Туғилиш, сўнг ўлим, демак, ҳаёт ўтди

Туғилиш, сўнг ўлим, демак, ҳаёт ўтди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўтмишда қилган амалларимизни сарҳисоб қилиб баъзилари учун хурсанд бўламиз, баъзилари учун ғашланамиз, ҳатто баъзиларидан уяламиз. Айниқса, қилиб ўтган амалларимиздан кўзланган ўша вақтдаги мақсадимиз бу ҳисларнинг пайдо бўлишида катта ўрин тутади. Бу каби ўтган амалларимиз устида ўйланишларимиз кейинги амалларимиз учун яхшилик бўлиши лозим. Бунинг учун эса, ўтган амаллардан қилинадиган сарҳисоб учун тўғри ўлчов бўлиши керак. Аслида, бир жамиятда битта бўлиши керак бўлган ўлчов бугунги кунга келиб ҳаётимизда чалкашиб кетди. Шундай ўлчовларга мисол ҳалол-ҳаром, фойда ва зарардир.
Жамиятимиздаги инсонларнинг аксари мусулмон эканликларини ҳисобга олсак, аслида жамиятимизда амаллар ўлчови борасида тафовут бўлмаслиги керак эди. Лекин афсуски мусулмонлар ўз ақидаларига боғланиб амал қилишдан узоқлашдилар. Оқибатда ҳалол ва ҳаром жамият ҳаётида ва оилавий ҳаётда ўз ўрнини йўқотди. Яъни амалларимиз ўлчови учун ақидамиз талаби бўлган ҳалол ва ҳаром аслида мусулмоннинг ҳаётида қандай ўринга эга бўлиши керак бўлса, бугунги кунда шундай ўринда эмас. Жамиятга назар ташласангиз, шахсий тарзда мусулмонликни даъво қилувчи инсонларни ва Исломдан баъзи кўринишларигина қолган, аслида эса, Исломдан йироқ бўлган яшаш тарзини кўрасиз. Бу яшаш тарзи исломий ҳаётни эмас, аксинча капитализмни намоён қилади. Бу кўринишни ҳар бир соҳада кўришингиз мумкин: сиёсат, иқтисод, таълим, ижтимо ва ҳ.к.
Жамият бундай ўзгаришларга айнан шу жамиятдаги инсонларнинг онги ўзгариши билан етиб келди. Яъни бу инсонларнинг ҳаёт тўғрисидаги тушунчалари ўзгарди ва натижада бу дунё ҳаётида яшашдан кўзлаган мақсадлари унутилди ёки ўз ҳаётларида бу мақсаднинг нишонаси кўринмай қолди. Ҳар бир мусулмоннинг ҳаётда яшашдан кўзлаган мақсади Аллоҳнинг розилигига эришмоқ бўлиши лозим эди. Лекин бугунги баъзи мусулмонлар Аллоҳнинг розилигини моҳиятан тушунмайди ва Аллоҳнинг розилигига қандай эришиш мумкинлиги тўғрисида тасаввурга эга эмас. Албатта бундай тасаввур ҳосил бўлиши учун бу тўғрисида фикрлаши керак. Лекин бундайлар ҳаёт тўғрисида холисона фикрлаб кўришни ва ўз ҳаётини қандай асосда шакллантириши кераклигини англаб олишни исташмайди. Шунинг учун орамиздаги фикрламайдиган бу каби мусулмонларнинг ҳаётда яшашдан кўзлаган мақсадлари аслида бу ҳаётини сарф этишга арзимайдиган нарсалардир. Токи бу ҳаёт Аллоҳнинг розилиги учун сарф этилмас экан, демак, у ўз ўрнига сарф этилмабди.
Барча мусулмон ҳаётини қай мақсадда ва қандай сарф этиши кераклигини яхши англаб олган бўлиши керак. Шундагина у Исломга зид томонларга ўтиб кетишдан, ботил ўлчовлар асосида амал қилишдан тийила олади. Ҳаётни тўғри тасаввур қилади ҳамда Аллоҳ йўлида нималарни маҳкам ушлаши ва нималардан воз кечиши кераклигини тушунади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
22.12.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб