Пул чиқариш

ПУЛ
Пул чиқариш
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Пул чиқариш
Жамиятнинг товар нархини белгилаши баҳо бўлса, меҳнат нархини белгилаши ҳақдир. Шу белгилашни ифодаловчи нарса пулдир. У туфайли биз учун ҳар хил товарларни ҳам, меҳнатларни ҳам ўлчаш имкони туғилади. Натижада турли хил товарлар ва меҳнатларни бир-бирига солиштириш осон кечади. Негаки уларнинг ҳаммаси умумий миқёс ҳисобланмиш битта бирликка (пул бирлигига) бориб тақалади. Ишчининг ҳам, товарнинг ҳам ҳақини тўлаш шу бирлик асосида жорий қилинади.
Пулларнинг қиймати улардаги сотиб олиш қуввати билан, яъни инсоннинг уларга қанча товар ёки меҳнат сотиб олиши мумкинлигига қараб ўлчанади. Шунга кўра, жамиятнинг товар ва меҳнат нархини белгилашини ифодаловчи нарса пул бўлиши учун сотиб олиш қувватига эга бўлиши, яъни одамлар у орқали товар ва меҳнатларга эриша олишлари шарт.
Аслида бу нарса пул бўлиши учун алоҳида бир ички қувватга эга бўлиши ёки таяниши, бошқачароқ қилиб айтганда, унинг ўзи одамларнинг наздида эътиборли қиймат соҳиби бўлиши лозим. Лекин давлатларнинг пул ишлаб чиқариш воқеи бундай эмас. Айрим давлатларда пул алоҳида бир ички қувватга эга бўлса ёки суянса, айримларида бир нарса пул, деб қабул қилинади-да, унга сотиб олиш қуввати берилади. Давлатлар пул чиқаришда ё олтин-кумуш низомига ёки мажбурий қоғоз пул низомига асосланадилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
11.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ