Хирожий ерга доир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Хирожий ерга доир
Савол: Дастур муқаддимаси китобининг иккинчи қисм 43-бет 10-қаторида қуйидагича келади:
«Кофир агар хирожий ерга эга бўлса унга хирож тўлаш лозим бўлади. Агар ушрий ерга эгалик қилса ҳам унга ушр эмас, хирож тўлаш лозим. Бунга сабаб ернинг вазифадан холи бўлиши мумкин эмаслигидир. Кофир ушр аҳлидан бўлмагани учун хирож таъйин қилинади». Айни шу фикр «Моллар» китобининг 48-бет охирги абзацида бошқача лафзлар билан келади: «Бунга яна бир сабаб ер вазифадан — ушр ёки хирождан холи бўлиши мумкин эмаслигидир».
Савол: «Ернинг вазифадан холи бўлиши мумкин эмас» деган ибора ушрий ерга эгалик қилган кофирга хирожни юклаш ҳукмига иллат сифатида келади. Бироқ бу иллатга қандай далил келтирилганини баён қилмайди. Ҳолбуки иллат шаръий бўлиши учун шаръий нусусларда ё очиқ ёки далолатан ёки истинботан ёки қиёсан келиши керак. Бу иллатнинг далил нима?
Агар бу иллат исботини топса бошқа қуйидагича савол пайдо бўлади: Биз биламизки ушр закот бўлиб, у фақат мусулмонга вожиб ва унинг ушр олинадиган молларни баён қилган аҳкомлари бор. Маълумки агар ушрий ерга эгалик қилган мусулмон ерга бодринг, шафтоли, зайтун каби ва булардан бошқа закот фарз бўлмаган экинларни экса, у бу ердан ушр ҳам, хирож ҳам тўламайди. Бу ҳолда ер вазифадан холи бўлиб қолмоқда. Биз, бодринг ва зайтун каби экинлар закоти чиқариладиган экинлар туридан эмас, шунинг учун бу ерга хирож таъйин қилинади, чунки ер вазифадан холи бўлиши мумкин эмас, деб айта оламизми?
Жавоб:
Биринчидан: «Бунга яна бир сабаб ер вазифадан — ушр ёки хирождан холи бўлиши мумкин эмаслигидир» жумласи иллатни баён қилиб келмаган, балки шаръий далилларга асосланиб экин ерларининг воқесини баён қилиб келган. Экин ерларининг аҳкомлари ернинг фақат ушрий ёки хирожий эканлигини белгилайди.
Бунинг қандай бўлишини мен сизга қуйида келтираман:
Шариатда ворид бўлган экин ерлари аҳкомларининг далиллари:
1 – Ҳар қандай ер ҳақидаги умумий далиллар. Бу далиллар мусулмон одамга закот — ушр ёки ушрнинг ярмини вожиб қилиб белгилайди. «Анҳор ва ёмғир сувлари билан суғориладиган ерлардан ушр тўланади, қудуқ сувлари билан суғориладиган ерлардан ушрнинг ярми тўланади».
2 – Фатҳдан кейин юқоридаги умумий далиллардан ташқаридаги ерлар борасида янги муаммо пайдо бўлди ва уни ҳал этиш учун хирож белгиланди. Росулуллоҳ САВ Баҳрайн халқининг Исломга кирганлари тўғрисида шундай ҳукм қилди: Улар жони ва молини асраб қоладилар. Фақат ер бундан мустасно. Чунки ер улар қаршилик кўрсатиб Исломга кирмаганлари учун мусулмонларнинг ўлжаси бўлади». Умар РА Савод ерлари тўғрисида шундай ҳукм қилди: «Мен ерларни кофирларнинг қўлида қолдириб, уларга хирожни таъйин қилдим».
3 – Шунинг учун Ислом диёридаги ҳар қандай ернинг закоти чиқарилиши вожиб. Фақат муайян турдаги ердан хирож тўланади.
4 – «Ислом диёридаги ҳар қандай ердан мусулмон одам ернинг закотини чиқариши вожиб» деган умумий ҳукм умумийлигича жорий қилинади. Бошқа бир нусус билан хосланган «хирожий ер» бу умумий ҳукмга кирмайди.
5 – Экин ерлари ҳақидаги ҳукм шу. Агар хирожий ер ҳақидаги нусуслар мавжуд бўлмаганида умумий ҳукмга мувофиқ мусулмон одамга бу ернинг ҳам закотини чиқариш вожиб бўлар эди.
6 – Шунинг учун бу жумла иллатнинг баёни бўлиб келмаган. Бу жумланинг мазмуни ё очиқ, ё далолатан иллатни ифодаламайди. Яъни унда на очиқ, на далолатан келган иллат ҳарфлари келмаган. Шунингдек у ернинг ушрий ёки хирожийлиги ўртасидаги фарқни тушунтирадиган сифат ҳам эмас. Демак, ер бу ердир ва у жомид лафздир. Бир ер ушрий ер бўлса, унинг ёнгинасидаги яна бир ер хирожий ер бўлиши мумкин ва буларнинг ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Демак жумланинг мазмуни иллатни баён қилиб келмаган. Яъни унда насда очиқ келадиган иллат ҳарфлари ҳам, далолатан келадиган иллат ҳарфлари мавжуд эмас ва у ҳукмга боғлиқ бўлган тушунтирувчи сифат ҳам эмас.
Хулоса шуки, жумла иллатни баён қилиб келмаган, балки у ерга алоқадор ҳукмларнинг далилларидан олиб ернинг воқесини баён қилган.
Иккинчидан: Сиз «Агар ерга закоти чиқарилмайдиган ҳосиллар экиладиган бўлса… ер вазифадан холи бўлиб қолади» деб мисол келтирдингиз.
Сиз ер вазифасини бошқача тушунибсиз. Агар ушрий ерга шафтоли экиладиган бўлса, бу ерни ушрийлигидан чиқариб қўймайди. Агар сиздан бирортаси: бу ер ушрий ерми ёки хирожийми? — деб сўраса, сиз ушрий ер эмас деб айтасизми? Йўқ, балки сиз ушрий ер деб айтасиз, ушрий ҳам, хирожий ҳам эмас, деб айтмайсиз. Энди агар: бу закоти чиқариладиган ҳосилми? — деб сўраса, йўқ деб жавоб берасиз.
Демак бу масалада икки иш мавжуд: биринчиси: ернинг тури — бу ушрий ерми ёки хирожий ерми?
Иккинчиси: унинг ҳосили закоти чиқариладиган ҳосилми ёки унга закот вожиб эмасми.
6 шаввол 1432ҳ
1 сентябр 2011м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми