Давлатнинг иқтисодга аралашиши ва солиқлар ҳақидаги саволни жавоби
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Давлатнинг иқтисодга аралашиши ва солиқлар ҳақидаги саволни жавоби
Савол: Ассалому алайкум буюк шайхимиз Аллоҳ сизни асраган ва сақлаган бўлсин.
Мен Исломий давлат салтанати иқтисодга бир бутун сифатида қай даражада аралашиши мумкинлиги, ундан кейин солиқлар солишга қай даражада аралашиши мумкинлигини билмоқчиман (Умуман олганда солиқларнинг фиқҳий жиҳати қандай)?
Жавоб:
Ва алайкумус салому ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Давлатнинг иқтисодга аралашиши ҳақидаги ҳамда солиқлар ҳақидаги саволингиз…
1-Давлатнинг иқтисодга аралашишига нисбатан тўхталсак, Исломдаги иқтисод низомида давлатнинг вожиботлари (бурчлари) ва ҳуқуқлари, инсонларнинг вожиботлари ва ҳуқуқлари эса бошлиқ билан фуқаронинг ҳар бирини салоҳиятини тартибга солиб турадиган шаръий ҳукмлар билан чеклаб қўйилган. Иқтисод низомида мулклар эса мулкга эга бўлиш ва сарфлаш воситалари жиҳатидан етарли даражада таъсир кўрсатганлиги учун.. Ислом бу мулкларни белгилаб қўйди ва уларни ҳар қандай тажовуздан асраб авайлади. Масалан, шахсий мулк, давлат мулки ва умумий мулк мавжуд бўлиб, уларнинг бири бошқасига тажовуз қилмайди… Шунинг учун давлатнинг бугунги кундаги тарзда аралашиши: шахсий мулкни мусодара қилиб, уни умумий мулкка ёки давлат мулкига айлантириши ёки умум мулкни хос мулкка айлантириши, масалан, нефт ва конлар имтиёзини ички ёки ташқи хос секторга бериши каби… буларнинг бирортаси Исломда жоиз эмас, балки ҳар бири ўз мулкчилиги доирасида туради: шахслар ўзларининг шахсий мулкларида, давлат ҳам хирож ва ўлжалар каби ўз мулкида… уммат ҳам нефт, конлар ва энергия манбалари каби ўз мулкида туради… шунга кўра, Исломий давлатда бугунги кун иқтисодий системалардаги таниқли аралашувларнинг воқеси мавжуд эмас.
2-Солиқларга келсак Исломда инсонлардан олинадиган солиқлар мавжуд эмас. Зеро, Набий САВ фуқаро ишларини идора қилар эдилар. У Зот САВдан инсонларга солиқ солганликлари собит ҳам бўлган эмас ва мутлақо ривоят ҳам қилинган эмас. Давлат чегараларида турганлар мамлакатга кириб келаётган товарларга солиқ олаётганликларини эшитган пайтларида бундан қайтарганлар. Уқба ибн Омирдан ривоят қилинишича, у Расулуллоҳ САВнинг шундай деётганларини эшитган: “Макс соҳиби жаннатга кирмайди” бу ҳадисни Аҳмад чиқарган ва уни Ҳоким саҳиҳ ҳадис, деган. Макс соҳиби бу – тижоратга солиқ оладиган кишидир… Бу эса ғарб терминидаги маънода солиқ олишдан наҳий эканидан далолат бериб турибди. Бундан ташқари Расул САВ Аби Бакра орқали ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда шундай дейдилар: “Албатта, қонларингиз ва молларингиз ушбу ойингиз, ушбу юртингиз ва ушбу кунингиз ҳурматидек ҳаромдир…”. Бу омм бўлиб, ҳар бир инсонни, жумладан давлатни ҳам ўз ичига олади. Солиқ олиш эса мусулмонни молини у мамнун бўлмасдан туриб олишлик бўлиб, бу эса уни яъни солиқни олиш жоиз эмаслигидан далолат бермоқда.
Бироқ битта ҳолат борки, уни шариат тасдиқлайди ва ўша ҳолатда молни ўша ҳолат миқдорича, ундан оширмасдан олишга рўхсат беради ва у фақат бойларнинг ошиқча молларидан олинади.
Бу ҳолат шуки, агар Байтул-молнинг ҳамда мусулмонларнинг зиммасига юкланган нафақа бўлсаю, Байтул-молдаги маблағ унга кифоя қилмаса у ҳолда ўша нафақа миқдорида, уни қоплаш учун бойларнинг ошиқча молларидан олинади. Агар ўша нафақа мусулмонлар зиммасига эмас, балки Байтул-мол зиммасигагина юкланган бўлса, у ҳолда Байтул-молдаги маблағ кифоя қилмаса ҳам уни учун мусулмонлардан мол олинмайди. Балки унга Байтул-молдан инфоқ қилинади.
Масалан, камбағалларнинг асосий эҳтиёжи бўлмиш емоқ, киймоқ ва яшаш жойлари билан таъминлаш ва бу эҳтиёжларни қоплаш эса давлат Байтул-молдан тўлаши вожиб, шунингдек, мусулмонлар зиммасига ҳам вожибдир. Расулуллоҳ САВ бу ҳақда шундай деганлар: “Қайси бир қишлоқ (маҳалла)да оч одам бўлар экан (бирор кунни оч ўтказар экан), улар (ўша маҳалла аҳли)дан Оллоҳнинг зиммаси (ҳимояси)кўтарилибди, (яъни, Оллоҳ таоло унга ўзининг мўмин бандаларига қиладиган махсус ғамхўрлигини қилмайди, балки ҳимоясиз ташлаб қўяди)” Бу ҳадисни Аҳмад Ибн Умардан чиқарган. Агар Байтул-молдаги захира камбағалларнинг асосий эҳтиёжини қондиришга кифоя қилмаса у ҳолда шу эҳтиёжни қондириш учун мусулмонлар бойларидан ўша эҳтиёж миқдорида ундан зиёда қилмаган ҳолда олинади…
Масалан, жиҳодни олайлик, у – Байтул-мол зиммасидаги, шунингдек, мусулмонлар зимммасидаги фарздир. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло айтади:
(وَجَاهِدُوا بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ)
Ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз!
Ва яна айтади:
(وَالْمُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ)
Аллоҳ йўлида мол ва жонлари ила курашган зотлар.
Шунинг учун жиҳод эҳтиёжини қондиришга айнан шундай муносабатда бўлинади.
Шундай қилиб, Исломда солиқ мавжуд эмас, магар ҳам мана бу ҳолатда мавжуддир, унда ҳам икки шарт топилиши керак:
Биринчи: у – очиқ шаръий далилллар билан Байтул-мол зиммасига ҳамда мусулмонлар зиммасига юклатилган фарз бўлиши керак.
Иккинчи: Байтул-молда ўша эҳтиёжни қондириш учун етарли маблағ мавжуд бўлмаса.
Демак, фақат мана шу ҳолатда шу эҳтиёжни қондирадиган миқдорда, ундан оширмасдан бойларнинг ошиқча молларидан олинади. Биз ошиқчасидан, яъни бойнинг емоғи, киймоғи, яшаш жойи, хизматчиси, аёллари, ўз эҳтиёжини адо қилиш учун минадиган маркаби ва шу кабилардан ошгани деяпмиз. Чунки Аллоҳ Таоло айтади:
(وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ)
Ва Сиздан (эй Муҳаммад) нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб қилинг!
Яъни инфоқ қилишда ҳеч бир қийинчилик бўлмагани дегани эса урфга кўра етарлигидан ошиқчаси деган маънода. Пайғамбар САВ марҳамат қиладилар: “Энг афзал садақа беҳожатликдан кейин бўлганидир” бу муттафақун алайҳ ҳадис бўлиб, Ҳакийм ибн Ҳузом ва Абу Ҳурайра орқали чиқарилган.
Хулоса шуки, Исломда солиқ йўқ, магар мана шу ҳолатда ва ўша ҳолат миқдорича ва ундан оширилмаган ҳолда ҳамда беҳожатликдан кейин олинади.
Бу ҳолат Ислом тарихида жуда нодир бўлган. Чунки давлатнинг Ислом баён қилиб берган доимий киримлари бунга кифоя қилади. Бироқ шундай ҳолат рўй бергудек бўлса у ҳолда унинг учун юқорида баён қилинганидек, солиқ олиш жоиз бўлади.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абур Рашта
01 шаъбон 1434ҳ
10 июнь 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми