Қўрқув измига тушиб қолманг
Қўрқув измига тушиб қолманг
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қўрқув барчамизда табиий бор. Биз баъзи нарсалардан қўрқамиз ёки кўрқмаймиз. Чунки у бизнинг фитрий ожизлигимиз – бақо (яшаш учун кураш) ғаризасидан келиб чиқувчи ҳиссий ҳолат. Қўрқув турли ҳолатларда намоён бўлса-да, унинг келиб чиқиши хавф, деб қаралаётган нарсани юзага келтирувчи омилларни тушунишимизга боғлиқ. Бу омиллар турли хил бўлиб, жонимизга, молимизга, эътиқод, обрў-эътибор ва ор-номусга хатар шаклида намоён бўлади. Бундан кўринадики, қўрқув ҳиссини пайдо бўлиш ёки бўлмаслиги биз хавф, деб қараётган нарсанинг воқесини тушунишимизга боғлиқ экан. Демак, қўрқувни биздаги мавжуд тушунчалар белгилаб беради.
Бундан чиқди, биз ўзимиздаги мавжуд тушунчалар билан қўрқувни назорат қилиш ва бошқариш салоҳиятига эга эканмиз. Фақат бу ишни бажаришда муҳим ўрин тутадиган бир жиҳат бор, у ҳам бўлса хавфга баҳо берувчи тушунчаларимиз келиб чиқадиган асосдир. Чунки қўрқувни тўғри англашимиз ва уни тўғри бошқаришимиз учун асос тўғри бўлиши шарт. Агар асос нотўғри бўлса, хавфни тўғри англай олмай қоламиз, натижада қўрқув тизгиндан чиқиб, бизни ўз измига бўйсундиради. Чунки биз ана шу нотўғри асосдан келиб чиқувчи тушунчалар белгилаб берган нарсаларни хавф, деб қараб, қўрқа бошлаймиз. Шу сабабли хавфнинг эътибор беришимиз зарур бўлган жиҳатларидан чалғиб, аҳамиятсиз жиҳатларига эътибор қаратадиган бўлиб қоламиз. Бу эса, ҳаётий муаммоларимизни ҳал қилишга ўз таъсирини кўрсатиб, ҳал бўлиш ўрнига, яна бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Натижада, бу бизни муаммолар исканжасида қолиб, атрофимиздаги бўлаётган воқеликларни тўғри англаш ва ҳақиқий хавфни ҳис қилишдан тўсади.
Буни бугунги кунимиз воқесида кўриш мумкин. Бугун ҳаётга кўз қарашимизда муайян нуқтаи назарнинг йўқлиги, асл ҳақиқатини англамаган ҳолда ўзимиз маъқул кўрган тушунчаларга эргашадиган қилиб қўйди. Аксаримиз ғарб дунёқараши фикрларига тақлид қила бошладик. Бу эса, бизни ҳар бир амалимиздан манфаатни қасд қиладиган манфаатпараст, худбин ва қўрқоқ кимсаларга айлантирди. Чунки бу тушунчалар таъсири туфайли бизда манфаатимизга хавф солувчи ҳар бир нарсага нисбатан қўрқув устувор бўлиб қолди. Бу эса, қўрқувни тизгиндан чиқариш баробарида у ҳақидаги тўғри тушунчадан йироқлаштирди. Фикрсизлигимиз туфайли буни замон талаби, турмуш ташвиши ёки тирикчилик деган баҳоналар билан хаспўшлай бошладик. Тушунчаларимиз шу даражада тубанлашиб кетдики, биз аслида хавф йўқ бўлган ҳолатлардан ҳам ўзимиз учун хавф сезиб қўрқадиган бўлиб қолдик. Бу эса, жамиятдаги бўлаётган ишларга муносабатимизни кескин ўзгартириб юборди, чунки ундаги бузуқчиликларни танқид қилиш ортида ҳаётимизга хавф сезиб, улардан кўз юма бошладик. Бугун биз учун моддий қийматга эга бўлган ҳар бир нарсани йўқотилишидан қўрқиб жон-жаҳдимиз билан ҳимоя қилган ҳолда ҳаётимиздан руҳий, инсоний ва ахлоқий қийматларимиз йўқолиб бораётганига заррача парво қилмай қўйдик. Шу сабабли улар ҳаётимиздан узоқлашиб бормоқда. Жамиятимиз тубанлик ва хорлик гирдобига ботиб, таназзулга қараб кетмоқда.
Шунинг учун биз бу таназзулни олдини олишимиз учун ўзимиздаги қўрқувни енгишимиз ва ботил тушунчаларни зеҳнимиздан чиқариб ташлаб, тўғри асосни ҳаётимизга қайтаришимиз керак. Шундагина тўғри асосдан туриб ҳаётдаги хавфни тўғри англаб, қўрқувни тўғри ҳис қиламиз. Бу тўғри асос эса, Исломдир. Ислом инсонга хавфнинг асл воқесини тўғри англатиб, қўрқувни тўғри йўналишга солди. Дунё матосидан айрилиш эмас, Охират азобидан қўрқишга ўргатди. Мулк Аллоҳники эканини англатиш ортидан инсонга ўзи учун омонат бўлган молу жонни йўқотишдан эмас, балки ана шу мулк Эгасини норози қилишдан қўрқишга чақирди. Аллоҳ Таоло айтади:
وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِي
– “Ва Мендангина қўрқинглар!” (Бақара:40)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
17.04.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми