| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Кремлнинг Ўзбекистонда фаоллашган Европага қарши зарбаси

Кремлнинг Ўзбекистонда фаоллашган Европага қарши зарбаси

By htadmin
10.06.2025
0
Share:

Кремлнинг Ўзбекистонда фаоллашган Европага қарши зарбаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

28 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Москва шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосарлари Сергей Кириенко ва Алексей Громов билан учрашувлар ўтказди. Билдирилишича, Сергей Кириенко билан суҳбат давомида ёшлар ва кадрлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарларнинг янги авлодини тарбиялаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор экани таъкидланди, деб ёзади Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий жамоаси ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистон ҳақиқий маънода мустақил эмаслигини, у қачонки ўз халқи эътиқодидан келиб чиққан Ислом тузуми асосида бошқарилсагина Россия ёки бошқа мустамлакачи давлатларга қарам бўлиб қолишдан озод бўлишини ҳамда ёвуз ва маккор Ғарб мустамлакачилигидан ҳам ишончли ҳимояланишини айтиб келамиз. Чунки давлат ва жамиятни бошқарадиган қонунлар халқимиз эътиқодидан, яъни Исломдан келиб чиқмаса, мамлакат бошқа давлатга қарамлигича қолаверади. Шунинг учун Ўзбекистон минтақани бирлаштирувчи куч ҳамда улкан ресурслар ва қудратли армиясига эга давлат бўлса ҳам Россияга бўлган мутеликдан қутула олмаяпти.

Бинобарин, Ўзбекистон “мустақиллик”ка эришганининг 34 йиллигини нишонлайдиган бир санада унинг ҳануз мустамлака эканлигини кўрсатувчи маълумотлар дунёга овоза қилинди. Яъни Ўзбекистон ўзидаги муҳим стратегик соҳаларга қайси кадрларни раҳбар қилиб тайинлаш ёки тайинламаслик масаласида Россия билан маслаҳат қилишга мажбурлигига ишора қилинди. Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан бўлган учрашувида ҳам кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон делегацияси ва Путин идораси ходимлари ўртасидаги учрашувларда эса яна бир муҳим йўналиш – рус тилини оммалаштириш ва Россия олий ўқув юртларининг янги филиалларини Ўзбекистонда очиш муҳимлиги қайд этилди. Учрашувда Саида Мирзиёева: “Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор етакчи университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда”, деди ва янгилари очилишига хайрихоҳ эканлигини яшириб ўтирмади. Шубҳасиз, Россия нуфузини кучайтириш ва руспараст кадрлар етиштиришнинг самарали усулларидан бири – Ўзбекистонда рус тилини оммалаштиришдир. Шу сабабдан Россия ўзининг томорқаси деб ҳисоблаган юртларда рус тилини билим, тараққиёт ва замонавийлик тили деган тасаввурни уйғотишга ва юқори элитага мансуб ёшларни рус мактаблари, олийгоҳлар ва тўгаракларга жалб қилишга ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўламиз. Зеро, мустамлака шароитида етакчи тил ҳукмрон мустамлакачининг тили ҳисобланади. Модомики, Ўзбекистон бугунгидек мустамлака давлат сифатида қолар экан, рус тили ўзбек жамияти фаолларининг ҳаракати билан муомаладан узоқлаштирилган тақдирда ҳам, унинг ўрнини бошқа мустамлакачининг тили, яъни инглиз тили эгаллайди. Биламизки, тил воситасида бегона маданият ва ўша тил эгаси бўлмиш ажнабийга муҳаббат руҳи ҳам кириб келади. Улар эса бизни эксплуатация қилиш ва бойликларимизни талон-тарож қилиш пайида бўлади холос! Шунинг учун мусулмонларни уйғотувчи ягона асос бўлган Ислом ақидасини баён қилувчи Қуръон тили давлат тили сифатида қабул қилинадиган Рошид Халифалик тикланмас экан, ажнабийлар таъсири ошиб, бузуқликлар юртимизга оқиб келишда давом этаверади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Путин матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашди. Улар муҳокама қилган масалалар ичида қуйидаги иш эътиборни тортади: “ахборот сиёсати ва икки томонлама кун тартибини медиа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш” режаси. Бу дегани, Путин сиёсатига қарши қаратилган ахборотларга тўсиқ қўйиш ва Россияни буюк давлат сифатида талқин қилишга кўмаклашиш масаласи кўрилди. Россия мусулмон диёри бўлган Қримни ўзига қўшиб олишига Америка розилик билдириши учун бегуноҳ Сурия аҳолисини аёвсиз қатлиом қилганди. Унинг бу мислсиз қирғинларини дунё ахборот хизматлари борича ёритмаган бўлса, Ўзбекистон матбуоти қасддан яширди. Бироқ Россиянинг бу жирканч жиноятлари Аллоҳнинг онгли, сиёсий хушёр мўмин бандаларидан махфий қолмади. Эндиликда Россия мусулмонларга етказган талофатларини ортиғи билан тўлашига тўғри келади. Ўзбекистон ҳукумати Суриянинг харобага айлантирилиши ва мусулмонларнинг ноҳақ ўлдирилиши ҳодисаларини қасддан яшириб, Россиянинг қилмишларига шерик бўлаётгани нимани англатишини идрок қилишдан ожиздир. Шу сабаб Шерзод Асадов воситасида Мирзиёев ҳукумати Россиянинг ахборот сиёсати бўйича тузилган режаларига ижобий ёндашяпти.

Кадрларни мустақил равишда тайёрлаш ва тайинлаш ҳуқуқига эга эмаслиги, рус тили ва ахборот таъсирини қабул қилаётгани Ўзбекистоннинг мустақил эмаслигини яққол кўрсатади. Аввалдан мавжуд бўлган, лекин оммага ошкор қилинавермайдиган бу мавзулар нега бугун кўтарилиб уларга урғу бериляпти? Айнан бугун бу ишларни жамоатчиликка ошкор қилишга нима туртки берди? Бунга сабаб, Россия Украинага босқин уюштириши оқибатида Ғарб билан ҳарбий курашга шўнғир экан, Марказий Осиёдаги янгидан-янги лойиҳаларга сармоя киритиш ва молиявий дастак кўрсатишдан ожиз бўлиб қолди. Бу бўшлиқ ва олтин фурсатни ғанимат билган Америка, Англия, Европа Иттифоқи ва уларга тобе давлатлар минтақамизга бўзчининг мокисидек қатнаб қолишди. Табиийки, бу ҳолат Путин ҳукуматини дарғазаб қилгани сабабли Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегациянинг Москвадаги учрашуви, айнан Италия Бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келган куни амалга оширилди. Россия Ўзбекистон дохил Марказий Осиё минтақаси ўзига тегишли эканини Ғарбга кўрсатиш учун қасддан кадрлар тайёрлаш, рус тили, ахборот сиёсати ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини учрашувнинг муҳокама мавзуси қилиб танлади. Бу муҳокама Тожикистоннинг янги раҳбари деб кўрилаётган Рустам Раҳмоннинг Путин билан учрашув кунига тўғри келгани сабабли Саида Мирзиёеванинг Ўзбекистонга раҳбар этиб тайинланиши ҳам муҳокама қилиндими, деган саволни пайдо қилиши мумкин. Қолаверса, Мирзиёеванинг “Миссия” номли пиар видеолари ва сўнгги видеосида Саидани “Queen”, яъни “Қиролича” деб номлангани ҳам бу тахминни бироз қувватлайди. Маълумки, Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан бир неча йил ўтиб халққа кўрсатилган енгилликлар бирма-бир қайтиб олина бошланди, солиқлар тури ва миқдори ҳаддан ташқари оширилди. Адолатсизликлардан фарёд қилаётган аҳолининг президентга йўллаган мурожаат ва эътирозларининг жавобсиз қолдирилиши эса, норозилик кайфиятини янада кучайтирди. Ҳатто фуқароларнинг очиқчасига видео мурожаатлар йўллаб, президент истеъфосини талаб қилиш ҳолатлари кўпайди. Мана шу тарангликни юмшатиш ва халқни чалғитиш учун Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди.

Айтиш мумкинки, Саиданинг вазифаси, аввалда бўлганидек, президентнинг обрўсини яхшилашга хизмат қилишдан иборатдир, президентлик курсисини эгаллаш эмас. Бундан ташқари, халқи мусулмон бўлган Ўзбекистондек мамлакатга аёл кишининг раҳбар бўлиши имконсиз ишдир. Шунингдек, ўзбек режими татбиқ қилаётган демократик тузум ҳам халқимиз эътиқодига, яъни Исломга мутлақо зид бўлган бошқарув тизимидир. Қонун чиқариш ҳаққини инсонга берувчи бу куфр тузумини ағдариб, унинг ўрнига Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига мувофиқ ҳукм юритувчи Рошид Халифалик тикланмас экан, устимиздаги бугунги сиёсий-иқтисодий зулмлар ва ахлоқий бузилишлар ортишда давом этаверади. Шундай экан, мусулмонлар мазкур туб ислоҳот ғоясини рўёбга чиқариш учун бутун имкониятларини сарф этишлари зарур. Зеро, бу зўравон подшоҳлик ҳукмронлигини тўхтатиш мусулмонларнинг имконидаги ишдир. Аллоҳ таоло айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ

– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур” (Муҳаммад:7)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

10.06.2025й

TagsЕвропазарбаКремл
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализм инсон муаммосини ҳал қилмайди…!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарблик сиёсатчилар қўлидан макр, алдов ва адаштиришдан бошқа нарса келмайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/