Биродарингизни осонликча чиқитга чиқариб юборманг!
Биродарингизни осонликча чиқитга чиқариб юборманг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон табиатига синчковлик билан назар ташланса, унда яхшиликка эътибор қаратишдан кўра ёмонликка эътибор қаратиш кучлироқ эканини кўриш мумкин. Яъни бир инсон бошқа инсоннинг яхши сифатларидан кўра ундаги ёмон сифатларга кўпроқ эътибор қаратади. Баъзида бундай эътибор қаратиш шунчалик кучли бўладики, инсондаги биттагина қусур қолган бошқа яхши сифатларини ювиб юборади ва бу инсон тўғрисидаги тасаввур салбий тарафга ўзгаради. Ҳатто ундаги бу қусур бўрттириб кўрсатилади. Бундай ҳолат бугун мусулмонлар орасида ҳам кенг тарқалган. Бир мусулмон ўз биродарининг яхши сифатларидан кўра ёмон сифатларига кўпроқ эътибор қаратиб, у ҳақида салбий фикрда бўлади, уни бошқаларга ёмон одам сифатида таърифлайди.
Ўз биродарига нисбатан бундай эътиборда қараш мусулмон одамга умуман ярашмайди. Ахир мева ёки сабзавот арчилаётганда ундаги баъзи чирик ёки уриниб қолган жойларини деб истеъмолга яроқли бўлган нарсани бутунича пўчоққа ташлаб юборишга кўз қиймайди-ку. Чирик ва уриниб қолган жойлари чиқиб қолса, улар олиб ташланиб истеъмол қилинаверади. Бу оддий ҳақиқат. Шундай экан, нега энди бир инсоннинг баъзи қусурлари, ёмон сифатларини деб у ҳақида ёмон, деган хулоса чиқарилиши керак? У ахир инсон, ҳатто мева ва сабзавотни пўчоққа ташлаб юборишга кўз қиймас экан, бир инсонга нисбатан шунчалик муносабатда бўлиш қийинми? Уни мева-сабзавотчалик қадри йўқми?
Инсонларда қусурлар, ёмон сифатларнинг бўлиши табиийдир. Бироқ Ислом Шариати биз мусулмонларга бир-биримизни яхши кўришга, раҳм-шафқатли бўлишга, қийин аҳволга тушганда ташлаб қўймасликка… буюрди. Бир-биримизни ёмон кўрадиган бўлсак, Шариатимизнинг ушбу буйруқларини қандай қилиб бажарамиз? Унинг кўрсатмаларига қандай қилиб риоя қиламиз? Агар бир-биримизнинг фақат қусурларимизни кўриб, яхши сифатларимизга кўз юмадиган бўлсак, биз тарқоқ ва заиф умматлигимизча қолиб кетаверамиз. Шариатимиз буни асло оқламайди, аксинча қаттиқ қоралайди. Ислом Шариати агар бир мусулмонни битта яхши сифати бўлса, ўшани топиб бўлса ҳам уни яхши кўришга буюради.
Агар инсонлар орасидан фаришталар излайдиган бўлсак, бу фойдасиз, охири йўқ ва натижаси яхшиликка олиб келмайдиган ишдир. Чунки мукаммал инсоннинг ўзи йўқ, ҳар қандай инсонда қандайдир камчилик бор. Халқимизда бир ибора бор, ёмонини яшириб, яхшисини ошириб гапиргин, деган. Бу каби иборалар аслида Ислом тушунчалари асосида пайдо бўлиб, халқ тилига ўрнашиб қолган. Шундай экан, келинг, азиз биродар, бир-биримиздан айб, камчилик излаб топиб ёмон кўришга кетган вақтимизни динимиз буюрган яхши ишларга сарфлайлик. Ўзи бизга берилган бу ҳаёт қачон узилиб қолишини билмаймиз, шуни ҳам бир-биримизни ёмон кўришга сарфламайлик.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
25.12.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми