| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Асосий муаммонинг ечими

Асосий муаммонинг ечими

By htadmin
10.02.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Асосий муаммонинг ечими

11 — қисм

Инсон қаердан келди?

وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ

(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)

Уни нима кутяпти?

ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ

"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар".             (Мўъминун:15,16)

Нима учун яратилди?

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)

Бунинг натижаси нима?

فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)

Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?

Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.

Инсоннинг асосий ва иккинчи даражали муаммолари

    Аллоҳ Таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га хабар берганидек, инсон ўз ҳаётини ер юзида Роббиси  ўрнатган тартибга кўра яшаши керак, у шу мақсадда яратилди.

Аллоҳ Таоло шундай дейди:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى ، وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا

"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз", деди". (Тоҳа:123-124)

قُلْنَا اهْبِطُواْ مِنْهَا جَمِيعاً فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَن تَبِعَ هُدَايَ فَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ ، وَالَّذِينَ كَفَرواْ وَكَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا أُولَـئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

"Биз: "Ундан ҳаммангиз тушинг, бас, Мендан сизга ҳидоят келажак. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар", дедик. Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, улар дўзах эгаларидир, улар унда абадий қолурлар".                   (Бақара:38-39)

    Инсон ўз ҳаётини Аллоҳ Таоло ўрнатган тартибга кўра яшаши учун яратилган. Ким Аллоҳ Таолонинг буюрган йўлидан юрса, у адашган ва бахтсиз бўлмас. Кимки Унинг йўлидан юз ўгирса, Исломдан бошқа тартибни танлагани учун у оғир ва танг ҳаётга йўлиқади. Бахт дунёвий лаззатлардан баҳраманд бўлишни англатмайди, шунга мувофиқ уларни йўқотиш билан ҳам бахтсиз бўлиб қолмайди. Бахтни дунё неъматларини қўлга киритишда деб билганларнинг қанчаси ўз жонига қасд қилди? Дунё неъматларидан баҳраманд бўлмасдан ўз ҳаётида катта ютуқларга эришган "бахтли инсонлар" қанча?  Зиндонларда асирликда ётиб озодликда юрган инсонлар эриша олмаган нарсаларга эришган инсонларни бир нечтасини тарихдан эслаб кўрайлик:

  1. Аҳмад ибн Ҳанбал, зиндонда ётиб машҳур имомлардан бири бўлди.
  2. Шамсиддин ас-Сарахсий – зиндонлар қаърига отилган, у ердан туриб, ўз бойлиги – 20 жилдли "Китоб ал-Мабсут"ни мусулмонларга мерос қилиб қолдирди.
  3. Ибн ал-Асир зиндонда ётаркан, "Жами ал-усул" китобини ёзди.
  4. Саййид Қутб қамоқхонада  "Қуръон соясида" китобини ёзди.
  5. Ато ибн Халил Абу ар-Рашта "Тайсирул вусул илал усул» ва «Тайсир фи усулит тафсир"  асарларини қамоқхонада ёзди.
  6. Абу Иёс Махмуд Увайза қамоқхонада "Намоз аҳкомлари" китобининг муаллифи бўлди. 

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

مَا عِندَكُمْ يَنفَدُ وَمَا عِندَ اللّهِ بَاقٍ وَلَنَجْزِيَنَّ الَّذِينَ صَبَرُواْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ ، مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ

"Сизнинг ҳузурингиздаги ҳамма нарса тугайди. Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳамма нарса эса, боқийдир. Албатта, биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлаймиз. Эркагу аёл, ким мўъмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларини қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлаймиз".      (Наҳл: 96,97)

Ушбу оятларда Аллоҳ Таоло уч нарсани таъкидлаяпти: биринчиси, сиздаги ҳамма нарса тугайди, шунинг учун бу дунё ҳаёти инсоннинг мақсади эмас, Аллоҳдаги ҳамма нарса боқийдир – худди шу нарса мақсадга лойиқ бўлган нарсадир. 

Иккинчиси, сабр учун мукофот, сабр эса – ўзининг ҳавои-нафсларини ҳаромдан сақлашликдир. Шунинг учун, улар қилган амалларининг энг яхшиси учун мукофотланадилар. Учинчидан, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларни, ҳоҳ у аёл бўлсин, ҳоҳ у эркак бўлсин, уларни гўзал бир ҳаёт кутмоқда.

     Ҳузур- ҳаловат дўзахга олиб борувчи йўл бўлишига қарамай, инсон айнан шу нарсага ўч.

     Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Пайғамбар с.а.в. шундай деди:

حُفَّتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ وَحُفَّتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ

"Жаннат қийинчиликлар билан, жаҳаннам шаҳватлар билан ўралган".  (Муслим)  

     Одамлар учун лаззатларга муҳаббат – аёллар, ўғиллар ва Қуръонда эслатилган жуда кўп нарсалар орқали чиройли қилиб кўрсатилди. Аммо инсонлар учун энг яхши лаззат – остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғлари бўлиб, улар у ерда абадий қоладилар, ҳамда улар учун у ерда покиза жуфтлар бор. Ва ҳамма нарсадан муҳими – Аллоҳ Таолонинг розилиги бор.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَاء وَالْبَنِينَ وَالْقَنَاطِيرِ الْمُقَنطَرَةِ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالأَنْعَامِ وَالْحَرْثِ ذَلِكَ مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَاللّهُ عِندَهُ حُسْنُ الْمَآبِ ، قُلْ أَؤُنَبِّئُكُم بِخَيْرٍ مِّن ذَلِكُمْ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَاجٌ مُّطَهَّرَةٌ وَرِضْوَانٌ مِّنَ اللّهِ وَاللّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ

"Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларининг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. "Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?! – деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир".                   (Оли Имрон: 14-15)    

    Ахир табиатан ҳар бир киши доимий, абадий хотиржамликка эришишга ҳаракат қилмайдими?

الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топмасми?"                (Раъд сураси:28)

Ахир инсон қалби учун хотиржамликини, осойишталикни, тинчликни истамайдими?

فَمَن يُرِدِ اللهُ أَن يَهْدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلإِسْلاَمِ وَمَن يُرِدْ أَن يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاء

"Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўяди. Кимни залолатга кеткизишни ирода қилса, кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек тор ва танг қилиб қўяди. Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга азобни дучор қилур". (Анъом:125)

Ахир бойлик ва фарзандлар ғам ва кулфатларнинг сабаби бўлаётганини инсонлар кўрмаяптими? Аллоҳ Таоло мунофиқлар ҳақида нима деганига диққат қилинг:

فَلاَ تُعْجِبْكَ أَمْوَالُهُمْ وَلاَ أَوْلاَدُهُمْ إِنَّمَا يُرِيدُ اللّهُ لِيُعَذِّبَهُم بِهَا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَتَزْهَقَ أَنفُسُهُمْ وَهُمْ كَافِرُونَ

"Уларнинг моллари ва болалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни ҳаёти дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишни ҳоҳлайди, холос".               (Тавба:55)

    Ривоят қилишларича, Муқотил "То Ха"сурасининг нозил бўлиши сабаби ҳақида шундай дейди: "Абу Жаҳл ва ан-Надр ибн ал-Ҳорис Пайғамбаримиз с.а.в. нинг узун ва иштиёқ билан ибодат қилаётганини кўриб, унга: "Сен бизнинг динимизни ташлаб бадбахт бўлдинг", -дейишди. Шунда жавоб тариқасида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ушбу оятни нозил қилди:

طه ، مَا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْقُرْآنَ لِتَشْقَى

"То Ха. Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ"    (Тоха: 1,2)

     Инсон ҳаётидаги "Инсон нима учун яратилди?" деган асосий саволга тўғри ва қониқарли жавоб топмас экан, у бахтсиз ҳаётидан қутулиб бахтли бўла олмайди.

     Гарчи инсон бу дунё ҳаётида Аллоҳ Таоло айтгандек яшаб бахтга эришган бўлса ва Аллоҳ Таолонинг ундан розилигини ҳис қилса-да, асл ва ҳақиқий бахтни Охират дунёсида татиб кўради, чунки у ердаги нарсалар – абадийдир.

يَوْمَ يَأْتِ لاَ تَكَلَّمُ نَفْسٌ إِلاَّ بِإِذْنِهِ فَمِنْهُمْ شَقِيٌّ وَسَعِيدٌ ، فَأَمَّا الَّذِينَ شَقُواْ فَفِي النَّارِ لَهُمْ فِيهَا زَفِيرٌ وَشَهِيقٌ ، خَالِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ إِلاَّ مَا شَاء رَبُّكَ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالٌ لِّمَا يُرِيدُ ، وَأَمَّا الَّذِينَ سُعِدُواْ فَفِي الْجَنَّةِ خَالِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ إِلاَّ مَا شَاء رَبُّكَ عَطَاء غَيْرَ مَجْذُوذٍ

"У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У Зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир. Бас, бадбахт бўлганлар дўзахдалар. У ерда улар дод-фарёд қилурлар. Улар, модоми-ки осмонлару ер бор экан, унда абадий қолурлар. Магар Роббинг ҳоҳласа, (абадий қолмаслар). Албатта, Роббинг нимани ҳоҳласа, қилгувчи Зотдир. Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ ҳоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир".                              (Ҳуд: 105-108)

Махсус  Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун

Абу Муҳаммад (Ханифа Муҳаммад)

TagsАсосий муаммонинг ечимижининсон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий ҳамкорлик ташкилоти олий саммити хиёнат саммити ва гуноҳ устидаги ҳамкорликдир!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Фарғонадаги ҳужралар рейди: Исломий таълимга нисбатан тоқатсизликнинг яна бир кўриниши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳасина режими ўзининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги порахўрлигини яшириш мақсадида карантин сиёсатига ўтмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/