| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халифалик давлати оддий давлат эмас, балки Аллоҳни рози қиладиган давлатдир

Халифалик давлати оддий давлат эмас, балки Аллоҳни рози қиладиган давлатдир

By htadmin
22.03.2020
1219
0
Share:

Халифалик давлати оддий давлат эмас, балки Аллоҳни рози қиладиган давлатдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Халифалик давлати Ер юзида мавжуд бўлган ёки ҳозирги даврда биз кўриб турган давлатлар каби оддий давлат эмас. Тўғри, ушбу давлат ҳам “давлат” сўзининг луғавий маъноси нимани англатса, ўша маънони ифодалайди, бу борада у бошқа давлатлар билан бир хил. Бироқ уни бошқа давлатлардан ажратиб турадиган бир қатор хусусиятлари, уларда йўқ бўлган сифатлари ва фақат Халифалик амалга ошира оладиган талай ишлар борки, буларни бошқа давлатлардан топа олмайсиз. Агар бугун мавжуд бўлиб турган давлатларга назар солсак, улар қонунлари ва бошқарув шакли жиҳатидан фарқлансалар-да, бироқ асос жиҳатидан бир-бирларидан узоқда эмаслар. Яъни уларнинг барчаси инсоннинг чекланган ва ноқис ақли ўйлаб топган система асосида бошқарилмоқда ҳамда инсоннинг каломи олий бўлмоқда. Шу жиҳатнинг ўзиёқ Халифалик давлатини бошқа давлатлар ичида яққол ажралиб туришининг биринчи белгисидир. Гарчи тарихда дин асосида бошқарилган давлатлар бўлган бўлса-да, Халифалик динни – улардан фарқли равишда – одамларни ҳукуматга бўйсундирувчи қурол қилиб олмаган. Аксинча, одамлар ўзларининг Аллоҳга бўлган тақволарига кўра Халифалик давлатига итоатда бўлганлар ва бу итоат ҳукуматдан қўрқув ортидан эмас, балки Аллоҳни рози қилишга ҳаракат қилиш ортидан вужудга келган. Халифалик давлатининг барпо бўлиши ҳам аслида Аллоҳнинг розилиги учун бўлган, чунки айнан Халифалик Аллоҳ рози бўладиган давлатдир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг Ислом Давлатига асос солишлари нафақат дунё харитасида янги давлат пайдо бўлганини, балки куфр ва иймон, ҳақ ва ботил, адолат ва зулм ўртасига чизиқ тортилганини англатган эди. Халифалик давлатининг мавжуд бўлиб туриши бу нарсалар аниқ ва равшан кўриниб турадиган даражада бутун дунё аҳлининг зеҳнида ўрнашишини таъминлар эди. Халифалик давлати вужудга келган кундан бошлаб бутун дунё аввал кўрмаган ақлбовар қилмас ишларни гувоҳи бўлди, оддийроқ қилиб айтганда, айнан шу давлат дунёни ҳақиқий маънода ўзгартирди ва инсониятнинг ҳар соҳадаги ривожланишида локомотив вазифасини бажарди. У дунё етакчиси бўлган даврларда инсониятни тўғри йўлдан олиб юрадиган карвонбошилик вазифасини юксак муваффақият билан бажарди. Ўрни келганда ҳатто насронийлар ҳам мусулмонлар билан биргаликда насроний салибчи қўшинга қарши жангга кирдилар. Чунки уларга – бошқа ғайримусулмон зиммийларга қилгани каби – яхши муомала ва адолатни айнан шу давлат энг гўзал суратда тақдим қилган эди.

Ислом мабдаси Халифалик давлатининг ички ва ташқи сиёсати асоси эди. Исломни бутун дунёга мафкура сифатида ёярди, асосий эътибор Ислом даъватини бошқа халқларга етказиб, ушбу неъматдан уларни ҳам баҳраманд қилишга қаратиларди. Чунки Халифалик нафақат ўз фуқаролари, балки бошқа умматлар ҳақида ҳам қайғурарди, уларни бахтсиз ва ночор ҳаёт кечиришларига бефарқ қарай олмасди. Уларни жоҳилият ва куфр ботқоғидан чиқариб, ўзларининг Яратувчисига юзланишлари ва бунинг натижасида берилган умрни тўғри яшаб ўтишларига имконият яратиб бериш ҳамда фақат яхшилик улашиш унинг асосий ташвиши эди.

Инсон ва жамиятга қарашдаги асос Ислом нуқтаи назари эди, шу туфайли бу борада Халифаликка тенг келиш тугул унинг яқинига ҳам бора оладиган давлат топилмади. Инсонга инсон деган эътиборда қараш ва жамиятга унинг қандай бўлиши тўғрисидаги Ислом нуқтаи назарига асосланилган давлатда уларнинг воқеси тўғри тушунилди ва ана шу воқега мос келадиган ечимлар татбиқи орқали одамлар бахтли ҳаёт кечирди, жамиятда фаровонлик ҳукм сурди. Ҳақ ва адолат мезони илоҳий ақида бўлганлиги учун одамларнинг – ҳатто давлат ичида очлик ёки заифлик бўлган йилларда ҳам – тузумга нисбатан ишончлари сўнмади. Жамиятда эса, инсоний, руҳий, ахлоқий ва моддий қийматларнинг барчаси рўёбга чиқарилгани туфайли ушбу жамиятни фаровонлик тарк этмади. Уларнинг ичидан ҳеч бири бошқасини сиқиб чиқариб юбормади ёки қайсидир биридан бошқаси устун кўрилмади, балки ҳаммасига бирдек эътибор қаратилди. Ислом мабдасининг инсон ва жамиятга қарашини ҳаётда бор қилиниши ортидан инсон ўзининг энг юксак даражасига кўтарилган бўлса, жамият ўзининг энг идеал нуқтасига етди…

Халифаликнинг бошқа давлатлардан ажралиб турадиган жиҳатларини яна давом эттириш мумкин. Ва булар асло баландпарвоз гаплар эмас, тарихда амалга ошган ва яқин келажакда албатта ҳаётда кўринадиган ҳақиқатлардир. Унинг оддий давлат эмаслигини тушуниш учун шуларнинг ўзи етарли бўлади, деб ўйлаймиз. Таққослаш учун бугунги мавжуд давлатларга эътибор берайлик. Бугун держава, буюк давлат, супердавлат каби номлар билан аталаётган давлатларнинг аҳволи жуда шармандали тус олиб бораётгани кўпчиликка сир бўлмай қолди. Умумий баҳо берадиган бўлсак, аввало, ушбу давлатлар асосланаётган капиталистик ақида инсонни на ақлини қаноатлантирди, на фитратига мос келди ва на қалбига хотиржамлик берди. Бу давлатлар ҳукуматларининг барчаси ўзларига ишонч билдирган халқни алдашди, медиа орқали омма фикрини бошқариб, ўз манфаатлари сари йўналтиришди, унга нисбатан ҳийла-найранг сиёсатини олиб боришди, бундай сиёсат иш бермаган тақдирда очиқ-ойдин қўрқитиш ва куч ишлатиш услубига ўтишди. Ушбу давлатларнинг касофатларидан яна бири шуки, ички ва ташқи сиёсатда прагматизм ёки икки хил стандартларнинг қўлланилиши ҳақиқат ва ёлғонни бир-бирига қориштириб юборди, уларнинг ўртасидаги чегара бузилди. Адолат мезони бўлган илоҳий ақида ўрнини инсоннинг нисбийликка маҳкум бўлган ақли эгаллади. Бунинг оқибатида адолат борасидаги тушунчалар ҳам ўзгариб, одамлар зулм билан адолатни фарқига бормай қолдилар. Сиёсат юргизишдан кўзланган асосий мақсад-ғоя манфаатга эришиш бўлиб, ҳатто ғоя воситани оқлайди каби қоидаларга асосланиладиган бўлди. Инсонга бўлган қарашнинг нотўғрилиги сабабли унинг фитратига мос келмайдиган тузум татбиқ қилинди. Жамиятда асосан моддий қийматни қўлга киритиш бош мақсадга айланиб, қолган қийматлар деярли ҳаёт майдонидан қувилди…

Бу мулоҳазаларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Демак, Халифалик шундай давлат эдики, унинг борлигини ўзи бошқа давлатлар куфрини, ўта адолатсиз, ер юзида фисқу-фасод, бузуқлик ва ёлғон тарқатувчи эканликларини фош қилиш учун кифоя қиларди. Халифаликнинг мавжуд бўлиб туриши куфр ва иймон, ҳақ ва адолат мезонининг тириклигига далолат қилишини ҳамда Халифаликнинг Ислом мабдаси асосидаги сиёсати бир кун уларнинг бошига етишини англаб етганликлари учун ҳам унга нисбатан ҳасадгўйларча фитна тўқишдан чарчашмади. Шу сабабдан кофир мустамлакачилар Халифаликни давлат сифатида йўқ қилиш билан кифояланмай, ҳатто номини ҳам тарихдан ўчириб ташлаш учун жидду-жаҳд билан ҳаракат қилдилар. Улар шунчаки бир оддий давлатни йўқ қилиб юборишни ўйламадилар, балки ўзларининг соф моддий манфаатга асосланган халқаро даражадаги ифлос сиёсатларини амалга оширишдаги жиддий ва ягона тўсиқни олиб ташлаш ҳақида фикрладилар. Ҳа, Халифалик улар учун худди томоққа тиқилган суяк каби эди.

Ислом Уммати олдида Аллоҳнинг розилиги учун ушбу давлатни қайта тиклаш устида жиддий фаолият юргизмоғи асосий масалалигича қолмоқда. Юқорида айтилганидек, биз мусулмонлар Халифалик давлати ҳозирги давлатлар сингари қандайдир оддий давлат эмас, балки дунёни тубдан ўзгартирадиган, оламга Исломни мафкура сифатида ёйиб, бошқа халқларни бахт-саодат сари етаклайдиган ҳамда дунё карвонини тўғри йўлда олиб юрадиган етакчи давлат эканлигини англамоғимиз лозим.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух

23.03.2020й

+1
0

Related posts:

Халифалик қулашининг дастлабки учқунлари Бугун саҳобалар давридагидек шижоат кўрсатиш даври Халифалик мусулмонлар учун ягона танлов Уммат Халифалик дея ҳайқирмоқда!
Tags9999 йилИслом давлатиХалифалик давлати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    КШҲТБ – “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ва иқтисодий таъсир воситаси

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Раҳил-Навоз режими АҚШ билан Ҳиндистонни ўзига душман деб ҳозир эълон қилмаса қачон эълон қилади?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон геосиёсий рақобат чорраҳасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/