1 – Васиқа қоғозлардаги закот 2 – Исломий давлат қўли остида бўладиган ерлар ҳақидаги саволларига жавоблар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Abu Osamaнинг
1 – Васиқа қоғозлардаги закот
2 – Исломий давлат қўли остида бўладиган ерлар ҳақидаги саволларига жавоблар
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, фозил биродарим, менга икки иш тушунарсиз бўлиб қолди, сиздан илтифот кўрсатиб уларни ойдинлатиб беришингизни илтимос қиламан, Аллоҳ сизга барча яхшиликни мукофот айласин ва сизга ёрдам берсин. Биринчи иш: васиқа қоғозлардаги закотга тааллуқлидир. «Халифалик давлатида моллар» китобида келишича олтин ва кумуш ўрнига юрадиган қоғозларга улар олтин ва кумушдан ўринбосар бўлгани учун олтин ва кумуш муомаласи қилинади. Бу тушунарли. Китобда яна мажбурий қоғоз пулларда ҳам закот вожиб бўлиши келган, чунки бу қоғоз пулларда ҳам пуллик иллати бор бўлиб, уларнинг қиймати уларнинг бозордаги харид қийматига қараб олтин ёки кумуш билан баҳоланади ва нисобга етиб бир йил айланганидан кейин улардан бериладиган закот ҳисоблаб чиқилади. Бу ҳам тушунарли. Аммо васиқа қоғозлар давлат белгилаб қўйган ёки давлат томонидан ваколат берилган томон белгилаб қўйган номинал қийматдан камроқ олтин ёки кумуш билан белгиланган нисбат-миқдор билан қопланган (таъминланган) қоғозлардир. Масалан фараз қилайлик, Иордания динорини давлат олтин динорга тенг келадиган нисбатда чиқарган, лекин давлат уни 50 % нисбатда, яъни олтин динорнинг ярми билан қоплаш (таъминлаш) мажбуриятини олган. Демак Иордания динори икки қисмга бўлиниб қолди: биринчи ярми ўринбосар қоғозлар ҳисобланса, иккинчи ярми мажбурий қоғоз пуллар ҳисобланади.
Китобда бу пуллар закоти ҳақида баҳс қилинган пайтда фақат ўринбосар ярми ҳисобга олинган, иккинчи, мажбурий қоғоз пуллар бўлган ярмига эса тўхталиб ўтилмаган, ҳолбуки бу иккинчи ярми харид қийматига ва пуллик сифатига эга, шунга қарамай у ҳисобга олинмаган. Шуни тиниқ тушунтириб беришингизни илтимос қиламан.
Иккинчи иш: ерлар ва мулкчиликка (шахсий мулк, умумий мулк ва давлат мулкига) тааллуқлидир. Ислом давлатига қарашли ерларга тааллуқли икки нуқтани келтириб ўтаман. Биринчиси: мулклар хиллари орасида тўртинчи хилдагиси йўқ. Иккинчиси: ерлар шу уч мулкчиликнинг бирига киради. «Халифалик давлатида моллар» китобида қуйидагилар келган: 1 – давлат мулклари турларига қуйидагилар киради: саҳролар, тоғлар, денгизлар соҳиллари, шахсларнинг мулки бўлмаган, бир шаръий сабаб билан давлат ўз қўли остига олган ўлик ерлар.
Унинг шарҳида давлат бу ерларни ўз қўли остига олади, агар давлат уларни ўз қўли остига олса, деган ибора бир неча марта келган… Мен учун тушунарсиз бўлган нарса китобда шахслар мулки бўлган ерлар ҳақида ва умумий мулк бўлган ерлар ҳақида сўз юритмаяпти, китобда давлатга қарашли бўладиган ерлар ҳақида сўз юритяпти ва шу билан бирга «давлат бир шаръий сабаб билан ўз қўли остига олган ерлар» деб айтмоқда. Бу нарса менда давлат ичкарисида ҳеч кимнинг мулки бўлмаган ерлар ҳам бор бўлади шекилли, деган тушунчани пайдо қилди. Илтимос шуни ойдинлаштириб берсангиз. Аллоҳ сизни барча яхшилик билан мукофотласин. Биродарингиз Абу Усома – Қуддус.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Саволингиз икки қисмдан иборат экан:
Саволнинг биринчи қисмига жавоб:
Васиқа қоғоз пуллар, улар ўринбосар қоғоз пуллардир, яъни ҳар вақт олтинга алмаштириш мумкин бўлган қоғоз пуллардир. Лекин улар устига ёзилганидан бир қисми билан алмаштирилади. Бу қиймат эълон қилинган ва ҳаммага маълум қийматдир, бу қоғозлар билан шу асосда муомала юритилади, ўринбосар қоғоз пулнинг иккала хили билан муомала қилинган пайтда мажбурий қоғоз пул билан муомала қилинмайди, бу масалани ойдинлаштириш учун қуйидагиларни айтаман: пул муомаласи ё олтиннинг ўзи билан бўлади ёки ўринбосар қоғоз билан бўлади ёки мажбурий қоғоз билан бўлади:
Олтиннинг ўзи билан бўладиган пул муомаласининг закоти аниқдир…
Ўринбосар қоғоз билан бўладиган пул муомаласига келсак, у талаб қилинган пайтда устига ёзиб қўйилган қиймат миқдорида олтинга алмаштириб бериладиган қоғоз пул бўладими ёки олтинга устига ёзиб қўйилган ва одамларга эълон қилиниб уларга маълум бўлган бир қисмини алмаштириб бериладиган қоғоз пул бўладими, ҳеч фарқсиз унга нисбатан ҳам олтинга қилинган муомала қилинади, чунки у олтиндан ўринбосардир. Устига ёзилганнинг тўлиқ ҳаммасини олтинга алмаштирилмайдиган васиқа қоғознинг қолган қисми ҳисоб қилинадиган мажбурий қоғоз бўлади, дейилмайди, бундай дейилмайди:
Чунки мажбурий қоғоз пул олтинга ва кумушга алмаштириб берилмайди, балки у ўз қийматини давлат чиқарган қонун билан шу давлат иқтисодининг қанчалик қувватли эканига қараб олади, бусиз унинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди, васиқа қоғознинг қолган қисми эса унга бирон қиймат берадиган қонун чиқмаган, демак унинг ҳеч бир қиймати йўқ…
Ўринбосар қоғоз пулнинг иккала қисмини ишлатилган пайтда ҳам шундай бўлади, чунки бунда мажбурий қоғоз пулни ишлатиш бўлмайди…
Давлатнинг қоғоз устига ёзиб қўйиши ҳам қоғоз қийматига таъсир қилмайди, фақат маълум миқдордаги олтинга алмаштириб берилсагина бунинг таъсири бўлади. Васиқа қоғоздаги бу нарса одамлар учун маълумдир…
Шунга кўра демак васиқа қоғоз ўринбосар қоғоз бўлиб, у ўз қийматини ўзининг қайсидир миқдорда олтинга алмаштириб берилишидан олади ва унинг закоти у алмаштириб бериладиган олтин қийматига қараб бўлади.
Мажбурий қоғоз пул билан бўладиган муомалага келсак бу пулнинг ҳеч қандай ҳақиқий қиймати йўқ ва у олтин ва кумушдан ҳеч қайсинисига алмаштириб берилмайди, аксинча унинг қиймати давлат чиқарадиган қонун ҳукми билан ва шу давлатнинг иқтисодий қудратига қараб эътиборли бўлади ва унда закот вожиб бўлади, у олтин ёки кумуш бўлгани учун эмас, балки унда пуллик иллати борлиги учун ундан закот берилади. Шунинг учун у олтин ёки кумуш билан баҳоланади ва нисобга етиб бир йил ўтган пайтда унда закот вожиб бўлади, уни олтин ёки кумуш билан баҳолангани учун ундан закот бериш вожиб бўлади.
Саволнинг иккинчи қисмига жавоб:
«Халифалик давлатида моллар» китобидан сиз ишора қилган матнлардаги «давлат бирон шаръий сабаб билан ўз қўли остига олган ерлар» деган жумлани зикр қилинганига сабаб қуйидаги икки ишдир:
Биринчиси: давлат ерларни ношаръий тарзда – масалан одамларнинг ерларини тортиб олиши каби – ўз қўли остига олиши ҳолати бўлиб қолиши мумкин, бундай ҳолатда тортиб олинган ерлар шаръан давлат ерлари бўлиб қолмайди, ҳатто воқеий жиҳатдан олганда давлат тасарруфи остида бўлиб қолса ҳам ва давлат эга бўлиб олса ҳам. Чунки давлат томонидан мол-мулкнинг тортиб олинишига бу мулк ўз эгасининг мулки бўлиб қолавериши жиҳатидан Исломдаги тортиб олиш ҳукмлари тўғри келади. Шунинг учун агар давлат ерни ношаръий тарзда ўз қўли остига оладиган бўлса давлатнинг бу ерни сотиб ёки ижарага бериб ёки бировга бўлиб бериб тасарруф қилишга шаръан асло ҳаққи бўлмайди…
Иккинчиси: ўлик ер гарчи давлат султони (бошқаруви) остига кирса ҳам лекин ундан фойдаланиш одамлар учун мубоҳдир, шунинг учун одамлар уни тирилтириш (ишлов бериб унумли қилиш) ва тош билан ўраб олиш орқали мулк қилиб олиш учун имом изнига муҳтож бўлишмайди, фақат агар давлат ўлик ерларнинг қайсидир қисмларини тирилтириш ёки тош билан ўраб олиш орқали ўз қўли остига олган бўлса ўшанда ана шу қисмлар давлатнинг мулкига айланиб қолади, шунинг учун ҳеч кимнинг бу қисм ерларга давлатнинг изнисиз эга бўлиб олиши тўғри бўлмайди ва давлат бу ерларни сотиб ёки ижарага бериб ёки ажратиб бериб тасарруф қилиши мумкин… Бу тасарруфни давлат шариат жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда юритади… Буларнинг барчасининг баёни «Халифалик давлатида моллар» китобида келган бўлиб, жумладан бу хусусда қуйидагилар келган:
«Ҳадисдан кўриниб турибдики тош билан ўраб олиш ҳам тирилтириш каби фақат ўлик ерда бўлади, ундан бошқасида бўлмайди…
Ўлик ер билан ўлик бўлмаган ер ўртасини бундай фарқлаш Росул CAB нинг одамларга ўлик ерга тирилтириш ва тош билан ўраб олиш орқали эгалик қилишларини мубоҳ қилганига далолат қилиб турибди, демак у мубоҳлардан бири бўлиб қолди, шунинг учун ўлик ерни тирилтириш ёки тош билан ўраб олишда имом изнига муҳтож бўлинмайди, чунки мубоҳларда имом изнига муҳтож бўлинмайди. Аммо ўлик бўлмаган ерларга келсак, уларга фақат имом уларни ажратиб берсагина эгалик қилинади, чунки бундай ерлар мубоҳлар жумласига кирмайди, аксинча улар имом қўли остига кирадиган ерлардир, шунинг учун уларни давлат ерлари деб аталади, бунга Билол Музанийнинг Росулуллоҳ CABдан бир ерни ажратиб беришни сўрагани далолат қилади. Чунки Билол ерга – то уни Пайғамбаримиз унга ажратиб бермагунларича – эгалик қилмади. Шунинг учун агар бундай ерга эгалик қилиш тирилтириш ёки тош билан ўраб олиш орқали бўлганида эди Билол уни албатта ўзининг унга эгалик қилаётганига далолат қиладиган бирон аломат билан ўраб олган бўларди ва унга эгалик қилиши уни ўзига ажратиб беришни талаб қилмасдан ҳам бўлаверарди.
Демак ўлик ер одамлар учун мубоҳдир, фақат давлат ўз қўли остига олган ўлик ер бундан мустасно. Қолган ўлик ерлар эса одамлар учун мубоҳ бўлиб қолаверади. Яъни ўлик ер гарчи давлат ҳукмронлиги остида бўлса ҳам лекин у эгалик қилиш жиҳатидан одамлар учун шариат баён қилган тарзда мубоҳдир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
30 жумодус-соний 1436ҳ
19 апрел 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми