Барча “анжомлар” бор, лекин “уй” йўқ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Барча “анжомлар” бор, лекин “уй” йўқ
Тасаввур қилинг, хонадон учун кундалик ишларда керак бўладиган ва баъзида, лекин жуда зарур ҳолатларда ишлайдиган, уйга безак берадиган асбоб-анжомларингиз бор. Булардан ташқари, яшаш учун қулайликлар бўлсин, деган мақсадда яна бир неча нарсалар сотиб олгансиз. Асосий эҳтиёжлар билан боғлиқ анжомлар етарли бўлиб, булардан ташқари камолий эҳтиёжлар учун керак бўладиган техникаларга эгасиз. Лекин сизни уйингиз йўқ.
Юқорида келтириб ўтилган гаплардан кейин уйингиз йўқ эканлигини айтиш сизга ножўя гапдек туюлдими?! Балки ҳамма учун шундай туюлар. Ростдан ҳам барча нарса бўлса-ю, уй бўлмаса. Бошқа одамлар ҳам айтса керак, шунча нарсани йиғиб олгунча битта уй қилсанг бўлмайдими, деб. Ёки битта уйинг бўлмаса бунча нарсангни бир чақалик қадри йўқ, дейишар. Нима бўлганда ҳам бундай ҳолат ҳамма оддий қабул қилиб кетадиган ҳолат эмас. Лекин афсуски, Ислом шу каби ҳолатда, лекин ҳатто мусулмонларнинг орасида ҳам бу ҳолатни оддий қабул қилувчилар кўплаб топилади.
Ҳар бир тузум учун давлат – бу худди уй анжомлари учун уйдек гап. Чунки тузум фақат шахсий суратда татбиқ қилиш билан кифояланиладиган нарса эмас. Агар шундай бўлса, аниқки тузум ўз вазифаси бўйича ишлатилмаётган бўлади. Шундай экан, нима учун Исломнинг тузум эканлигига эътиборсизлик билан қаралмоқда?! Ислом мукаммал ва адолатли тузум бўлиб, муаммоларга берилган ечимларнинг тўғрилиги борасида бошқа бирор тузум Ислом билан беллаша олмайди. Ҳатто бугунги кунда гоҳ мақталадиган, гоҳ қўллаш учун ундан бошқа чорамиз йўқ, деб айтиладиган иқтисодий низом борасида ҳам Ислом мукаммал низомга эга.
Барча соҳада мукаммал ечимларга эга бўлса-ю, уни татбиқ қиладиган давлати бўлмаса. Унда бундай тузум, юқорида айтилганидек, худди барча анжомлари бору, лекин уларни жойлаш учун уйи бўлмаган ҳолатга ўхшайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
24.09.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ