| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Асосий муаммонинг ечими

Асосий муаммонинг ечими

By htadmin
27.10.2018
1936
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Асосий муаммонинг ечими

2-қисм

Инсон қаердан келди?

وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ

(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)

Уни нима кутяпти?

ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ

"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар".             (Мўъминун:15,16)

Нима учун яратилди?

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)

Бунинг натижаси нима?

فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)

Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?

     Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.

Инсоннинг асосий ва иккинчи даражали муаммолари

     Ҳар бир инсоннинг ҳаётида асосий муаммо туради. У инсоннинг сиғинишлик – тадайюн ғаризасидан келиб чиқади ва уни бир қанча саволларга жавоб излашга мажбур қилади. Топилган жавоб инсон ақлини қаноатлантириши ва унинг яратилиш табиати – фитратига мос келиши керак. Бу саволлар:

  • Инсон қаердан келди?
  • Нима учун яратилди?
  • Келажакда уни нима кутяпти?

     Бу саволлар инсоннинг болалик давридаёқ туғилади. У ота-онасидан "Мен қаердан келдим?" деб сўрайди. Унга жавоб топишади, лекин бу жавоб  аниқ ва якунловчи бўлмагани учун болани қониқтирмайди. Шундан сўнг у яна саволини қайта беради. Синчков ақл ўзини қаноатлантирадиган жавобни олмагунча бу саволни қайта-қайта бераверади. Ота-она "биз туфайли дунёга келдинг" деб жавоб берса, аниқки бу савол яна давом этади "Ота-онаси ким туфайли дунёга келди?" Ота-онаси ҳар бир инсон ўз ота-онаси сабабли дунёга келиши керак деб жавоб беришади. Биз айтганимиздек жавоб аниқ ва якунловчи бўлмагунча бола савол беришда давом этаверади, чунки инсон мавжудлигида коинот билан чамбарчас боғлиқ. Бола савол бераётганида нафақат ўзи ҳақида, балки бутун инсоният, ҳаттоки Коинот ва унинг ташқарисидаги нарсалар ҳақида билгиси келади. Қачонки инсон барча мавжудотларнинг Яратувчиси Аллоҳ Таоло эканлигини билгандан кейингина бу муаммоли саволини қайтиб бермайди, чунки у атрофидаги нарсаларнинг махлуқ эканлиги, уларнинг чекланган ва нуқсонли эканлигини ва ҳар бир нарса табиатан тўлиқсизлиги туфайли ўзидан бошқага муҳтож эканлигини пайқайди.

     Ундан сўнг бобосининг, қариндоши ёки қўшнисининг вафот этганини эшитгач, ота-онасидан "у қаерга кетди?"деб сўрайди. Болада ўлим ҳақида тушунча шакллана бошлайди, "бу қандай ҳодиса?" эканлигини билишни истайди, табиийки унда "ўлимдан кейин инсон билан нима содир бўлади?" деган савол келиб чиқади. Бола ақлини қаноатлантирадиган, қалбига хотиржамлик берадиган жавобни олмагунча саволини бераверади. Яъни ўлган одам ўз Яратувчининг олдига кетганини эшитгач, бу савол ниҳоясига етади.

     Ундан сўнг болада учинчи савол пайдо бўлади: "Инсон нима учун яратилди?" "Унинг ҳаётининг мазмуни нимадан иборат?"

   Инсон нима учун яратилди? Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло бизни ва биз учун бутун Коинотни яратди. У биздан нимани кутяпти? У бизни нима учун яратди? Шунда жавоб келади:

       "Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим".  (Ваз-зариёт:56)

     Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизларга қандай ибодат қилиб, бу ҳаётда қандай тўғри яшашни тушунтириш учун бизларга Пайғамбарларни юборди. Бундай жавобларни олгандан кейин инсоннинг қалби хотиржамлик топади.

    Инсон қаердан келди? У нима учун яратилди? Уни нима кутяпти? Бу саволлар инсон ҳаётидаги асосий муаммо ҳисобланиб, у инсондан бу саволларга жавоб топишни талаб қилади. Бу жавоб эса Инсон, Ҳаёт, Коинот ҳақидаги ҳамда буларнинг дунё ҳаётидан аввалги Вужудга ва дунё ҳаётидан кейинги Ҳаётга алоқадорлиги ҳақидаги умумий фикр бўлиб ҳисобланади. Жавобларнинг батафсил бўлишлигини ҳожати йуқ, бу саволларга  умумий жавоб топишликнинг ўзи кифоя қилади. Гарчи баъзи бир олимлар учун бу оламнинг қандай пайдо бўлганини ўрганиш зарурияти бўлса ҳам, умумий фикр пайдо қилиш учун бу нарсанинг кераги йўқ.

     Юқорида айтиб ўтганимиздек, бундай саволлар ҳар бир одамда турли вазиятларда пайдо бўлади ва уни жавоб излашга мажбур қилади. Чунки бу – сиғинишлик, тадайюн ғаризасининг бир кўриниши ҳисобланади. Бу ғаризани қондирилмаса,  яъни инсон бу саволларга жавоб топмаса, албатта бу нарса уни ўлимга олиб бормайди, балки унда безовталик, туғён пайдо қилади. Бунинг натижасида у қийналади, ҳаётнинг мазасини ҳис қилмайди, ақли эса хотиржамлик топа олмайди. Биз ҳаёт ҳақидаги асосий саволларга тўғри ва ишончли жавоб топа олмаган кўпчилик инсонларнинг туганмас изтироблар ичида яшаётганини кўрамиз, чунки  бу уч саволга жавобнинг йўқлиги уларга муаммоларни келтириб чиқаради.

     Бу уч саволга ақл асосида тўғри жавоб топган инсон нима учун яшаш ҳақидаги мақсадни аниқлаб олади. Ўзи учун тўғри турмуш тарзини шакллантиради, ўзи учун амаллар ўлчовига, бахт, ҳақиқий туйғулар, фикр ва тушунчалари учун ўлчовга эга бўлади. Бу жавоблар ёрдамида яхши ва ёмонни, фойда ва зарарни ажратишни ўрганади. Ҳаётий ишларга нисбатан, ўзининг ўтмиши, ҳозири, келажагига нисбатан ҳамда унга нима бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича ўз позициясини белгилайди. Шундай ҳолатлар бўлади-ки, улар қаршисида ўзининг кучсиз эканлигини тушунади. Уни кечалари хотиржам ухлашига қўймаётган муаммолар, яъни ажал, ризқ, таваккул, қазо ва қадар масаласи, ҳидоят ва залолат, ёрдам ва нусрат, фойда ва зарар, яхшилик ва ёмонлик, ҳалол ва ҳаром каби масалалар ўз ечимини топади. Шу тариқа инсон ҳаёт ҳақидаги энг тўғри ва энг юксак тушунчаларга эга бўлади, унда ҳаёт ҳақида тўғри тасаввур пайдо бўлади. Ҳайвонларга ўхшаб ўз нафсининг қули бўлмайди. У инсонни чиройли суратда яратган ва унга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатга эришадиган тўғри йўлни кўрсатган Яратувчисини улуғлай бошлайди.

Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун

Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)

TagsАсосий муаммонинг ечимиинсонмуаммоғаризаҳаёт
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой президентининг Франция сафари ва Европа билан бўлган савдо

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалаб ва Шомга ёрдам беришда Умматнинг ҳамда Уммат армияларининг роли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиндистоннинг мусулмонларга зўравонлик қилишига сабаб уларнинг халифасиз қолганликларидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/