Бузуқ муҳитни тузатиш керак, ундан таъсирланиш эмас

Бузуқ муҳитни тузатиш керак, ундан таъсирланиш эмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугунги кунда тўй-маъракаларимизда ўлчовлар бир хил бўлиб қолган. “Эл қатори”, “Одамлардан кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас” кабилар айтилган ўлчовларга мисолдир. Бу каби ўлчовларнинг эътибор қаратилаётган нуқтаси муҳитдан таъсирланишдир. Яна ҳам чуқурроқ киришсак, бу каби ўлчовлар капиталистик нуқтаи назарнинг бузилган кўринишига ўхшайди. Шу жиҳатга эътибор қаратган ҳолда бузуқ муҳитимиз тўғрисида фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз.
Юқорида айтганимиздек, капитализмнинг бузуқ фикрлари бизга тушунчага айланди. Бундай тушунчалар капиталистик нуқтаи назар меваси эканлиги эса, сарф-харажатни ошириш орқали обрў орттиришга ҳаракат қилинаётганлигида очиқ-ойдин билиниб турибди. Аслида, бу каби ишларни баъзи капиталистларнинг ўзи ҳам манфаатдан келиб чиқиб аҳмоқгарчилик, деб ҳисоблашади. Бу жиҳатга капиталистлар эътибор қаратса-да, уларнинг нуқтаи назарлари хато бўлганлиги учун Ғарб ҳаёти бузуқликларга тўлиб кетди.
Улар мусулмон юртларига шундай фикр, тушунчаларни сингдиришди ва аксар мусулмонлар фойда-зарарни кўр-кўрона ўзига ўлчов қилиб оладиган бўлиб қолишди. Энг ачинарли жиҳати бу бузуқ муҳитни ўзгартириш даъвосида юрган мусулмонларнинг ҳам кўпчилиги шу муҳитнинг ўзидан таъсирланиб дунё муҳаббатига чалинишди. Ҳамда шундай беъмани урф-одатлар устида бир-бирлари билан мусобақа ўйнайдиган бўлишди. Уларда муҳитни ўзгартириш даъвоси унутилди ва амаллари ўзгартириш ишидан йироқлашди.
Айтиб ўтганимиздек, тўю маъракаларни одамлар қандай ўтказишяпти ёки урфда қандай бўлиши муҳим ўрин тутадиган бўлиб қолди. Мисол учун, тўйми ёки аъзами ҳар биридан аввал қариндош-уруғ, ёши катта қўни-қўшнилар маслаҳатлашиш учун йиғилишади. Бу маслаҳатдан мурод бундай маросимлар тўғрисида Исломда қандай ҳукмлар борлиги ва бу ҳукмларни билиб амалда шундай қиламиз, деган қасд бўлмайди. Фалончи яқинда шундай маросим ўтказди ва шундай қилсак бўлади ёки қандай қилсак урфимизга тўғри келадиган бўлади, шу каби масалалар бош масала ҳисобланади ва хулоса ҳам шунга яраша бўлади.
Бу билдирилган фикрларни тушуниб турганларда воқелик кўз ўнгиларидан ўтаётган бўлса керак. Шу бузуқ муҳитни ўзгартириш учун ҳаракат қилиш бизнинг бурчимиз эканлигини англаш вақти аллақачон етиб келган. Бундай ўзгартиришнинг йўли – агар тўғри ўзгартириш назарда тутилса – фақат Исломдир. Исломсиз тўғри ўзгартириш вужудга келмайди. Исломсиз тушунчаларнинг олиб келган жойи шу бўлди ва бундан кейин ҳам Исломдан бошқа тушунчалар жамиятимизни тузалишга олиб бора олмайди. Жамиятимиз тубдан ислоҳ қилиниши ва юксалиш томон юриши Ислом билан бўлади, холос.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
26.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб