| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Энергетика кризиси ҳақида

Энергетика кризиси ҳақида

By htadmin
01.02.2023
616
0
Share:

Энергетика кризиси ҳақида

بسم الله الرحمن الرحيم

Бу қиш мавсумидаги энергия инқирози Ўзбекистон аҳолиси учун олдинги йиллардагидан ҳам оғирроқ бўлди. Қаҳратон қиш совуғида свет ва газ йўқлигидан вилоятлардаги ва ҳатто пойтахт Тошкентдаги аҳоли ҳам жуда қийналмоқда. Касалхоналарда аҳвол оғир, ҳатто туғруқхоналарда ҳам шундай. Чақалоқлар совуқдан кўкариб ётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Одамлар ис газидан ўлаётгани ҳақида ҳам ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Газ ва свет йўқлигидан одамлар моддий зарар ҳам кўрмоқда. Масалан, Наманган вилоятида бир тадбиркорга қарашли паррандачилик корпусида 40 минг дона жўжа совуқдан ўлган.

Ўзбекистондаги энергетик инқироз бугун ё кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ. У анча вақтдан бери мавжуд. Одамлар диктатор Каримов даврида ҳам бу муаммодан қийналишган. Лекин диктаторнинг зулму зўравонлигидан қўрқиб норозилик билдира олмаганлар. Каримов ўлимидан сўнггина халқ ўз норозилигини очиқ билдира бошлади ва ҳукумат иложсизликдан, жуда кечикиб инқироз мавжудлигини расман тан олди. Расмийлар муаммонинг асосий сабабларидан бири қилиб энергияга бўлган талабнинг ошганини кўрсатишади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Келинг, фактларга мурожаат қилайлик. Масалан, газ истеъмоли давлат статистикаси сайтидаги маълумотга кўра, 2000 йилда 51 млрд. куб метрдан ошган бўлса, 2020 йилда 46 млрд. куб метрдан сал ошиқроқ бўлган. Bloomberg нашри 2019 йилда мамлакатда газга бўлган ички эҳтиёж 40 млрд. куб метрни ташкил этишини ёзган эди. ВВС эса, 2022 йил 15 декабрда 3,8 млрд. куб метр газ Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжининг 25 фоизи деганидир, деб ёзди. Яъни истеъмол камайган. Тўғри, ОПЕК маълумотига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 46,4 млрд. куб метр газ қазиб олган. Лекин бу маълумот ишончли эмас. Чунки Ўзбекистонда энергетика соҳасига оид маълумотларнинг ўзи ишончли эмас. Қолаверса, ички маълумотларда 60 млрд. куб метр газ қазиб олиниши айтилади. Bloomberg нашрининг 2022 йил 24 мартдаги маълумотига кўра, Ўзбекистон табиий газ қазиб олишни ўн йиллик охирига бориб 20%га оширишни, лекин қўшимча қазиб олинган газнинг катта қисмини ички истеъмол учун сақлаб қўйишни режалаштирмоқда. Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А. Аҳмадхўжаевнинг нашрга айтишича, 2021 йилда 53,6 млрд. куб метр газ қазиб олинган бўлса, 2030 йилда газ қазиб олиш 66,1 млрд. куб метрга кўпаяди.

Электр энергиясига келсак, энергетика вазирлигининг анимацион ролигида айтилишича, 2021 йилда 72 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, аҳоли истеъмоли эса 16,2 млрд. кВт соатни ташкил қилган. Хўш, қолган шунча электр қаёққа кетди? Хўш, унда муаммо нимада? Ўзбекистон ер ости ва усти фойдали қазилмаларга бой ўлка. Буни президент Мирзиёевнинг ўзи минбардан туриб: газимиз бор, тилломиз бор, уранимиз бор, пахтамиз бор, мева-сабзавотимиз бор… деб билдирди. Хўш, шунча бойликлар қаерга кетяпти? Масалан, давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Ўзбекистон 2019 йилда 4,9 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2022 йилда эса, 4,25 млрд долларлик олтин сотган. Шунча бойлик қаерга кетяпти? Хўш, муаммо нимада ўзи? Жавоб шуки, Ўзбекистоннинг бу бойликлари мустамлакачи кофир давлатлар чангалига ўтиб кетган. Собиқ молия вазири ўринбосари Абдулла Абдуқодиров Kun.uz нашрига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг газ соҳасида импорт ва экспортини Россия ширкатлари назорат қилишини таъкидлаб шундай деди: “Фактлар, афсуски, шундайки бугунги кунда Ўзбекистоннинг газ соҳасидаги импортини ҳам, экспортини ҳам Газпром ва унга алоқадор ташкилотлар назорат қилади. Ташқи кучлар қўлида. Ҳатто бизнинг Хитойга экспортимизни ҳам назорат қилади. Бунинг нархини ҳам, керак бўлса ҳажмини ҳам белгилаб беради. Импортни ҳам. Туркманистондан оладиган газимизни Crudex компанияси орқали оламиз. Ва бунинг нархи ва ҳажмини ҳам улар белгилаб беради”. Бу ҳам камлик қилганидек, Россиянинг Ўзбекистонда газ қазиб оладиган “Лукойл” ширкати Ўзбекистон бўйнига 600 млн доллар қарзни ҳам илиб қўйди! Бу ҳақда президент Мирзиёев сенатдаги чиқишида гапирган эди.

Ўзбек расмийлари нефт-газ, энергетика соҳасидаги кризисга яна бир сабаб сифатида бу соҳа модернизация қилинмагани, ундаги асбоб-ускуналарнинг эскирганини келтиришади. Ваҳоланки, олинган ташқи қарзлардан миллиардлаб маблағлар шу соҳага сарфлангани айтилмоқда. Масалан, Марказий Банкнинг 2021 йил 30 июнда эълон қилган статистикасига кўра, ташқи қарзнинг умумий миқдори 43,3 млрд доллар эканлиги, шундан 4,4 млрд доллар нефт-газ, энергетика соҳасига сарфлангани айтилган. Бироқ бу маблағларнинг катта қисми коррупцион схемалар орқали талон-тарож қилиб юборилганлигига шубҳа йўқ. Зеро, хонадонларга газ ва электр линияларини тортишдан бошлаб уларнинг таъмирини халқ ўз чўнтагидан тўлаб келаётганлиги ҳеч кимга сир бўлмаган ҳақиқатдир. Яна қарз масаласига қайтсак, 2022 йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 40 млрд долларга яқин экани айтилди. Бундан келиб чиқадики, ҳар бир туғилган чақалоқнинг бўйнига 1100 доллар қарз ва унинг фоизлари тўғри келади! Ўзбекистоннинг  биргина Хитойдан олган қарзининг ўзи 2022 йил октябр ойидаги маълумотга кўра 4,2 млрд долларни ташкил қилган. Мустамлакачи давлатлар, жумладан Хитой ҳам қарзларни фоизлари билан беради. Демак, бу қарзлар йилдан-йилга кўпайиб, уларни тўлашнинг умуман иложи бўлмай қолади. Қарзлар у ёқда турсин, уларнинг фоизларини тўлашнинг ҳам иложи бўлмай қолади. Натижада нефт, газ ва бошқа бойликларимиз шу мустамлакачиларга ўша қарзлар ва уларнинг фоизлари ҳисобидан сув текин кетаверади. Масалан, ТАССнинг Хитой божхона бошқармасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1,07 млрд. долларлик газ сотган. Бу албатта расмий маълумот. Аслида “парда ортида” тузилган келишувлар бўйича Хитойга бундан кўра кўпроқ газ кетаётгани аниқ.

Шунча қарз олингани етмаганидек, Ўзбекистон 2023 йилда яна 4,3 млрд доллар қарз олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов 2023 йилги давлат бюджети лойиҳаси ҳақида қонун чиқариш палатасига берган маълумотда билдирди.

Ўзбекистондаги бу инқироз татбиқ этилаётган капитализмнинг муқаррар оқибатидир. Зеро, капитализм доимо кризисларга “ҳомиладор” бўлади. Дунёга “бир қутбли дунё” сиёсатини зўр бериб тиқиштираётган Америка бошчилигидаги мустамлакачи давлатлар дунёни капитализм ботқоғига ботирди. Бундан Ўзбекистон ҳам омон қолмади.

Энергетика соҳасидаги кризиснинг чуқурлашиб бораётгани Ўзбекистондаги илмоний тузумнинг яроқсизлигини яна бир бор очиб ташлади. Бу тузум тепасида турганларни халқнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги оғир аҳволи асло ташвишга солмайди. Аксинча, улар ўз чўнтакларини қаппайтириш, ўз бойликларини кўпайтириш билан овора! Шундай экан, мусулмонлар бу тузумни йўқ қилиб, ўзларининг азизлик манбаси бўлмиш Рошид Халифалик Давлатини ҳаётга қайтаришлари лозим. Ҳизб ут-Таҳрир кеча-ю кундуз мусулмонларни шу давлатни тиклашга чақириб келмоқда. Халифалик давлати инсоннинг асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришини кафолатлайди ва камолий (иккинчи даражали) эҳтиёжларини ҳам қондириши учун зарур шароитлар яратади. Росулуллоҳ ﷺ  дедилар:

الناس شركاء في ثلاثة: في الكلأ، والماء، والنار  "رواه أحمد وأبو داود"

“Одамлар уч нарсада шерикдирлар: ўт-ўлан (яъни яйлов), сув ва оловда”. Бу ҳадисни Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилди.

Аллоҳ ва Унинг Росули чақирган ҳаёт инсонлар инсондек ҳаёт кечирадиган мана шундай Исломий ҳаётдир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”.   (Анфол:24)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил

01.02.2023й

0
0

Related posts:

Ўзбек ҳукумати олаётган қарзларни ким тўлайди?!
Tagsгазсветэнергетик инқирозЭнергетика кризиси ҳақида
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дайтон ўрнатган маъмурият ҳамда унинг Росулуллоҳ ﷺ рояларига душманлиги

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳиндистондаги ҳинду давлатининг мусулмонларни қурол таҳдиди остида Бангладешга кўчириши мусулмонларга нисбатан худди яҳудийлар душманлиги каби очиқ душманликдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб капиталистик тузуми келтириб чиқарган камбағаллик муаммосига Ислом қандай ечим беради?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/