БАЙТУЛМОЛ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
БАЙТУЛМОЛ
Закот
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Аввалги мақоламизда китобимизнинг Байтулмол бўлимининг Закот мавзусини бошлаган эдик. Бугунги мақоламизда ҳам ушбу мавзу билан таништиришда давом этамиз.
Закот сарфланадиган жойлар ҳам аниқ белгиланган. У Аллоҳ Қуръонда зикр қилган саккиз синфдан бошқасига сарфланмайди. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ
–“Албатта, садақалар (яъни закотлар) фақат фақирларга, мискинларга, закот йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, ва қулларни озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (жиҳодга) ҳамда мусофирларга берилур”. (Тавба.60)
1. Фақирларга. Пули бору, лекин ҳаражати кўп кишилар фақирлардир. 2. Мискинларга. Умуман пули йўқ, кирими ҳам йўқлар эса мискинлардир. Аллоҳ Таоло айтади:
أَوْ مِسْكِينًا ذَا مَتْرَبَةٍ
–“Ёки муҳтож бечора-мискин”. (Балад.16)
3. Закот йиғувчилврга. Закот йиғувчилар уни йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган кишилардир. 4. Диллари динга ошно қилинувчи кишилар — давлат, закот берилса, мусулмонлиги янада мустаҳкамланади, деб ўйлаган кимсалардир. 5. Қулларни озод қилиш учун ҳам закот берилади. Закот олувчиларнинг бу синфи ҳозирда мавжуд эмас. 6. Қарздорларга. Қарздорлардан мурод, қарзини узолмаётган қарздорлардир. 7. Аллоҳнинг йўлида жиҳодга. Аллоҳнинг йўлида, дегани, жиҳод учун, деганидир. Қуръонда: فِي سَبِيلِ اللَّه деган сўз сарфлашга алоқадор бўлса, жиҳод, маъносини билдиради. 8. Йўловчи мусофирга. Йўловчидан мурод, узилган (яъни, мол-мулки, юртидан йироқдаги) мусофирдир. Шу саккиз синфдан бошқасига закот пулидан берилмайди. У давлатнинг иқтисодий ишларига сарфланмайди. Мазкур саккиз синфдан бирортаси топилмай қолса, закот сарфланмасдан байтулмолда сақланиб тураверади. Ҳожат тушганда, яъни саккиз синфдан бири топилганда берилади. Закот халифа ёки унинг вакилига топширилади. Чунки Аллоҳ Таоло:
خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا
− “(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг”, деди. (Тавба.103).
Абу Бакр ҳам одамлардан камбағалларга берасизларми, бермайсизларми, деб ўтирмасдан закот беришларини талаб қилган. Саҳобалар унга эътироз билдирмаганлар. Закот беришдан бош тортишгач, уларга қарши урушган. Закотни ҳақдорга фақат имом беради, холос. Ҳатто, волийлар золим бўлсалар ҳам уларга топширилади. Суҳайл ибн Абу Солиҳ ривоят қилади: “Саъд ибн Абу Ваққоснинг олдига келиб, менинг молим бор, закотини чиқармоқчиман, анавиларни ўзинг кўриб турибсан, менга нима маслаҳат берасан, дедим. У, ўшаларга беравер, деди. Ибн Умарнинг олдига борган эдим, у ҳам шу гапни айтди. Абу Ҳурайранинг олдига борган эдим, у ҳам шу гапни айтди. Абу Саиднинг олдига борган эдим, у ҳам шу гапни айтди”. Бу ривоятни “Муғний”нинг муаллифи айтган. Закот зиммий бўлиш — бўлмаслигидан қатъий назар кофирга мутлақо берилмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в. Муоз ибн Жабални Яманга юбораётганларида:
فَأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللهَ اِفْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً فِى أَمْوَالِهِمْ، تَؤْخُذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ، وَتَرُدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ
“Уларнинг молларига бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни Аллоҳ фарз қилганини уларга билдириб қўй”, дедилар. Бу ҳадисни Бухорий ибн Аббосдан ривоят қилган. Унда Пайғамбар с.а.в. закотнинг вожиблигини мусулмонларнинг бойларига хослаганларидек, сарф этилишини мусулмонларнинг камбағалларига хослаяптилар. Лекин кўнгилдан чиқариб бериладиган садақани кофирга бериш ҳам жоиз.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيَتِيمًا وَأَسِيرًا
– “Таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар”. (Инсон.8)
У пайтда кофирдан бошқа асир бўлмаган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
18.04.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми