Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Ўн еттинчи қисм)
э) Кибр ва худбинлик, кеккайиш:
Кибр ва манманлик бир-бирига яқин сифатлардан бўлиб, “Кибр”, “такаббур”, “кибрё” сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблашдир. Ислом нуқтасидан қаралганда, Росулуллоҳ (с.а.в.) бу сифатни: «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», деб таъриф берганлар.
Кибр қайси бир инсонни қалбига сизиб кирар экан, ўз соҳибини ўта оғир гуноҳларга ботиради, ҳатто кечириб бўлмас ҳолатларга олиб боради. Яна бир оғир жиҳати шуки, агар кибр соҳиби ўзида чин ихлосни мужассам этмас экан, кибрдан халос бўлишга ўзида куч топа олмайди. Кибр ўз соҳибини жаҳаннам сари етакловчи амаллардан биридир. Иблис кибрни изҳор қилган ва кечирилмаган биринчи гуноҳкордир. Кибрнинг кечирилиши фақатгина сидқидилдан қилинган тавба билан амалга оширилади.
Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ, قَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا وَنَعْلُهُ حَسَنَةً, قَالَ: إِنَّ اللَّهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ, الْكِبْرُ بَطَرُ الْحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ»
«Кимнинг қалбида бир зарра мисқолича кибр бўлса, жаннатга кирмайди», дедилар. Бир киши: «Ахир одам кийимининг, пойабзалининг чиройли бўлишини хоҳлайди-ку?!», деди. Айтдиларки: «Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр эса, ҳақдан норози бўлиш ва одамларни менсимасликдир».
Кибрнинг маъноси хусусида катта кетиш, ўзини юқори тутиш, керилиш, манманлик, димоғдорлик каби сўзлар ҳам айтилган. Кибрнинг ўрни қалбдир. Бунга далил Аллоҳ Таолонинг:
إِنْ فِي صُدُورِهِمْ إِلاَ كِبْرٌ
– “Аниқки, уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордир…”, (Ғофир:56)
деган ояти ва Пайғамбар (с.а.в.)нинг: «Кимнинг қалбида бир зарра мисқолича кибр бўлса…», деган гаплари.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
01.04.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми