Расул САВ ҳақида ижтиҳод масаласи?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Расул САВ ҳақида ижтиҳод масаласи?
Савол: Исломий шахсия китобини биринчисида (Пайғамбарга нисбатан мужтаҳид бўлган, дейиш жоиз эмас) деб ўқидим. Дустур муқаддимасининг иккинчи қисмида эса (Расул САВ фай (ўлжа) молини ўз райлари ва ижтиҳодлари билан инфоқ қилдилар. Жизя молини ўз райлари ва ижтиҳодлари билан инфоқ қилдилар. Мамлакатлардан келган хирож молини ўз райлари ва ижтиҳодлари билан инфоқ қилдилар, деб ўқидим. Улар борасида келган шаръий насс уларни қандай билса шундай инфоқ қилишни Расул САВни ўзларига қўйган. Демак, бу – имомнинг бу молларни ўз райи ва ижтиҳоди билан сарфлаш ҳуқуқи борлигига далилдир. Чунки Расул САВнинг бундай қилишлари шаръий далилдир. Демакки, имом учун бу молларни ўз райи ва ижтиҳоди билан сарфлашига рухсат бўлади).
Хуллас, бу иккаласини ўртасида зиддият борга ўхшади. Илтимос, шуни изоҳлаб берсангиз?
Жавоб:
Шахсиянинг биринчи қисмида келган нарса билан Дустур муқаддимасининг иккинчи қисмида келган нарса ўртасида зиддият йўқ:
Шахсиянинг биринчисида (Пайғабар ҳақида мужтаҳид бўлишлик жоиз эмас) дейилган гапга келсак унинг далиллари шахсиянинг шу бобида баён қилинган ва у ушбу иш борасидаги очиқ, аниқ далиллардир. Аллоҳ Таоло айтади:
قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُم بِالْوَحْيِ
Айтинг: Мен сизларни фақат ваҳий билан қўрқитиб-огоҳлантирурман. [21:45]
Яъни эй Муҳаммад уларга айтинг: мен сизларни менга нозил қилинган ваҳий билангина огоҳлантирурман, яъни мени сизларни огоҳлантиришим ваҳийга чекланган. Аллоҳ Таоло ан-Нажм сурасида аайтади:
وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَىֿإِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌيُوحَى
Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир. [53:3-4]
Яъни Пайғамбар САВ ташриъ борасида ваҳийдан ўзга нарсани гапирмаган ва ваҳийдан ўзга ишни қилмаганлар, демакки, ўзларидан келиб чиқиб ижтиҳод қилмаганлар. Чунки мужтаҳид тўғри топиши ҳам, хато қилиши ҳам мумкин. Бу эса ташриъ борасида ваҳийдан ўзгасини гапирмайдиган ва қилмайдиган Пайғамбар САВ ҳақларида тўғри эмас.
Энди Дустур муқаддимасининг иккинчи қисмида келган нарсага тўхталсак бу эса мусулмонлар манфаатларига инфоқ қилиш ёки бирор волий ёки қози тайинлаш орқали давлат ишларини юргизишга тааллуқлидир. Масалан, жизя, хирож, фай (ўлжа), муртадларнинг моллари каби давлат мулкини инфоқ қилиш – давлат бошлиғининг мусулмонлар манфаатларини рўёбга чиқарадиган нарсага ижтиҳод қилишига топширилган. Шунингдек, бирор волийни тайинлаш ҳам давлат бошлиғининг мусулмонлар манфаатларини рўёбга чиқарадиган нарса билан ижтиҳод қилишига топширилган.
Сарвари коинот САВ пайғамбар ҳамда Мадинада ҳоким эдилар. У зот САВ ташриъ борасида ижтиҳод қилмас, балки ўзларига нозил қилинган нарсаларнигина етказардилар. Бироқ Пайғамбар САВ мусулмонлар манфаатларига инфоқ қилишда ҳоким сифатида эдилар. Чунки у зот САВ мусулмонлар манфаатларини рўёбга чиқаришда ўз райлари ва ижтиҳодлари билан иш юритардилар. Масалан, Ҳунайнда бир қанча инсонларга ўлжалардан берган бўлсалар, яна бир қанчаларига бермадилар. Эътиборли жиҳати шундаки, бундай иш фақат шариат инфоқ қилишни давлат бошлиғига топширган нарсадагина шундай. Ўзга ишлар эса масалан, закотни инфоқ қилиш кабилар бунга тушмайди.
Давлат аппаратини идора қилишни юргизиш ҳам шунга ўхшайди. Чунончи Расулулоҳ САВ фалончини волий ёки қози қилиб тайинлаган бўлсалар… фалон волийнинг волий бўлишлиги ваҳий орқали бўлган дейилмайди. Балки у давлат ишларини идора қилиш сирасидаги иш бўлиб Пайғамбар САВнинг мусулмонлар манфааатларини рўёбга чиқарадиган нарсани ижтиҳод қилиш билан волийлар ва шу кабиларни тайинлаш бобига киради.
Шундай қилиб, Шахсиянинг биринчисида келган нарса билан Дустур мақаддимасининг иккинчи қисмида келган нарса ўртасида зиддият йўқ.
29 шаъбон 1433ҳ
19/07/2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми