом ва мусулмонларга қарши курашдаги найзанинг учи ролини ўйнашингизга тўғри келади. Буни ўзингиз ҳам ич-ичингиздан ҳис қилиб турасиз. Лекин унутманг, бундай ишингиз учун “мен буйруқни бажарганман” деб Аллоҳнинг олдида ўзингизни оқлай олмайсиз. Шунинг учун Охиратингизни арзимас дунё матосига алмаштириб, кейин афсус-надомат чекувчилардан бўлиб қолманг! Бу тузум ўз халқингиз олдидаги бурчингизни ҳалол бажаришингизга йўл бермайди, балки унга қарши бориб, сиёсий элита қўриқчисига айланишингизга мажбур қилади. Демак, Аллоҳнинг олдида юзингиз ёруғ бўлишини истасангиз, айниқса Ислом ва мусулмонларга қарши курашилаётган ўринларда бундай тузум хизматкори бўлишдан воз кечинг! Бундан ҳам яхшироғи, хавфсизлик тизимини тубдан ўзгартириб, уни одамлар яхши кўриб, дуо қиладиган Исломий шурта (полиция)га айлантирадиган Халифалик давлатини тиклашга ўз ҳиссангизни қўшинг ва шу йўлда ҳаракат қилаётганларни қўллаб-қувватланг!

Хабар (qalampir.uz 27.10.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Учрашувда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклик муносабатларини жорий йил 23 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида олий даражада эришилган келишувлар доирасида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Геосиёсий нуқтаи назардан, Ўзбекистонга амалга оширилган АҚШ делегациясининг ташрифи бир нечта муҳим мақсадларга қаратилди. Бу ташриф орқали Вашингтон Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтириш, минтақада барқарорликни “назорат остида сақлаш” ва геосиёсий рақобат муҳитида ўз нуфузини мустаҳкамлашни кўзлаган. Зеро, Марказий Осиё – йирик давлатлар манфаатлари кесишган, стратегик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Ташриф доирасида Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, иқтисодий ривожланиш вазири Лазиз Қудратов ва энергетика соҳаси раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказди. АҚШ Давлат департаментининг расмий баёнотида “стратегик шериклик янги босқичга кўтарилгани” таъкидланди. Бироқ таҳлил нуқтаи назаридан, музокараларнинг асосий мавзуси – санкциялар оқибатларини бошқариш ва энергетик занжирларни қайта форматлаштириш бўлгани эҳтимоли юқори. Бу ҳолат, айниқса, АҚШнинг 2025 йил сентябрда янгиланган “Central Asia Strategy” (Марказий Осиё стратегияси) ҳужжатидан ҳам яққол кўринади. Янги стратегияда икки асосий устувор йўналиш белгиланган: Хитой ва Россия таъсирини чеклаш – критик минераллар (уран, литий, хром) бозорида назоратни қайта тақсимлаш орқали геоиқтисодий устунликка эришиш. Терроризм ва сиёсий Исломни чеклаш – Афғонистондан келаётган хавфлар баҳонасида мафкуравий ва чегаравий тўсиқ яратиш. Ўзбекистон бу икки мақсаднинг марказида жойлашган: бир томонда – минерал ресурслар ва транзит инфратузилмаси, иккинчи томонда – Исломий уйғониш кайфияти кучли жамият сифатида. Шу боис, АҚШнинг Марказий Осиёдаги стратегияси “тинчлик” ёки “ҳамкорлик” шиори билан безатилган бўлса-да, унинг асосий қисми Исломий уйғонишни тўхтатиш, яъни мусулмонларнинг сиёсий фаоллигини сўндириш ҳаракатидир. Шунга кўра, бундай ташрифлар мусулмон халқимиз эътиқодига қарши қаратилганлиги билан ўта хатарлидир!

Хабар (gazeta.uz 27.05.2025й): Шавкат Мирзиёев 2026 йилда харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш асосий мезон бўлишини билдирди.

Изоҳ: Буни президент Мирзиёев 27 октябр куни ўтказган йиғилишда 2026 йилги Давлат бюджети лойиҳаси муҳокамасида айтиб ўтди. “Харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш” деган ибора – иқтисодий тилда austerity, яъни тежамкорлик сиёсати деганидир. Бу сиёсат одатда давлат бюджети танқислиги кучайганда, ташқи қарзлар ортиб бораётганда ёки халқаро молиявий босим сезилганда қўлланилади. Амалда эса, бунинг маъноси бошқача, яъни халқ учун зарурий соҳалар – таълим, тиббиёт, нафақа ва субсидияларга ажратиладиган маблағлар қисқаради, янги солиқ ва тўловлар ўйлаб топилади, борлари эса оширилади. Шу билан бирга, хабарда тилга олинган “стратегик тармоқларда таннархни камайтириш” ва “хусусий сектор иштирокини кенгайтириш” – давлат корхоналарини босқичма-босқич хусусийлаштириш деганидир. “Таннархни камайтириш” – ишчилар сонини қисқартириш, маошларни пасайтириш; “Хусусий сектор иштирокини кенгайтириш” – давлат корхоналарини асосан ҳукуматга яқин гуруҳлар қўлига ўтказишни англатади. Бундай “тавсия”лар Ўзбекистон ҳукумати қарз олган Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро молиявий ташкилотлардан чиққанига ҳеч шубҳа йўқ. Чунки ўзбек режими олган қарзларнинг бюджетга тушаётган юки тобора оғирлашиб бормоқда ва шу қарзларни тўлаш учун ҳам президент қаттиқ тежамкорлик сиёсатини эълон қилмоқда. Бу сўзлар ортида эса, “тежамкорлик халқ ҳисобига бўлади” деган маъно ётибди. Аммо бошқа тарафдан, бошқарув аппарати харажатлари ва турли беъмани-бефойда чиқимлар, шунингдек, ҳукуматга яқин маҳаллий монополист компаниялар ва хорижий инвесторларни енгиллик ва имтиёзлар билан баҳраманд қилиш тўхтамайди. Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, устимизда чирик капиталистик тузум татбиқи давом этар экан, ҳамма бало халқимиз бошига келаверади: тежамкорлик ҳам унинг ҳисобига бўлади, қарз юки ҳам унинг гарданига тушади. Аммо Исломда бундай зулмга асло йўл қўйилмайди. Бу тузумда давлат халқ ҳисобига тежамайди ва Байтулмолни тўлдиришни камбағал-фақирлар зиммасига юкламайди. Шунингдек, ажнабий давлат ва ташкилотлардан қарз ҳам олмайди. Фақат зарурат туғилгандагина мусулмонларнинг бойларидан вақтинчалик солиқ ундиради ёки қарз олади.

Хабар (daryo.uz 27.10.2025й): Ўзбекистонда 9 ойда аҳоли даромади 18 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19 фоизга ўсгани айтилди.

Изоҳ: 27 октябр куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди. Президентнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ўсган. Аммо Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-сентябр ойларида аҳоли реал даромадлари 8,4 фоизга, жон бошига реал даромадлар эса 6,3 фоизга ўсган. Отабек Бакировнинг таъкидлашича, бу ўсишнинг асосий сабаби меҳнат муҳожирлари томонидан юборилаётган пул ўтказмалари ҳисобланади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев таҳлилича, агар пул ўтказмалари ўсмаганида, реал даромадлар ўсмаган, 8 та вилоятда эса қисқарган бўларди. Унга кўра, энг кучли таъсир Хоразм (78,7%) ва Самарқандда (77,7%) кузатилган. Агар пул ўтказмалари бўлмаганида, бу ҳудудларда даромадлар мос равишда 5% ва 4,6% пасайган бўларди. Аммо президент аҳоли даромади қанчадир даражада ўсишига ва мамлакат иқтисодиётига улкан ҳисса қўшаётган меҳнат муҳожирлари хизматини тилга олмади. Қайтанга, уларнинг қўшаётган беқиёс ҳиссасини Мирзиёев бошлиқ ҳукумат ўзиники қилиб кўрсатишга уринаётгани янада ажабланарли. Ваҳоланки, четга чиқиб пул топиб, уйга юбориш халқимизга жуда қимматга тушяпти. Мана, миллионлаган муҳожирларимиз чет давлатлар, айниқса, Россияда не-не азоб-уқубатлар ва таҳқирлашларга дуч келаётганларини, Украина урушида қурбон қилиб юборилаётганларини ўзбек режими кўриб турибди-ку. Бироқ режим уларга нисбатан “пули ҳалолу, ўзи ҳаром қабилида” муомала қилмоқда. Аслида, ҳукумат одамларни сифатли иш ўринлари билан таъминлай олмаганига яраша, ҳеч бўлмаса чет давлатларда ҳимоя қилганида ҳам бунчалик алам қилмаган бўларди… Шундай экан, мусулмон халқимиз бундай ёмон бошқарув ва яроқсиз тузумдан воз кечиб, Ислом тузумини ҳокимиятга олиб келмагунича бу азоб-уқубатлардан қутула олмайди. Зеро, Ислом билан бошқариладиган Халифалик давлатида аҳоли даромади ҳақиқатда юксак даражада ўсиб, дунёдаги энг юқори ўринда бўлади иншаАллоҳ.

 

Салоҳиддин

02.11.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Бангладешдаги холис зобитлар! Ҳасинанинг сиз ва аҳлингизга қарши қилаётган хиёнатларига чек қўймоқ вақти ҳануз келмадими?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳижрий 1441 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/