Исломий давлатда ғайримусулмонлар ўртасидаги қозилик ҳақидаги саволига жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Абу Ҳисомнинг Исломий давлатда ғайримусулмонлар ўртасидаги қозилик ҳақидаги саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ… Набий САВнинг араб мушрикларини ўз динларида қолишларига Пайғамбаримиз кўнган Яман кофирларидан истисно қилганлиги масаласини ойдинлаштириб беришингизни илтимос қиламан. Араб мушриклари ҳақидаги бу истисно қилишни Исломий давлат китобининг 7 нашри 144 саҳифасида келган: «Охирги икки синфни ўз эътиқодларида ва ибодат қилаётган нарсаларида тек қолдирилади» деган умумни чеклаш деб ҳисоблаймизми? Бу икки синф: аҳли китоб ва мушрикларми? Бу истисно қилишни дастур лойиҳасининг 27 моддаси (б) бўлимида келган нарсани чеклаш ҳам ҳисобланадими? Ёки бу истисно қилиш фақат ана шу авлодга хосми? Исломий давлат китобининг 7 нашри 144 саҳифасида келган нарсага оид яна бир саволни ҳам қўшимча қилмоқчиман: «Давлат уларга ўзларидан бўлган бир қозини тайинлаб беради, у уларнинг можароларини давлат маҳкамаларида кўриб чиқади». Шу китобнинг 146 саҳифаси (д) бўлимида қуйидагилар ҳам келган: «… хос маҳкамаларда эмас, давлат маҳкамаларида уларнинг ўзларидан қозилар бўлади». Ана шу қозилар иши табиатини ва уларнинг вазиятини ёритиб беришингизни илтимос қиламан. Мен буни сизларга саволимни беришимдан олдин муқаддиматуд дастурда қидириб тополмадим. (Яъни давлат маҳкамаси томонидан Ислом билан ҳукм қилиш ва бошқасига Исломдан ташқари нарса билан ҳукм қилиш жоиз бўладими?). Сизларни холис тақдирлаб қоламан. Биродарингиз Абу Билол.
Жавоб:
Ва айлайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сизнинг саволингиз Исломий давлат китобининг 146 саҳифасидаги қуйидаги матн ҳақида экан:
«… Бу мусулмонларга нисбатан шундай, аммо исломий ақидадан бошқа ақидага эътиқод қиладиган ғайримусулмонларга келсак улар қуйидагилардир:
4 – Мушриклар, улар бут-санамларга ибодат қилувчилар, собиийлар, мажусийлар, ҳиндуслардир ва аҳли китоб бўлмаган барча мушриклардир.
Охирги икки синф ўз эътиқодлари ва ибодатларида қолдирилади, улар никоҳ ва талоқ ишларида ўзларининг динлари бўйича иш юритадилар. Давлат улар учун ўзларидан бўлган бир қозини тайинлаб беради. Бу қози уларнинг можароларини давлат маҳкамаларида кўриб чиқади. Таомлар ва кийим-кечаклар масаласида эса уларга умумий низом доирасида (яъни Ислом шариати йўл қўядиган нарса доирасида) ўзларининг динлари бўйича муомала қилинади. Аҳли китобдан бошқаларга ҳам аҳли китобга қилинган муомала каби муомала қилинади, Пайғамбаримиз САВ мажусийлар ҳақида бундай дедилар:
«سُنُّوا بِهِمْ سُنَّةَ أَهْلِ الْكِتَابِ»
«Уларга аҳли китобга қўлланган қонунни қўлланг». Аммо муомалалар ва жазо чоралари ғайримусулмонларга ҳам мусулмонларга ижро қилинганидек баб-баравар ижро қилинади. Шунинг учун жазо чоралари ғайримусулмонларга ҳам мусулмонларга қоим қилинганидек қоим қилинади. Ғайримусулмонларнинг муомалалари ҳам мусулмонларнинг муомалалари амалга ошиши ва бузилишидек баб-баравар амалга ошади ва бузилади. Бунда бир шахсни бошқасидан ҳеч қандай ажратиш ёки камситиш бўлмайди…».
Шу китобнинг 147 саҳифасида қуйидагилар келган:
«Хулоса шуки, давлат ўзининг ички сиёсатида исломий шариатни давлат тобелигига (фуқаролигига) эга бўлган ҳаммага: мусулмонларга ҳам, ғайримусулмонларга ҳам баб-баравар ижро қилади ва унинг ижроси қуйидаги тарзда бўлади:
г) Никоҳ ва талоқ ишлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг динлари бўйича ўзларидан бўлган қозилар томонидан хос маҳкамаларда эмас, давлат маҳкамаларида ажрим қилинади. Бу ишлар улар билан мусулмонлар ўртасида Ислом аҳкомлари бўйича мусулмон қозилар томонидан ажрим қилинади…».
Еттинчи модда (б) бандида ҳам қуйидагилар келган:
«7 модда – давлат исломий шариатни исломий тобеликка эга бўлган ҳаммага: мусулмонларга ҳам, ғайримусулмонларга ҳам қуйидаги тарзда ижро қилади:
б) Ғайримусулмонларни ўз эътиқодларида ва ибодатларида умумий низом доирасида қолдирилади».
Биринчи саволингизнинг жавоби:
Бунда мушриклар дейилганда араб мушриклари кўзда тутилмайди, аксинча улардан мақсад Африкадаги баъзи қабилалар каби араб бўлмаган бутпарастлардир. Уларни ўз динларини тарк қилишга мажбур қилинмайди. Уларга давлат аҳли китобга қилинадиган муомалани қилади, фақат улар сўйган ҳайвонларнинг гўштлари ейилмайди, аёлларига уйланилмайди… аммо бут-санамларга сиғинадиган араб мушриклари ҳақидаги шаръий ҳукм Ислом билан ўлдирилишдан бирини танлашларидир, бу асримизда улардан биронтаси қолмаган, балки саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – асрида тугаб битишган. Ўша асрда улардан ким Исломга кирмаган бўлса уни мусулмонлар ўлдирганлар. Биз уларга оид ҳукмларни исломий шахсия китобининг иккинчи жузида қуйидагича баён қилганмиз:
«Аммо араб мушрикларидан сулҳ ва зимма талаби қабул қилинмайди. Аксинча уларни Исломга даъват қилинади. Исломга киришса ўз ҳолларига қўйилади, акс ҳолда уларга уруш қилинади. Аллоҳ Таоло деди:
إلَى قَوْمٍ أُوْلِي بَأْسٍ شَدِيدٍ تُقَاتِلُونَهُمْ أَوْ يُسْلِمُونَ
«Яқинда сизлар куч-қувват эгалари бўлган бир қавм (билан жанг қилиш)га даъват этилурсизлар. (Ўшанда ё) улар билан уришурсизлар, ёки улар Исломга кирурлар» [Фатҳ 16]
Яъни Исломга кирмагунларича уришурсизлар. Бу оят Росулуллоҳ САВ жанг қилган араб бутпарастлари ҳақида нозил бўлди. Бу оят араб мушриклари Исломга киришмаса уларга қарши жанг қилиниши лозимлигига далил бўлди. Ҳасандан ушбуни ривоят қилинди:
«أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه و سلم أَنْ يُقَاتَلَ الْعَرَبُ عَلَى الإِسْلاَمِ، وَلاَ يُقْبَلَ مِنْهُمْ غَيْرُهُ، وَأَمَرَ أَنْ يُقَاتَلَ أَهْلُ الْكِتَابِ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ»
«Росулуллоҳ САВ Исломга киришмаса арабларга қарши жанг қилишни, улардан бундан бошқасини қабул қилмасликни буюрдилар. Пайғамбаримиз аҳли китобга қарши то улар хорланган ҳолда ўз қўллари билан жизя бермагунларигача жанг қилишни буюрдилар». Абу Убайд деди: Ҳасан бу ўринда араблар деганида аҳли китоб бўлмаган бутпарастларни кўзда тутганини кўрамиз. Аммо аҳли китоб бўлганларидан Росулуллоҳ САВ жизяни қабул қилганлар. Бу бир неча ҳадисларда баён қилинган. Набий САВнинг бутга сиғинадиган арабларнинг биронтасидан жизя олгани собит бўлмаган. Пайғамбаримиз САВ «Фатҳ» ояти ва «Тавба» сураси нозил бўлганидан кейин улардан Исломга кириш, акс ҳолда уларга қарши уруш қилишдан бошқасини қабул қилмадилар. Пайғамбаримиз САВнинг Яман ва Нажрон аҳли каби араблардан жизя олгани ҳақидаги ривоятга келсак, Пайғамбаримиз САВ жизяни аҳли китоб бўлмиш насоро ва яҳудлардан олганлар, бутларга сиғинадиган араблардан олмаганлар».
Иккинчи саволингиз жавоби:
«… Давлат уларга ўзларидан бўлган бир қозини тайинлаб беради. Бу қози уларнинг можароларини давлат маҳкамаларида кўриб чиқади…» ва «никоҳ ва талоқ ишлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг динлари бўйича ўзларидан бўлган қозилар томонидан хос маҳкамаларда эмас, давлат маҳкамаларида ажрим қилинади…» деган матнларга келсак, бундан мусулмонлар қозилари уларнинг ўртасида уларнинг шариатлари бўйича ҳукм чиқаришади, деган маъно чиқмайди, аксинча уларнинг ўртасида ҳукм ўзларидан бўлган, яъни ғайримусулмонлардан бўлган қозилар томонидан чиқарилади. Лекин ана шу қозилар учун алоҳида хос маҳкамалар бўлмайди, балки уларга давлат маҳкамалари биноларида қозилик хоналари ажратиб берилади ва улар идорий жиҳатдан давлат маҳкамаларига тобе бўлади, деган маъно кўзда тутилган. Қозиларни тайинлаш уларнинг ўзларига ташлаб қўйилмайди, балки бу давлат томонидан тартиблаш билан бўлади. Шунинг учун давлат уларга ўзларидан бўлган қозиларни тайинлаб беради, бу қозилар уларнинг ўртасида никоҳ, талоқ ишлари бўйича ва шунга оид нарсалар бўйича ҳукм чиқаришади. Бу давлат маҳкамалари икки хил ҳукм: Исломий ҳукм ва ғайриисломий ҳукм чиқаради деган маънони англатмайди, аксинча давлат маҳкамалари фақат Ислом билангина ҳукм чиқаради. Лекин бу маҳкамаларда идорий жиҳатдан шу маҳкамаларга тобе бўладиган алоҳида хоналар қилиб берилади. Бу хоналарда мусулмон бўлмаган қозилар ғайримусулмонлар ўртасида никоҳ, талоқ ва шуларга оид ишлар бўйича юзага келган можаролар бўйича ўзларининг динлари ва шариатларига мувофиқ ҳукм чиқаради, зеро буни Шариат маъқуллаган.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
16 жумодус-соний 1436ҳ
5 апрел 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми