ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(68-бўлак)
БАЛОГА САБР ҚИЛИШ
(мавзунинг биринчи қисми)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Дунёда қанчалик уммат, халқ ва қавм бўлмасин уларнинг қабул қилган ақида, фикр ва ишларини тартибга соладиган аҳкомлари бор, улар ушбу ақида, фикр ва аҳкомларга рози бўлиб, замонлар ўтиши билан уларга одатланиб қолишган. Улар ушбу ақида, фикр ва аҳкомларни ҳимоя қилишга доим тайёрдирлар, чунки бу нарсалар уларнинг ҳаётининг бир қисмига айланиб қолган, бу иш Аллоҳнинг бандаларидаги қонуни бўлиб, ҳамма уммат, халқ ва қавмлар бундан ҳоли эмас. Шунинг учун қайсики пайғамбар ёки элчи ўз қавмига янги ақида, фикр ва аҳком билан келса, уни инкор қилиб, ёлғончи дейишган ва унга азоб беришиб, ўзлари одатланиб қолишган ақида, фикр ва аҳкомларни ҳимоя қилишган. Пайғамбар ва элчилар бир қанча азоб ва озорларни бошидан кечирдиларки, биз бундай воқеаларни Аллоҳнинг Китобида бир неча сураларда кўрамиз. Аллоҳ Таоло «Анъом» сурасида айтадики:
وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِّن قَبْلِكَ فَصَبَرُواْ عَلَى مَا كُذِّبُواْ وَأُوذُواْ حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا وَلاَ مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللّهِ وَلَقدْ جَاءكَ مِن نَّبَإِ الْمُرْسَلِينَ
– “Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг (Пайғамбарларимни Ўзим қўллайман) деган сўзларини ўзгартира олгувчи бирор кимса йўқдир. Ахир сизга (эй Муҳаммад) ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келганку”. (Анъом:34)
«Зухруф» сурасида айтадики:
7 – وَمَا يَأْتِيهِم مِّن نَّبِيٍّ إِلَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُون 6 – وَكَمْ أَرْسَلْنَا مِن نَّبِيٍّ فِي الْأَوَّلِينَ
– “Биз аввалгиларга ҳам қанча пайғамбар юборганмиз. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар”. (Зухруф:6,7)
Пайғамбарларга эргашган кишилар ҳам уларнинг даъватларини давом эттиришган ва улар ҳам азоб ва озорларга дучор бўлишган. «Буруж» сурасидаги мисол бу нарсага кифоя қилади:
4 – قُتِلَ أَصْحَابُ الْأُخْدُودِ 5 – النَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِ 6 – إِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌ 7 – وَهُمْ عَلَى مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِنِينَ شُهُودٌ
– “(Ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) “ўтин”ли олов – (ўша олов ловуллаб ёнаётган) чоҳ эгалари лаънат қилингайлар. Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган; ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар”. (Буруж:4-7)
Ушбуга ўхшаган азоб Ҳаббоб ибн Арат ривоят қилган ҳадисда ҳам келган: «Бир куни Расул с.а.в. каъбанинг соясида чакмонини ёстиқ қилиб ётган эди, биз у кишига шикоят қилиб бизга Аллоҳдан ёрдам сўрамайсизми? Аллоҳга биз учун дуо қилмайсизми, деган эдик, у киши айтдиларки: «Сизлардан олдинги кишилар ерга кўмилар ва боши арра билан иккига бўлиб юборилар ва темир тароқлар билан гўштлари суякларидан ажратилар эди, лекин мана шу ҳам уларни динидан қайтара олмас эди»».
Расул с.а.в. ва у кишининг саҳобаларига ҳам Қурайш ва араб қабилалари томонидан жуда кўп азоблар бўлди.
(мавзунинг давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
26.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ