| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Судандаги ўтиш даври ҳукумати сиёсий улуш талашиш ва тарафкашликлардан иборат бўлиб, муваффақиятсизлик ва бўлинишни олиб келади

Судандаги ўтиш даври ҳукумати сиёсий улуш талашиш ва тарафкашликлардан иборат бўлиб, муваффақиятсизлик ва бўлинишни олиб келади

By htadmin
02.09.2019
1167
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги ўтиш даври ҳукумати сиёсий улуш талашиш ва тарафкашликлардан иборат бўлиб, муваффақиятсизлик ва бўлинишни олиб келади

Устоз Муҳаммад Жоме Абу Айман

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги

расмий нотиғи ўринбосари

Озодлик ва Ўзгариш кучлари, ўтиш даври ҳукумати тузиш йўлида аянчли ва шармандали аҳволда тойилди… Тойилиб, сиёсий улуш талашиш ва тарафкашлик ботқоғига йиқилди. Оқибатда ғалва ва жанжаллар келиб чиқиб, Суданни бошқаришни даъво қилаётган бу гуруҳларнинг фикрий ва сиёсий жиҳатдан пуч-ғовак эканликлари фош бўлди. Шундай бўлиши муқаррар эди. Чунки ўз раҳбарларию ижрочиларини тарафкашлик ва сиёсий улуш талашиш асосида сайлаган, фикрий асосга қарамаган ҳар қандай ташкилот ҳақиқий ўзгаришни асло амалга оширолмайди… Бундай ташкилотлар юртларимизни хонавайрон қилиб, ҳалокат ёқасига олиб келиб қўйган мустамлакачилик режасидан воз кечиб, юрт аҳли истаги ва ақидасини ифодаловчи ҳақиқий ўзгариш келтирмайди.

2019 йил 17 август шанба куни, яъни конституциявий ҳужжат имзолангани нишонлаш куни «Судоний» газетасида ёзувчи Лина Ёқуб хонимнинг мақоласи чиқди. Газетанинг «Сўз учун» номли саҳифаси охирида «Яна бошиданми?!» сарлавҳали мақолада Лина «мен жуда хафа бўлдим, чунки биз ишни шунча вақтдан бери ўзимиз ёмон кўриб келган жуғрофий улуш талашишдан бошладик», деди. Дарҳақиқат, Инқоз узоқ вақт жуғрофий, қабилавий ва сиёсий улуш талашиш билан шуғулланиб, бу борада устасифаранг бўлиб кетди. Ўзгариш кучлари ўзининг суверен кенгашида ишларни айнан шундан бошлади. Асосан, беш блокдан иборат бу кучлар ўзининг мустақил дислокациясини жуғрофий асосга бўлди. Масалан, Миллий Иттифоқ блоги Жанубий Кордофандан, Фуқаровий Куч уюшмаси Хартумдан, Судан Меҳнаткашлари блоги Дарфурдан, Нидои Судан блоги Шарқий Судандан, Федерал Мажлис Шимолий Судандан номзодларини кўрсатишди. «Ўзгариш кучларидаги бир етакчи Меҳнаткашлар блоги номзодини «Дарфурда муайян бир қабилани вакили эмас», дея номзодликдан чиқариб турса, бу кишини жуда хафа қиладиган ҳол», деди Лина Ёқуб.

2019 йил 16 август жума куни «Судан Трибуна» веб-сайтида бундай хабар нашр қилинди: «Университет профессори Фадво Абдураҳмон хоним Судан кенгашида қатнашолмаганидан узр сўради, у буни Муҳаммадҳасан Таоюшийнинг номзоди қабул қилинмаганига норозилик сифатида шундай қилди».

Инқилоб Фронти конституциявий ҳужжат имзоланган кунни нишонлашга рози бўлмади. Чунки у Аддис-Абебада имзоланган нарсалар ушбу ҳужжатга «муқаддас матн» сифатида киритилмаган, деди!

Озодлик ва Ўзгариш кучлари етакчиларидан бири Иброҳим Амин Суданнинг «Анбо» расмий агентлигига бундай деди: «Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан Инқилоб Фронти ўртасидаги жанжалга сабаб, Инқилоб Фронтининг номи конституцион ҳужжатга киритилмагани бўлди. Бу нарса қолган қуролли гуруҳлар ва қуролли қаршилик ҳаракатидагиларга ҳам номларини ҳужжатга киритиб олишларига баҳона бўлади». Кейин «Инқилоб Фронти ўтиш даврида улушлар ҳақида ўйлаяпти», дея қўшимча қилди». (Судан Трибуна, 2019 йил 12 август). Айни шу куни, шу веб-сайтда Адолат ва Тенглик ҳаракати раиси Жибрил Иброҳимнинг мана бу баёноти ҳам нашр қилинди: «Шахсан мен, Инқилоб Фронти ўтиш даври муассасаларида қатнашишга ҳаққи бор, дейишдан уялмайман. Бу ижобий аломат, чунки айни Фронт ҳокимиятга улуш талашиб эмас, тинчлик учун келмоқчи».

Озодлик ва Ўзгариш кучлари қўзғолон чоғида ёшлар ўртасида «Партиясиз, ваколатли ҳукумат», деган шиорни тиқиштириб, бу билан технократлар ҳукуматини даъво қилишган эди. Мана, бугун бу шиорнинг ёлғон экани намоён бўлди. Чунки бу кучларнинг улуши қонунчилик кенгашида 67 %ни, Суверен кенгашдан беш ўринни ташкил қилди. Кейин жуғрофий ва тарафкашлик бўйича улуш олишга ўтди. Яъни, мустамлакачилар мусулмонларни бўлиб ташлаш учун сочган низо уруғи бўйича улуш оляпти.

Хўш, Суданнинг шимоли, жануби, шарқи ва ғарби аҳолисини ирқига, қабиласига ва рангига қараб вакил қилишга кимнинг ҳаққи бор?! Бу нарса одамлар орасида бўлиниш келтириб чиқарадиган, уларни ҳимоя қилмайдиган тубан ва разил миллатчилик ва тарафкашлик ўлчовидир. Ҳизб ут-Таҳрир бундай ҳалокатли фикрларни аллақачон англаб етган. Унинг биринчи ҳалқалари Ҳизб аъзоларини фикрий ва сақофий жиҳатдан исломий шахсияларга айлантиришга қаратилган. Ушуб ҳалқаларда Ислом низоми китоби ўқилиб, унда фикрий етакчилик ва унинг инсон тараққиётига бўлган таъсири ҳақида сўз юритилади. Ҳизб инсонларнинг бир-бирлари билан миллатчилик, ватанпарварлик, қабилачилик ва манфаат асосида алоқа қилишларини тубан алоқа дейди ҳамда бунинг одамлар ўртасида душманлик ва нафрат чиқарувчи хавфли муносабат эканини баён қилди. Алоқа-муносабатларнинг албатта мабда асосида бўлишини, бу мабда ўзидан тузум балқиб чиқувчи руҳий ақида эканини белгилаб берди. Шунингдек, муносабатларда ҳаргиз инсонинг рангига, миллатига, қабиласига қаралмаслиги таъкидланди. Шунинг учун ҳам Ислом инсонлар ўртасини боғлашда энг илғор тузум ҳисобланди. Масалан, Пайғамбаримиз ﷺ авсликлар билан хазражликларни ва муҳожирлар билан ансорларни бир-бирларига ака-ука қилдилар, натижада, Ислом давлати жамият тўқималарини жипслашда дунёнинг энг афзал давлатига айланди.

Ботил шартномадаги бу улуш талашишнинг энг ёмон жиҳати, федерализм ва автономияга тайёргарлик кўрилаётганидир. Зеро, Судандаги машъум бўлиб ташлаш ишидаги заҳри қотил мана шу федерализм ва автономия бўлади. Бу қуролли ҳаракатларнинг яхлит жисмнинг бошқа аъзоси сифатида музокара олиб боришга қаттиқ туришида кўриниб турибди. Инқилоб Фронти бўлса, ўзининг Аддис-Абеба шартномаси томонидан кафолатланмагунича конституциявий ҳужжат имзоланган кунни нишонлашга рози бўлмаяпти. Абдулазиз Ҳулв Ҳарбий Кенгаш билан ҳамда Ҳамидатий, Каббоший ва айни мақсадда Жуба шаҳрига сафар қилган Аҳмад Роби етакчилигидаги Озодлик ва Ўзгариш кучлари иштирокида музокара столига ўтиришни истамади. «Судан Трибуна» веб-сайти 2019 йил 28 июл якшанба куни «Ҳулв командаси ўтиш даври ҳукумати тузилишидан олдин музокарада қатнашишдан бош тортмоқда», деди. Ҳақиқатдан ҳам, Ҳулв 2019 йил 27 июл шанба куни бўлиб ўтган ва Жанубий Судан президенти Сальваторе Киир воситачилик қилган музокара учрашувига келмади, у ерга ёрдамчиси Жақуд Миквор раислигида делелегация юбориб қўйиш билан кифояланди. У Жубада берган матбуот йиғинида «бизнинг ҳаракат келаси ўтиш даври ҳукумати билан тинчлик масалалари бўйича музокарага амал қилида», дея баёнот берди. «Судан Трибуна» сайтида ҳам Инқилоб Фронти ҳақида жумладан бундай дейилди: «Уларнинг талаблари ҳақида хабарлар кўп. Талаблари бўйича, улар Суверен кенгашга вакил бўлишлари ҳамда Дарфур билан Жанубий Кордофандаги уруш ҳолатидаги ҳукуматларда қатнашишлари керак экан».

Мана, шунча офат-инқироз билан қандай қилиб Судан аҳли шартномани нишонлашлари мумкин, ахир, бу шартнома сиёсий улушлар, тарафкашликлар устида бўляпти, шу орқали – худди Найваша шартномасида бўлгани каби – юртни яна бўлиб ташланяпти?!

Судандаги бугунги шартнома эски тузумни қайтариш шартномасидир, бунга шубҳа йўқ. Иккиси ҳам демократик илмоний (фуқаровий ёки ҳарбий) тузум бўлиб, моҳиятан фарқ қилмайди. Кеча ҳарбий тузум дин номи билан одамларни алдаб, жанубни бўлган бўлса, бугун булар фуқаровий эркинлик тузуми номи билан одамларни алдашяпти. Улар ҳам, булар ҳам, ҳаммаси мустамлакачилик лойиҳаси бўлиб, Англо-Америка режасидир. Бундан Исломни четлатиш ва унга қарши курашиш, Суданни беш давлатга бўлиб юбориш мақсад қилинган. Демакки, мустамлакачилик замонидан то шу кунгача Суданда ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Чунки ўзгариш учун мустамлакачилик тузумидан бошқа тузум, мустамлакачилик фикрларидан бошқа фикрлар керак. Бу эса, фақат Исломда бор, фақат Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида бўлади. Бас, шундай экан, Судан аҳли холис-ҳалол фарзандлари билан биргаликда ушбу давлатни барпо этишга ҳаракат қилмоқлари даркор. Ушбу давлатгина омонлик, тинчлик ва хотиржамлик олиб келади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди»                    [Нур 55]

Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан

TagsСуданЎзгариш кучлариҳукумат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ХАБАР ВА ИЗОҲЯНГИЛИКЛАР

    Шавкат Мирзиёев келажакда халқ мухосабасини  қабул қиладими  ёки менсимаслик сиёсатини олиб борадими?!

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Таъзия 

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистондаги мажбурий мардикорлик 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/