| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек ҳукумати Исломий тарбияга қаршими?

Ўзбек ҳукумати Исломий тарбияга қаршими?

By htadmin
31.01.2025
543
0
Share:

Ўзбек ҳукумати Исломий тарбияга қаршими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеода Андижондаги боғчалардан бирида 14 январ куни уюштирилган тадбир ортидан боғча мудираси ва тадбирни уюштиришга мутасадди бўлган ходимлар ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Ушбу видеода боғчадаги тадбирда “Сизни Каъбага олиб боролмасам ҳам, сизга дўзахдан парда бўламан, сизга жаннат совға қиламан” қўшиғи қўйилганини ва оқ ҳижобли жажжи қизалоқларни ўз оталарига тож кийдиришганини кўриш мумкин. Табиийки, ушбу тадбирни ташкил қилган боғча мудираси ва бошқа ходимларнинг мақсади яхшилик, яъни ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар Ислом асосида шаклланишига тарғиб қилиш бўлгани кўриниб турибди. Албатта, бу мақтовга лойиқ иш. Бунинг учун ана шу тадбир ташкилотчиларига ташаккур айтамиз ва Аллоҳ таоло ҳамиша эзгу ишларингизда сизларга мададкор бўлсин, деймиз. Ҳолбуки, ҳозир жамиятда бузуқчилик ва турли иллатлар тарқалиб ётган пайтда, бундай эзгу ишга ҳар ким ҳам журъат қилаётгани йўқ. Бироқ биз масаланинг бошқа томонига тўхталмоқчимиз. Ҳамма гувоҳи бўлганидек, ўзбек ҳукуматининг бу ишга муносабати бошқача бўлди. Бундай хайрли тадбирни уюштирганларга раҳмат айтиб, рағбатлантириш ўрнига, мудира ва бошқа ходимлар ишдан олинганлиги ҳақида хабар қилинди. Буни қарангки, боғчада ёки бошқа таълим даргоҳларида қанчадан-қанча Ғарб маданиятини тарғиб қиладиган, Исломга тамоман зид бўлган тадбирлар ташкиллаштирилмоқда, мамлакат бўйлаб эркак-аёл аралаш концертлар уюштирилмоқда… Ҳукумат эса буларга ҳеч ҳам эътибор бераётгани, қаршилик қилаётган кузатилмайди. Аксига олиб, бундай бузғунчи тадбирлар учун йилига бюджетдан миллионлаган маблағлар ажратиляпти. Ўзбек ҳукуматининг бундай иккиюзламачилик сиёсатининг замирида, албатта, кофир хўжайинларини рози қилиш ётади, десак адашмаймиз.

Нима учун?! Келинг, шу борада фикр юритиб кўрайлик. Ёшлар дискотекага боргани учун ҳукумат томонидан жазоланганини эшитганмисиз?! Йигит-қизлар никоҳсиз ишқий муносабатларда бўлгани, ёшларнинг ароқ ичгани, қизларни беҳаёларча ярим-яланғоч юргани учун жазоланганини эшитганмисиз?!… Албатта, йўқ. Энди бунинг акси ўлароқ ёшлар соқол қўйса жазолаяпти, мактаб ўқувчилари жума намозига қўйилмаяпти, ўқувчи қизлар авратларини ёпиш учун Аллоҳ фарз қилган ҳижобни кийишларига таъқиқ қўйиляпти, диний таълим олишга йўл берилмаяпти ва ҳ.з. Хўш, ҳукуматнинг бу аҳволига, бу ноҳақлигига гувоҳ бўла туриб, яна қандай қилиб у ҳақда яхши сўзларни айтиш мумкин?! Айтиш мумкинки, бир томондан, ўзбек режимии Ғарбнинг сарқит маданиятига кенг йўл очиб бераётган бўлса, бошқа томондан, ёшларнинг Исломга янада яқинлашишларига қарши кураш олиб бормоқда. Шунинг учун ҳам юқорида айтганимиздек, бу ҳукуматга Аллоҳни рози қилишдан кўра, кофир мустамлакачиларни рози қилиш устувор шекилли. Агар иш шу зайлда давом этадиган бўлса, келажак таянчи бўлган ёш авлоддан нималарни кутишимиз мумкин?! Бу ҳақда ўйлашдан ҳам чўчийди инсон. Масалан, Ғарб маданиятида ЛГБТ деган жирканч эркинлик борки, ҳеч бир мусулмон инсон буни фарзандларига раво кўрмаслиги муқаррар. Бироқ ҳукуматнинг динимиздан узоқлаштириш ҳаракатларига сукут қилаверсак, алал-оқибат юртимизда ҳатто ЛГБТ каби иллатлар ҳам оддий ҳолга айланиши ҳеч гап эмас. Бундан, албатта, Аллоҳ сақласин!

Биз, алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Биз учун Аллоҳнинг шариати, Аллоҳнинг қонунларидан бошқа ҳар қандай тузумни татбиқ қилиш ҳаром ҳисобланади. Ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида шаръий ҳукмга эргашишимиз вожиб. Шунинг учун келажагимиз таянчлари бўлмиш фарзандларимиз тарбиясида ҳам Мирзиёев бошлиқ ўзбек режими татбиқ қилаётган капиталистик Ғарб тузумига эмас, балки Исломга мурожаат қилишимиз фарз. Аллоҳ таоло айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ وَأَهۡلِيكُمۡ نَارٗا وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُ

– “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланг”.     (Таҳрим:6)

وَأۡمُرۡ أَهۡلَكَ بِٱلصَّلَوٰةِ وَٱصۡطَبِرۡ عَلَيۡهَاۖ

– “Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг”.                                                      (Тоҳа:132)

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: “Набий ﷺ: “Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?” – дедилар. Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз ﷺ: “Ота фарзандига чиройли тарбиядан кўра, гўзал одоб беришдан кўра яхшироқ нарса мерос қолдирмади”, – деганлар. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари боболаридан қилган ривоятда Расулуллоҳ ﷺ: “Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар. Агар ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар. Ва ётоқда ораларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинглар”, – дедилар. Ушбу оят ва ҳадислардан фарзанд тарбиясига жиддий эътибор бериш зарурлиги кўриниб турибди. Бир сўз билан айтганда, тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё фалокат масаласидир.

Шу ерда яна бир асосий масала борки, бугунги ҳукумат, юқорида айтганимиздек, фарзандларимизга Исломий тарбия беришимизга тўсиқ қўяётган бўлса-да, бироқ энг асосий тўсиқ бу – устимизда  татбиқ қилинаётган демократик Ғарб қонунлари эканини тиниқ англашимиз зарур. Фаразан, ҳукумат қаршилик қилмаган тақдирда ҳам, демократик эркинликлар инсонлар, айниқса ёшларнинг ҳаётини заҳарлаши турган гап. Шунинг учун фарзандларимиз тўғри тарбия топиб комил инсонлар бўлсин десак, жамиятдаги мавжуд яроқсиз қонунларни тубдан ўзгартиришимиз зарур. Яъни Исломни ҳаётга тузум сифатида татбиқ қилиш учун олиб келишимиз зарур. Мана шундагина жамиятимиз ҳар қандай бузуқликлардан тозаланади ҳамда осуда, покиза ва фаровон ҳаёт юзага келади. Бундай жамият зино, ароқхўрлик, ўғрилик, босқинчилик, ғийбат ва туҳмат каби барча жиноятлардан холи покиза жамият бўлади. Мана шундай жамиятдагина биз фарзандларимизга тўлақонли Исломий тарбияни беришимиз ва уларнинг тарбиясидан хотиржам бўлишимиз мумкин. Энг муҳими, ана шунда бу дунёда ҳам, Охиратда – Аллоҳнинг олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлади иншаАллоҳ.

جَنَّٰتُ عَدۡنٖ يَدۡخُلُونَهَا وَمَن صَلَحَ مِنۡ ءَابَآئِهِمۡ وَأَزۡوَٰجِهِمۡ وَذُرِّيَّٰتِهِمۡۖ

– “Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар”. (Раъд:23)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

31.01.2025й

TagsЎзбек ҳукумати Исломий тарбияга қаршими?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳукмдорлар Уммат фарзандларининг шарафли позицияларини ўзларининг шармандали позициялари билан қаршилашмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Рўзани бошлаш ва якунлашда шаръий ҳукмга қатъий амал қилиш вожибдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/