Иордания режимининг Фаластин масаласига нисбатан кўз қараши мустамлакачи Ғарб лойиҳаси бўйича бу масалани йўқ қилишдан иборат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иордания режимининг Фаластин масаласига нисбатан кўз қараши мустамлакачи Ғарб лойиҳаси бўйича бу масалани йўқ қилишдан иборат
Иордания қироли Абдуллоҳ Миср ташқи ишлар вазири Сомиҳ Шукрийни қабул қилиб, учрашувда икки давлат, деган ечимга асосланган кенг қамровли ва адолатли тинчликка эришиш зарурлигини таъкидлади. Маълумки, икки давлат ечими 1967 йил 4 июн чегараларида мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ва Шарқий Қуддусни унинг пойтахти деб эълон қилишдан иборат. Иордания бош вазири Умар Раззаз Британиянинг «Гардиан» газетасига берган интервьюсида «Иордания ягона «Исроил»-Фаластин давлати барпо этилишини қўллаб-қувватлайди, давлатимиз бу масалага ижобий қарайди ва албатта бу битта давлатнинг демократик асосда қурилишини ҳамда иккала халқлар тенг ҳуқуқдан фойдаланишларини шарт деб билади», деди. Араб давлатлари ва халқаро оммавий ахборот воситаларига берган яна бир баёнотида Раззаз икки давлат ечими кенг қамровли тинчликка олиб бормаслигини таъкидлади.
Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлими ўзининг сайтида матбуот изоҳи бериб, бундай деди:
«Абдуллоҳ билан Раззаз баёнотлари Иорданиянинг Фаластин масаласига нисбатан кўз қараши Ғарб лойиҳасига мувофиқ айни масалани йўқ қилишдан иборат эканини очиқ кўрсатиб турибди. Ғарб лойиҳаси АҚШ ечими бўйича бўладими ёки Англия ечими асосида бўладими, фарқ қилмайди, муҳими Фаластин масаласи йўқ қилинса, бас. Маълумки, Америка ечими минтақада унинг сиёсати жорий этилиши учун икки давлат лойиҳаси деган ечимдан иборат бўлса, Англия ечими битта давлат лойиҳаси, деган эски ечимдан иборат. Бу эски ечим Иордания режимининг хўжайини бўлган Британия орзуларининг ушалишига ҳамда унинг минтақадаги таъсири сустлашиб қолиши ортидан айни лойиҳанинг жонланишига хизмат қилади».
Матбуот изоҳида ушбуларга эътибор қаратилди:
«Иорданияни бошқараётган ақлия Фаластин масаласининг Ғарб лойиҳалари асосида берилган ечимдан бошқа ечими борлигини – бу ечим битта давлат ечими бўладими ёки иккита давлат ечими бўладими ҳеч бир фарқсиз – тасаввур қила олмайди! Ғарб шакллантирган бу ақлия мусулмонлар бошқа инсонларсиз алоҳида Уммат бўлиб, юртлари ҳам битта, бу юртларни Сайкс-Пико ва бошқа миллий номдаги чегаралар бўлолмайди, деган фикрни тушуна олмайди!».
Изоҳ сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Фаластин масаласи бир мустамлакачилик лойиҳасини иккинчи мустамлакачилик лойиҳасига алмашиш билан ҳал этилмайди. Балки Ғарбнинг бундай лойиҳаларининг ҳаммасидан воз кечиб, фақат шаръий ечимга мувофиқ ҳаракат қилинади. Фаластин масаласининг шаръий ечими уларни тўлиқ озод этиш ва яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш учун барча исломий армияларни ҳаракатга келтиришдан иборатдир.
Роя газетасининг 2020 йил 29 июл чоршанба кунги 297-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми