Тирикчилик учун қул бўлиш шарт эмас
Тирикчилик учун қул бўлиш шарт эмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Тирикчилик деган тушунча ҳаётимизда шу даражада юқори ўрин тутадиган бўлиб қолдики, яшашдан мақсадимиз гўёки шундан иборатдек бўлиб қолди. У ҳар бир амалимиз қиёсланадиган меъёрга айланиб, турмушдаги барча ишларимизни унга асослайдиган бўлиб қолдик. Уни асосий муаммо сифатида кўриб, бор имконият, иқтидоримизни унга қаратишимизнинг ўзи буни исботлаб турибди. Чунки биз “аслида тирикчилик муаммоми?” деган савол хусусида фикрламай қўйдик. Агар озгина фикрлаб кўрганимизда бу муаммонинг келиб чиқиш жиҳатларига эътибор қаратиб, ҳақиқий ҳолатни тушунар эдик. Лекин афсуски, нафсимизни ақлимиздан устун қўйиб, ақлимизни унинг измига бўйсундирганимиз бунга йўл бермаяпти.
Бу ишдан тўсаётган нарса эса, биз кўр-кўрона эргашаётган демократиянинг тушунчалари. Бу баттол ақидани ҳаётимизга киритган кундан бошлаб фақатгина яшаш учун курашяпмиз. Чунки бу ақида бизни ўзига эргаштириш баробарида фикрлашга эмас, мавжуд ҳолатга мослашишга ўргатмоқда. Тирикчилик ташвишидан бошқа нарсани ўйламаслик, фикру хаёлимиз шунда бўлишини хоҳламоқда. Чунки қорин ғамидан бошқа нарса ҳақида фикрламаслигимиз бизни худбин ва тубан кимсаларга айлантиради, бундайларни бошқариш осон бўлади. Шу сабабли бугун ҳар қандай ишни манфаати борлиги учунгина тап тортмай қилмоқдамиз. Баттол ақиданинг тушунчалари ҳар қандай йўл, восита билан бўлса-да тирикчилик манбаларини ўзи белгилаб берганидек қўлга киритишга ундамоқда, йўл-йўриқ кўрсатмоқда. Масалан, савдони биз истаймизми, йўқми, фақатгина фоизли кредит ва рибо воситасида амалга ошадиган, ўз зиммасидаги вазифани бажаргани учун пора олишни “муомала” деб, фаҳшни “севги”, зийнатларни кўз-кўз қилиш “гўзаллик” ҳисобланиши онгимизга шундай сингдирилдики, биз учун оддий ҳолга айланди. Бу эса, демократик тушунчалар ҳаётимизда чуқур илдиз отиб, тобора ўз тушунчалари қулига айлантириб бораётганининг исботидир.
Ҳаётни бу ботил ақида тасвирлаб берганидек фақат моддий жиҳатига эътибор бериб, ундан руҳий, ахлоқий ва инсоний қийматларни суриб чиқаришимиз хатарлидир. Бу билан ўзимизни бахтсиз ва тубан инсонларга айлантирамиз. Шунинг учун агар биз баттол демократиянинг бузуқ тушунчалари қуллигидан халос бўлишни хоҳласак, Исломга қайтишдан бошқа йўлимиз йўқ. Чунки Ислом инсонга тирикчилик манбаларини қўлга киритишни осон қилиб, кенг йўл очиб қўйган. Инсонларнинг ҳаёт учун зарурий эҳтиёж воситаларини муҳайё қилиш баробарида, ўз ҳаётлари хусусида фикрлашга ва турмуш тарзини тўғри шакллантиришга чақиради. Жамиятни таназзулга олиб борувчи, инсонларни тубанлаштирувчи ҳар қандай нарсани тақиқлаш орқали фаровонликни таъминлайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
25.03.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми