Асосий муаммонинг ечими
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
21— қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Қазо ва қадар учун қўрқув
Инсонлар доимо келажак учун қайғуриб келганлар. Бу инсоннинг туғма сифатларидан бўлиб, бу яшаш учун кураш ғаризасининг бир кўринишидир. Биз буни “Ғайбга бўлган иймон” мавзусида гапириб ўтгандик. Инсон келажакда унинг ҳаётида пайдо бўлиб уни танг аҳволга соладиган ва эҳтимолки, унга Аллоҳ ато этган ҳар қандай қобилият ва имкониятдан маҳрум этиши мумкин бўлган хатардан қўрқади. Бу хатар фақат ўзигагина эмас, балки бутун авлоди учун ҳам етишидан ҳадиксирайди. У фарзандлари учун қўрқади ва бир нарсаларни режалаштириб, чора тартиблар кўриб, воқеа-ҳодисаларни олдини олиб, ўз ҳаёти ва наслини сақлаяпман деб ҳисоблайди. Жуда кўп инсонлар баъзи бир эҳтиёжлари учун пул ажратиб асраб қўядилар, агар улардан бу ҳақида сўрасангиз “Қора кун учун”, “Келажакда бирор бир нарса бўлиб қолса”, “Ҳаётда сенга нималар бўлишини билмайсан, оғир кунлар, мусибатлар бўлиши мумкин” деб жавоб беришади.
Бу хавотирли фикр инсонга тинчлик бермайди. Бу қийинчилик ва мусибатлар олдидаги қўрқув уни енгиб қўяди. Бундай вазият юзага келиши биланоқ аксарият инсонлар шу ҳолатга мос келадиган мақол ва маталларни келтиришни бошлайдилар.
Шубҳасиз, бу тариқа фикрлаётган инсонлар ҳаётидаги асосий муаммосини ечмадилар, ечсаларда, бирор бир нарсани ўзгартирмадилар ва асосий муаммодан келиб чиқадиган бошқа муаммоларини ечиш учун бирор бир чора-тадбир кўрмадилар.
Ислом ақидаси асосий муаммога шундай ечим берди-ки, бу динни қабул қилган киши бугунги ҳолатига қанчалик хотиржам бўлса, келажагига нисбатан ҳам шундай хотиржамликни топади. Биринчидан, ислом ақидаси инсонга ер юзидаги ва инсон ҳаётидаги барча фалокатлар фақатгина Аллоҳнинг изни билангина содир бўлишини ўргатади:
مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي أَنفُسِكُمْ إِلَّا فِي كِتَابٍ مِّن قَبْلِ أَن نَّبْرَأَهَا إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ ، لِكَيْلَا تَأْسَوْا عَلَى مَا فَاتَكُمْ وَلَا تَفْرَحُوا بِمَا آتَاكُمْ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ
“Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун. Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир”. (Ҳадид: 22-23)
Инсоннинг атрофида содир бўлаётган ҳар қандай бахтсизликлар Аллоҳнинг олдиндан белгилаган қадари ва иродасига кўра содир бўлади, чунки бу нарса Унга осондир. Шунга кўра, инсон қўлидан кетган нарсасига қайғурмаслиги ва Аллоҳ унга инъом этган нарсаларига ҳаддан ташқари хурсанд бўлмаслиги керак.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَمَن يُؤْمِن بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
“Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир”. (Табоғун: 11)
Шу тариқа, инсон билан ёки унинг атрофидаги содир бўлаётган барча нарсалар Аллоҳнинг қадари ва иродасига кўра содир бўлади. Мусулмон бунга иймон келтириши ва ундан талаб қилинаётган барча нарсаларга бўйинсуниши керак. Аллоҳ Таоло иймонлари сабабли уларнинг қалбларини мамнунлик ва хотиржамлик сари буриб қўяди. Қуръон оятлари атрофдаги барча нарсаларни яратган ва уларни бири бирига мутаносиб қилган Ал-Аълим бўлган Аллоҳ Таолонинг мутлақ илми ҳақида хабар беради.
Инсоннинг амалларини чуқур таҳлил қилар эканмиз, унинг икки доирада яшаётганини кўрамиз:
- Биринчиси инсон ўзи ҳукмрон бўлган доира бўлиб, инсон ўз амалларини ихтиёрига кўра бажаради. У истаса ўтиради ва туради, ётади, еб – ичади, ҳоҳлаган кийимини кияди, уйдан чиқади ва қайтади, ўзини боқиш учун меҳнат қилади. У бу доирада қилган ҳар бир амалидан сўралади ва шунга лойиқ мукофот ёки жазо олади.
- Иккинчиси – инсон устидан ҳукмронлик қиладиган доира. Бу доирада инсон истайдими – йўқми, бундан қатъий назар ҳар бир иш унинг устида содир бўлади. У буларга, буларнинг оқибатларига ҳам тўсқинлик қила олмайди, улар устида ҳукмрон ҳам бўла олмайди. Шунинг учун бу ҳолатдаги ишларга у жавобгар бўлмайди, унга жазо ҳам, мукофот ҳам бўлмайди.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ
“Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз”. (Анбиё: 35)
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ
“Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер”. (Бақара: 155)
Шу тариқа Ҳақ Таоло Ўз ҳикмати билан бандаларини ҳар-ҳил мусибатлар билан синайди. Иккинчи доирада содир бўлаётган ишлар нима учун содир бўлиши ҳақида Аллоҳ Таоло бизга хабар беради:
- Қилган гуноҳларига жазо тариқасида. Аллоҳ қайси бандасига яхшилик истаса, унга тезроқ жазо беради.
Аллоҳ Таборака шундай дейди:
وَمَا أَصَابَكُم مِّن مُّصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ
“Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини авф қилур”. (Шўро: 30)
Ибн Можа ва Имом Аҳмад Савбон р.а.дан ривоят қиладилар, Расуллуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
إنَّ الرَّجُلَ لَيُحْرَمُ الرِّزْقَ بِخَطِيئَةٍ يَعْمَلُهَا
“Киши гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан албатта, маҳрум бўлади”.
Карами кенг Зот инсонларнинг кўп гуноҳларини кечирса-да, инсоннинг бошига келаётган баъзи бахтсизликлар уларнинг қилган гуноҳлари учун жазо тариқасида келади.
- Баъзида мусибатлар инсоннинг гуноҳларини ўчириш учун етиши мумкин. Бу ҳақда Расулуллоҳ с.а.в. шундай деди:
مَا يُصِيبُ المُسْلِمَ مِنْ هَمٍّ وَلَا حَزَنٍ وَلَا وَصَبٍ وَلَا نَصَبٍ وَلَا أذًى؛ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا إِلَّا كَفَّرَ اللهُ بَهَا مِنْ خَطَايَاهُ
«Мусулмонга етган касаллик, қайғу-алам, ҳатто баданига кирган тиконни ҳам Аллоҳ Таоло унинг хатолари учун каффорот қилади». (Муслим ривояти)
Яна Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ الزَّرْعِ لَا تَزَالُ الرِّيحُ تُمِيلُهُ ، وَلَا يَزَالُ الْمُؤْمِنُ يُصِيبُهُ الْبَلَاءُ
“Мўъмин киши худди, унга тинмай шамол келиб, ҳар томонга эгаётган экилган экинга ўхшайди, мўъмин ҳам шундай, синовлардан холи бўлмайди”. (Муслим ривояти)
Бошига келган барча мусибатлар ва изтиробларга қарамай, мусулмон иймони туфайли ҳаётда сабот билан туришда ва мақсади сари қатъий ҳаракат қилишда давом этаверади.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад).
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми