Ҳиндистоннинг жиноятлари қаршисида ҳукмдорларимиз қўрқоқлиги ошгани сари мусулмонларга зулм қилишда у ҳаддидан ошмоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳиндистоннинг жиноятлари қаршисида ҳукмдорларимиз қўрқоқлиги ошгани сари мусулмонларга зулм қилишда у ҳаддидан ошмоқда!
Ал-Жазира нет веб-сайтининг (ҳижрий 1441 йил 22 робиус-соний, милодий 2019 йил 19 декабр пайшанба куни) тарқатган хабарида қуйидаги сўзлар келади:
«Нью-Деҳлидаги Ислом университети талабалари Ҳиндистон парламентининг ўтган ҳафта қабул қилган фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш қарорига қарши норозилик намойишларини давом эттиришяпти. Қабул қилинган қарорда Ҳиндистонда беш йил яшаган афғонларни, покистонликларни ва бенгалларни, уларнинг мусулмон бўлмаганликлари шарти билан, фуқаролик берилиши айтилган».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳиндистоннинг миллионлаб мусулмонлар ҳуқуқини қасддан оёқ-ости қилиши ҳозирги замонавий даврдаги ҳар қандай давлат томонидан диний асосда содир этилаётган ирқий тозалаш жиноятининг энг ёмони ҳисобланади. Зеро, Ҳиндистоннинг шимолий шарқида жойлашган Ассам штатида яшовчи тўрт миллион мусулмон аҳолини диний асосда кенг кўламда қайдга олиш амалиёти қурбони бўлди. Мушрик режим қайдга олиш амалиётидан келиб чиқиб, уларни Ҳиндистон фуқаролигидан маҳрум қилди ва буни уларнинг асли бангладешлик иммигрантлар бўлишгани билан дастаклади ҳамда ноқонуний миграцияга қарши кураш, деган нарсани баҳона қилди. Бироқ, бу мусулмонлар Ҳиндистонда туғилганлар ва аксари чегара ортига чиқмаганлар. Шубҳасиз, бу ҳинд ҳукуматининг мамлакатдаги мусулмонларга қарши туғёни бўлиб, бугун дунёнинг ҳар тарафидаги мусулмонларга қарши қўлланаётган қатор репрессив сиёсатлар доирасига киради.
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилмагунча мусулмон юртлари ҳаргиз золим Ғарб мустамлакасидан озод бўлолмайди, Ислом Уммати ҳам ўз куч-қудратини қайта тиклолмайди. Ушбу давлатгина юртларимизни озод этади, шу жумладан, Ҳиндистонни сигир ва бутларга ибодат қилишдан халос қилиб, мусулмонларни қайтадан Роббилари аҳкомлари соясидаги ҳурмат-иззатли ҳаётга олиб чиқади.
Роя газетасининг 2019 йил 25 декабр чоршанба кунги 266-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ