Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги саволига жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
ام مصعب الجعبريнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мен ер билан боғлиқ бир савол бермоқчиман: эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи шахсники бўлган ер билан фойдаланиш ҳуқуқи шахсники, эгалик қилиш ҳуқуқи эса давлатники бўлган ер ўртасида фарқ нимада? Аллоҳ сизни яхшилик билан сийласин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушрий ер билан хирожий ер ўртасида қуйидаги икки масаладан бошқа фарқ йўқ, чунки иккаласи ҳам бир хил:
1 – Ушрий ер эгасида унга эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам бор, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам бор. Хирожий ер эгасида эса ундан фақат фойдаланиш ҳуқуқи бор, холос, унга эгалик қилолмайди. Бунинг боиси шундаки, ушрий ер эгаси ушбу қўл остидаги ерни вақф қилмоқчи бўлса, хоҳлаган вақтда қила олади. Чунки вақф шарти бўйича, вақф қилаётган киши вақф қилинаётган нарсанинг айнан ўзига эга бўлиши лозим. Хирожий ер эгаси эса ернинг айнан ўзига эга эмас, яъни унда эгалик қилиш ҳуқуқи йўқ, фақат фойдаланиш ҳуқуқи бор, холос. Чунки хирожий ер Байтулмолнинг мулкидир.
2 – Ушрий ерда (ўндан бирининг ярми ёки ўндан бирига) закот бериш вожиб. Хирожий ерга эса хирож берилади.
Бундан бошқа нарсаларда иккала ер ҳам бир хил, уларга эга бўлган киши иккала ердан шариат аҳкомларига мувофиқ фойдаланаверади: сотиши, сотиб олиши, мерос қилиши… мумкин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
20 ражаб 1436ҳ
9 май 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ