| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Байденнинг Талса сафари Америкадаги энг даҳшатли ирқий қирғиннинг шармандалигини асло ўчира олмайди

Байденнинг Талса сафари Америкадаги энг даҳшатли ирқий қирғиннинг шармандалигини асло ўчира олмайди

By htadmin
26.06.2021
740
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Байденнинг Талса сафари Америкадаги энг даҳшатли ирқий қирғиннинг шармандалигини асло ўчира олмайди

Доктор Абдуллоҳ Рубин қаламига мансуб

Трампдан кейин қудратга келган Жо Байден юрт ичкариси ва ташқарисида Американинг қора қиёфасини чиройли қилиб кўрсатишга уринмоқда. Бироқ, Байден курашмоқчи бўлаётган нарса яқиндагина пайдо бўлган муаммолар эмас. Балки у Трамп ҳокимиятга келишидан олдин ҳам мавжуд бўлган ва азалдан мерос бўлиб келган ёвуз жиноятлардир. Байден кетгандан кейин ҳам бу нарса давом этаверади. Шундай қилиб, ўтган ҳафта Байден Оклахома штатининг Талса шаҳридаги қора танлилар яшовчи квартални бутунлай йўқ қилган қирғиннинг юз йиллик хотирасини жонлантирди. Маълумки, қора танлилар қирғини тарих китобларидан ўчирилган. Бироқ, ўтган йили «Black Lives Matter» (Қора танлилар ҳаёти муҳим) номли йирик норозилик намойишлари чоғида ушбу қирғин қайта ўртага чиқди. Бу норозилик намойишлари полиция томонидан қора танлиларга нисбатан содир этилган навбатдаги ўлдириш амалиёти ортидан бутун Америка бўйлаб ёйилди.

Дарҳақиқат, 1921 йилда Оклахома штати Талса шаҳридаги қора танлилар яшовчи кварталга оқ танлилар оломони ҳужум қилиб, ширкатлар, меҳмонхоналар, банклар ва 1200дан зиёд хонадонни ёқиб ташлаган ва икки кун давомида қора танлиларни қирғин қилган эди. Полиция эса, квартални ҳеч қандай қаршиликсиз вайрон қилиш учун барча қора танли эркакларни қамоққа олишда 500 нафар оқ танлиларни сафарбар қилганди. Ҳодиса ортидан 10 мингга яқин шахс уйсиз қолди, 6 минг киши мажбурий равишда лагерларга жойлаштирилди, 300 нафар шахс ўлдирилиб, жасадлари оммавий қабрларга кўмиб ташланди… Ўтган йили Америка ўша қабрларни қидириб топишга қарор қилиб, Байден маърузаси ортидан 5 нафар жасад топилди. Байден ўшанда бундай деди: «Баъзи зулмлар шу даражада даҳшатли, қўрқинчли ва оғриқли бўлганки, одамлар ҳар қанча уринмасин, уларни яшириб, кўмиб бўлмайди». У қўшимча қилиб яна бундай деди: «Фақат ҳақиқат ёрдамидагина шифо келиши мумкин. Тарих сукут қилди, дегани бундай нарсалар юз бермаганини англатмайди… Нафақат ўзимиз билишни хоҳлаган нарсаларни, балки билишимиз керак бўлган нарсаларни ҳам танлашимиз лозим… Шунинг учун мен бу ерга жимликни бузишга ёрдам бериш учун келдим. Чунки жимлик ярани янада кучайтиради».

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси, адлия қўмитаси раиси Жеррольд Надлер «Талсадаги қирғинни ирқий тозалаш, дея аташ мумкин, зеро, бу ҳодиса ўнлаб йиллар мобайнида тарих китобларидан ўчириб келинган», деди. Қизиғи шундаки, Байден қора танлиларга нисбатан содир этилган қул қилиш, бостириш ва қатли омни ирқий тозалаш, деб атамади. Лекин у жорий йилнинг апрел ойида Биринчи жаҳон уруши пайтида юз берган тарихий ҳодисани расмий равишда геноцид, дея эътироф этди.

Талса қирғини қора танли эркак оқ танли аёлга жинсий тажовуз қилганликда ёлғондан айбланиши ортидан бошланган эди. Ўша пайтда у ҳибсга олинган ва ҳеч қандай қонуний суд ва ҳукмсиз уни осиб ўлдирилади, деган таҳдидлар ҳам бўлган. Чунки бундай ҳодисалар ўша пайтда тез-тез бўлиб турарди. Масалан, ўша йилнинг ўзида 61 нафар шахс судсиз осиб ўлдирилган бўлиб, аксари қора танлилар эди. Қора танли аҳоли уни озод этилишини талаб қилиб чиққан пайтда, оқ танли аҳоли ҳам уни жазога тортилишини талиб қилган… Шундан сўнг у ўлдириб юборилган. Қулдорлик бундан олтмиш йил муқаддам бекор қилинганига қарамай ҳамда фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш ўнлаб йил давом этиб, олтмишинчи ва етмишинчи йилларда миллатлар тенглиги тўғрисида қонунлар қабул қилинганига қарамай, қора танли америкаликлар тенглик ва хавфсизликни ҳанузгача ҳис қилмайдилар. Тарихда «Америкалик негрларнинг буюк миграцияси», деб аталган ҳодиса қайд этилган. Ўшанда 6 миллион қора танли америкалик қотиллик ва ирқчиликдан қочиб, Жанубий Америкадан Шимолий Америкага кўчиб ўтган. Чунки аждодлари қул бўлиб яшаган жанубий вилоятларда ҳолат анча ёмон бўлган.

Қўшма Штатларда 1882 йилдан 1968 йилга қадар суд ҳукмисиз қатл қилинган 4743та ҳолат расмийлаштирилган. Қурбонлар осиб ёки ёқиб юборилган, баъзи кимсалар жасадларнинг аъзоларини эсдалик сифатида кесиб олган. Аксар иштирокчи ва томошабинлар қилмишларидан шу даражада фахрланишганки, даҳшатли манзараларни ҳатто суратга олишган. Ҳужжатларнинг бирида бундай дейилади: «Бир неча юз кишилик оломон Мэрининг тўпиғидан боғлаб, оёғини осмондан қилиб дарахтга осишди ва уни бензин ва мотор мойи билан ёқиб юборишди… Оломондан бири Мэрининг қорнини пичоқлаганда ҳали унинг жони узилмаган эди… Шу вақт Мэрининг қорнидан ҳали туғилмаган чақалоғи ерга тушди… Оломон уни оёқлари билан тепкилади… Мэрининг танасига қарата юзлаган ўқ отилди». Мэри Тернер қора танли аёл бўлиб, айби фақатгина худди судсиз қатл қилинган бошқалар қатори ўз эрини ҳам осиб ўлдиришда иштирок этганларга қарши қонуний жазо қўлланиши билан таҳдид қилгани эди. Судсиз қатл қилинганларнинг деярли барчаси қора танлилар бўлган, яна баъзилар эса, қора танлиларга ёрдам бергани учун ўлдирилган. Америкада қора танлилар ҳамон ўлдирилаётган экан, ҳақиқий рақам аслида анча катта бўлиши мумкин.

Ўтган йилнинг худди шу вақтида Америка йирик норозилик намойишлари, тартибсизликлар ва талон-торожларга гувоҳ бўлаётган эди. Булар Миннеаполис шаҳрида Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши ортидан келиб чиққанди. Қора танли бу йигит Талса қирғинининг тўқсон тўққиз йиллиги хотирасидан бир неча кун олдин миллатчи полиция офицери қўлида ўлди. Бу хотира биринчи марта кенг миқёсда хотирланаётган эди. Талсаликлар қирғин содир этилган йўлга «Black Lives Matter» (Қора танлилар ҳаёти муҳим) сўзларини ёзишди. Бутун ёз ойлари давомида Американинг ҳамма ерида вазият шу даражада таранглашдики, одамлар хавотирланиб, навбатдаги фуқаролар уруши бошланиши тўғрисида гапира бошлашди.

Мунтазам ирқчилик америкалик қора танлилар ҳаётининг кундалик ҳақиқатига айланган. Юртнинг энг камбағали ҳам, энг кам таълим оладигани ҳам, ҳаётдан эрта кўз юмаётгани ҳам мана шу қора танлилардир. Яқинда ўтказилган оммавий сўровда қора танлилардан 48 фоизи Америка жамиятидаги полициянинг келажакда оқ танли билан қора танли фуқарога тенг муомала қилиши таъминланишига ишониши қийинлигини ёки мутлақо ишонмаслигини билдирган.

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

TagsБайденнинг Талса сафариОклахомаТалса шаҳри
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Кофирларга тақлид қилишнинг шаръий ҳукми.

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман жанубидаги ҳодисалар Англия ва Америка ўртасидаги низонинг давомидир

  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Раҳматулло (Раҳимаҳуллоҳ) Алломанинг Ўрта Осиёда Исломнинг ривожланишида тутган ўрни

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/