Ғарбнинг Тунисдаги кашфиётчи ақлларни олқишлашини тўғри йўналишда тушуниш

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ғарбнинг Тунисдаги кашфиётчи ақлларни олқишлашини тўғри йўналишда тушуниш
Сўнгги пайтларда коронавирус тарқалаётган бир вазиятда, Ғарб ва унинг ташвиқотчиларининг Тунисдаги кашфиётчи ақлларга эътиборлари ва саволлари тобора ортмоқда. Маслан, Франциядаги Сен-Дени коммунаси шифохонасининг тез ёрдам бўлими раиси Матиас Варгон «RTL» радиодастурида берган баёнотида Францияда ишлаётган тунислик шифокорларнинг малака ва маҳоратларини олқишлади. Шунингдек, Би-Би-Си канали Туниснинг Сус шаҳри миллий муҳандислик ўқув юрти талабалари томонидан тайёрланган ҳимоя ниқоблари ҳақида мақола нашр қилди. АҚШнинг «Нью-Йорк пост» газетасида ҳам Тунис Миллий амалий фанлар ва технологиялар давлат институти муҳандислари ҳақида мақола нашр қилиниб, уларнинг инсон кўкрак қафаси ренген тасвирларини таҳлил қилишга ва коронавирус юқтирганлигини аниқлашга эга сунъий интеллектдан фойдаланиш қобилиятлари ҳақида айтилди. Мақола «Тунис коронавирусга қарши курашдаги глобал ҳаракатларга ҳисса қўшмоқда», деб номланган.
Роя газетаси шарҳи:
Ғарб тунисликлар истеъдодига «юксак баҳо» бераётганини даъво қилаётган экан, беихтиёр биз Ғарбнинг эски, аммо янгиланиб турувчи стратегиясини, яъни, ўз лойиҳалари фойдасига истеъдодларни ўғирлашини эсладик. Яъни, юртларимиздан истеъдодли кишиларни кўчириб кетишда ҳамда маҳаллий майдонни Ислом асосида ривожланиш билан боғлиқ сиёсий лойиҳага қўшилишга яроқли кишилардан тозалашга бор кучини сарфлади. Афсуски, Умматнинг баъзи уламо ва муфаккирлари капиталистик тузумнинг глобал миқёсда татбиқ қилиниши оқибатида келиб чиққан кризислардан қутқаришга қодир тузумдан бутунлай ғафлатда қолмоқдалар. Баъзилар Халифалик лойиҳаси моҳиятини билиш имкониятидан ва фурсатидан ўзини маҳрум қилишяпти. Ғарб ўнлаб йиллардан бери номини қора қилишга қаттиқ ҳаракат қилиб келаётган ушбу Халифалик лойиҳаси Ислом ҳокимиятининг йўқлиги сабабли пайдо бўлган даҳшатли фан-техника бўшлиғини тўлдира олади. Нафақат тўлдира олади, ҳатто бунга бирдан-бир лойиқ лойиҳадир. Чунки ушбу лойиҳа Ғарбдаги муфаккирлар ва стратегик тадқиқот институтларини Аллоҳнинг изни ила барпо бўлаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати билан қандай муносабатда бўлиш тўғрисида бош қотиришга мажбур қилди.
Роя газетасининг 2020 йил 29 апрел чоршанба кунги 284-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ