Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир
Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир
(7)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Афтидан Европа давлатлари Шарон режаси Америка маъмурияти томонидан қабул қилиниши билан ўзларининг алданган ва ҳатлаб ўтилганликларини сезган. Зеро, Европа Яқин шарқдаги тинчлик бўйича тўртлик коммиссияси ҳимояси остида манфаатдор томонлар ўртасида қўлга киритиладиган ечимни доимо интиқлик билан кутган эди. Бироқ Европа иттифоқи номи билан Яқин шарқ масаласида фаол сиёсий ролни қўлга киритишни ҳамон орзу қилиб юрган Европа – минтақага юкланадиган ҳар қандай ечимнинг иқтисодий юкини кўтариб келаётганига қарамасдан – ўзининг чеккага суриб қўйилиб, эътиборга олинмаганини кўрди. Шунинг учун «Йўл харитаси»ни қўллаб-қувватловчи томонлар: АҚШ, БМТ, Россия ва Европа иттифоқи билан Европа ташқи ишлар вазирлари йиғин ўтказиб, уни жонлантиришга интилишларини маълум қилишди.
Европа иттифоқига ҳозир бошчилик қилаётган Ирландия ташқи ишлар вазири Брайан Коуэн иттифоқ ташқи ишлар вазирлари билан учрашгандан кейин: «Йўл харитаси – шу минтақада доимий тинчликни рўёбга чиқаришга қодир ягона сиёсий механизм», деб таъкидлади.
Бироқ Европа гўё сўнгги чорани ишга солмоқчи бўлгандек, «тўртлик» (АҚШ, Россия, БМТ ва Европа иттифоқи)нинг охирги учрашуви чоғида «Исроил» бош вазирининг фаластинликлар билан орани очиш тўғрисидаги режасини яна қайта олқишлаб, унинг «Яқин шарқда тинчлик ўрнатилишига ғайриоддий имконият туғдирадиган бундай «қадам»ни олқишлаб қўллаб-қувватлаши»ни айтди. Бу гап поезддан тамоман кеч қолиб, майдонни Американинг ўзига очиқ ҳолда қолдирмаслик учун Европанинг Америка сиёсатига қисман эгилишидан далолат беради. Шунга кўра, Европа ўзининг илгари эълон қилган сиёсатига зид бўлган ишларга ҳам рози бўлди, яъни музокара олиб бормасдан туриб фаластинликлардан ажралиш хусусидаги Шароннинг режасига рози бўлди. Ҳолбуки, бу «Йўл харитаси»га бутунлай қарама-қарши нарса. Шунга қарамай, Европа иттифоқи Шарон режасини мақтади.
Европанинг бундай позицияда туриши Америка сиёсати қандай бўлмасин, озгина манфаатни қўлга киритиш ёки уни асраб қолиш илинжида у билан бирга юрадиган Британиянинг позициясига зиддир. Айни пайтда Британия Европа иттифоқи билан яхши алоқаларни сақлаб қолишга уринмоқда. Бу – Бушнинг 2004 йил 14 апрелда «Британия ҳукумати раҳбари фаластинликлар билан бўлган алоқани бир томонлама бекор қилиш бўйича Шарон режасини қўллаб-қувватлаши билан ўз мавқеини ифодалади», деган баёнотидан кейин Блэрнинг берган баёнотида кўзга ташланмоқда. Чунки Блэр юқоридаги баёнотдан кейин Вашингтонда Буш билан суҳбатлашгач, 17 апрелда бундай деди: «Йўл харитаси тинчлик музокаралари учун асос бўлиб қолади, Шарон режаси эса уни ҳатлаб ўтган деб ҳисобланмайди». Бу – Британия макри ва ҳийла-найранги сирасига киради. Гарчи бу икки режа – «Йўл харитаси» ва Шарон режаси ёмонликда бир хил бўлса-да, бироқ Шарон режаси «Йўл харитаси»ни «ҳатлаб ўтган деб ҳисобланиши» аниқ.
Чунки Шарон режасида Ғарбий қирғоқда жойлашган тўртта чекка- чеккадаги яҳудий манзилгоҳи ва Ғазо секторидаги 21 манзилгоҳни бўшатиб қўйиш ҳамда «Филаделфия йўлаги» (босиб олинган Фаластин ерлари билан Миср орасидаги хавфсизлик йўлакчаси)ни қўшмасдан, «Исроил»нинг бу минтақадан чиқиб кетиши кўрсатилган. Юқоридаги «Филаделфия йўлаги» Миср билан «Исроил» ўртасидаги чегара бўйлаб чўзилган буфер зонасидир. Бундан ташқари, чиқиб кетиладиган минтақаларда пайдо бўлиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши «Исроил» куч ишлатиш орқали ўзини ҳимоя қилиш, жумладан тийиб қўйиш, шунингдек жавоб қайтариш амалиётларини олиб боришда асосий ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу режа Шарон ҳокимиятга келгандан бери фаластинликларга таклиф қилган нарсанинг айнан ўзидир, яъни Ғарбий қирғоқнинг 40%ча жойидан ўзгаси берилмайди, шу билан бирга сув, ҳаво ёки ўтиш йўллари устидан уларнинг ҳар қандай назорат ўрнатиш ҳуқуқи ҳам рад этилади, яна шу шарт биланки, Фаластин «давлати» қуролсизланган бўлиши лозим.
Бунинг барчаси бир тарафлама бўлиб, бунинг учун – «Йўл харитаси»да кўрсатилганидек – томонларнинг музокара олиб боришга эҳтиёжи йўқ. Шунингдек, унда ҳеч қандай давлат – на қуролсизлантирилган, на кучсиз бўлмасин, ҳатто «Йўл харитаси»да келтирилган шу турдаги бирор хил давлат вужудга келиши кўрсатилмаган.
Шуни эслатиб ўтишимиз жоизки, Шароннинг Ғазодан чиқиб кетиш бўйича таклиф қилган режаси янгилик эмас. Чунки «Исроил» сўлчилари, хусусан Шимон Переснинг ҳам мўлжалларидан бири Ғазодан чиқиб кетиш бўлиб, у буни анчадан бери қаттиқ талаб қилиб келар эди. Сабаби у ердаги демографик шарт-шароитлар қирғоқдаги ҳолатдан кўра ишни чигалроқ аҳволга солиб қўйган эди. Бундан ташқари, Ғазодан чиқиб кетиш яҳуд давлатининг хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Ғарбий қирғоқ эса, бунинг аксидир, унинг Тулкарм, Қалқилия каби айрим минтақалари денгиз соҳилидан бир неча километр узоқликда жойлашган. Бу эса «ичкаридаги стратегик таянч нуқтаси»ни кафолатламайди. Мисол учун, яҳуд вужуди Ғарбий қирғоқни босиб олган тақдирда ҳам, шарқий фронт томондан қуруқлик ҳужуми уюштирилса, ўзини ҳимоя қила оладиган «стратегик ичкари нуқта»га эга бўлолмайди. Бунга сабаб қирғоқнинг узунлиги ва энининг қисқалигидир. Шунга кўра, Ғазодан чиқиб кетиш хавфсизлик жиҳатидан муҳим ҳам, таъсирли ҳам эмас. Аксинча, бунинг яҳуд вужуди учун бир қанча фойдаси бор. Жумладан, у – расмий статистик маълумотларга кўра Ғазода яшайдиган 1,3 миллионга яқин кишидан қутулади. Зеро, ҳозирги пайтда «Исроил» демографик жиҳатдан – Яшил чизиқ ичида, Қирғоқда ва Ғазода араблар сони ошиб кетаётганидан хавотирдадир. Мазкур чиқиб кетиш режаси бўйича эса, яҳудийлар «арилар уяси»дан қутилади. Ҳа-ҳа, яҳуд сиёсатчилари Ғазо секторига шундай ном берган. Шунингдек, «Исроил» Филаделфия йўлагини ўзида сақлаб қолиш билан бу секторни фаластинликлар учун катта қамоқхонага айлантирадики, улар яҳудий қамоқхона назоратчисидан рухсат олмасдан у ердан чиқиб кетолмайдилар.
Бу ерда, бундан ташқари, шу сектор бошдан кечираётган сув муаммоси ҳам бор. Чунки «Исроил» ҳукумати 1980-йилларнинг ўртасидан бошлаб ер ости сувларини сақлайдиган жойлар ва уларнинг йўналишларини аниқлаш учун кенг кўламли бурғулаш ишларини ўтказди ва шу секторнинг шарқий ҳудудларида қазиш ишларини олиб бориш билан бирга артезиан қудуқлар ҳам қазиди. Ўша пайтдан бошлаб артезиан сувларидан фойдаланиш гуллаб- яшнаган бўлса-да, сектордаги ер ости сувлари миқдори камая бошлади. Ҳатто ер остидаги чучук сувларнинг ўрнини денгиз суви эгаллагани сабабли, шу сектордаги артезиан қудуқларининг кўпи шўр сувли бўлиб қолди. Бу жараённи орқага буриб бўлмайди, яъни «Исроил» келажакда қазиш ишлари билан бирга сув чиқаришни бас қилса ҳам, шўрланиб бўлган минтақаларда сувлар шўрлигича қолиб кетаверади. Негаки бу жараён туз ионлари ва кимёвий амалиётларга боғлиқ. Шуниси ҳам маълумки, Ғазо шаҳар ҳокимияти 1980-йиллар охирларидан бошлаб Ғазо шаҳар ҳудудларидан ташқарида, аниқроғи Жабалия ва Байтул Лаҳия шаҳарларига қарашли шимолий минтақаларда янги қудуқлар қазишни бошлаб юборган эди. Бу ишлар Ғазо шаҳридаги шўрлаб кетган қудуқлар ўрнини босиш учун қилинган эди. Ғазодаги сув муаммоси ҳақида бу маълумотларни келтиришдан мақсад Кемп Дэвид битими учун тузилган махфий иловаларнинг Мисрга боғлиқлигини фош қилишдир. Чунки унда «Исроил»ни «Тинчлик канали» орқали Нил сувлари билан таъминлаш кўрсатиб ўтилган. Кузатувларга кўра, 2020 йилга келиб Ғазода бир томчи ҳам чучук сув қолмаслигини эътиборга оладиган бўлсак, бу Синони Нил сувлари билан таъминлаб, уни Ғазо ва «Исроил»гача давом эттириш учун муносиб баҳона бўлади. Шуни айтиш лозимки, бу иш Ғазо сектори ва фаластинликларни сув билан таъминлашни рўкач қилиб олиб борилади!
Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Буш Фаластин раҳбариятини тинчликка эришишга қодир эмас, деб билади. У: «Раҳбариятни ўзгартириш керак, Яқин шарқда тинчлик ўрнатилишига олиб борадиган дадил қарорлар қабул қилишга қодир бошқа бир раҳбариятни пайдо қилиш зарур», деб бир неча марта талаб қилган эди. Шунинг учун Америка маъмурияти бош вазир лавозимини ташкил қилиши учун Фаластин маъмуриятига босим ўтказди. Бунинг натижасида майдонга Маҳмуд Аббос келди. Лекин Арафот унинг хусусан идора ҳужжатлари ва хавфсизлик хизматларига оид ишлар тизгинини қўлга олишга уринаётганини сезиб қолган пайтдаёқ ундан салоҳиятларни олиб қўйиб, Аббос ҳукуматида ички ишлар вазири бўлишга номзоди кўрсатилган Муҳаммад Даҳлонга берди-да, тезда ундан қутилди. Сўнгра Арафот садоқатига шубҳа йўқ Аҳмад Кураийни ҳокимият тепасига олиб келди.
Чунки Арафот Американинг Яқин шарқ бўйича ишлаб чиққан режаларида у билан чинакамига бирга ҳам юрмади, унинг вафодор одамларидан ҳам бўлмади. У «Фаластин озодлик ташкилоти» вужудга келгандан бери Британия билан бирга ҳаракат қилди, Яқин шарқдаги нуфузи камайиб бораётгани сабабли Британия унга Америка чизиб берган йўналишда юришни маслаҳат берди. Шу сабабдан у Британия минтақага яҳудийларни қабул қилдириб, унинг устидан назорат ўрнатишни енгиллатиш учун лозим деб билган фикрга мувофиқ – Фаластинда барча диёнатлар: мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар учун битта илмоний давлат бўлишини талаб қилиб чиққандан кейин Ғарбий қирғоқ ва Ғазода бўлса ҳам бир давлат бўлишига рози бўлди. Бироқ унинг Европа, хусусан Британия билан алоқалари узилгани йўқ. Шу сабабдан ҳам Америка унинг ўзи билан бирга юришини натижасиз, деб ҳисоблади. Шунинг учун фаластинликларнинг раҳбарияти сифатида ундан қутулиб, нафақат Америка билан бирга юрмасдан, Европага боғлиқ бўладиган, аксинча фақат ўзига боғлиқ бўлган бошқа бир Фаластин раҳбариятини олиб келиш зарурлигини билдирди. Яҳудийлар бу ишда Америкага эргашди. Шунинг учун бош вазир ғояси Арафотнинг ўрнига салоҳият эгаси бўлиши учун муқаддима бўлган эди. Бироқ – маълум бўлишича – халқаро вазиятлар ҳамда Европанинг вазиятлари уни алмаштириш учун амалий ва тўлиқ қадам қўйиш учун Америкага имкон бермади. Америка аста-секинлик билан Арафотнинг салоҳиятларини камайтиришни лозим топди. Энди қачон у шу ишнинг ижросига жиддий киришиш пайти келди, деб билса, уни ўша заҳотиёқ қилади. Чунки яҳудийларнинг қўлида турган одамни олиб ташлаш учун баҳона чиқариш ҳеч қийин эмас.
Ҳар ҳолда Европа Арафотни қўллаб-қувватлаб турибди. Унинг Европага, хусусан Британияга бўлган алоқаси давом этиб турибди. Шунингдек, Европанинг ҳам у билан боғлаган алоқалари давом этиб турибди. Шу ерда: Европа уни доимо қўллаб-қувватлаб туриши мумкинми? Американинг рағбати жиддий қарорга айланиб қолса, унинг рағбатига Европа қаршилик қила оладими? — деган савол туғилади. Америка мазкур рағбатини ижро қилишга қарор қилса, Европа унга қарши охиригача боролмаслиги кутиляпти. Чунки кўп масалаларда Европа Америкага қарши чиқса-да, Америка томонидан қатъий қарор қилинганда, хусусан Европа Америка билан бирга юриб, у билан бирга айрим манфаатларни қўлга киритишнинг имкони бўлиб турганда, у чекинар эди. Шунинг учун Арафот фалокатли айғирга айланиб, унинг устида гаровлашиш зарар келтирадиган бўлса ҳамда Европа у билан бирга туриш ўз манфаатларини рўёбга чиқармаслигини кўра билса, Европанинг уни қўллаб-қувватлаши сусайиши кузатилмоқда.
Эътиборли томони шундаки, раҳбариятни ўзгартириш масаласи баҳс-мунозара қилина бошлади. Ташкилотлар эса, қамалдаги рамзий «раис» билан бирдам бўлишга мусобақалашишмоқда! Айни пайтда «Исроил» у ер, бу ерда мусулмонларни хоинларча ўлдириб кетмоқда, тирик жон ҳамда тошу дарахтларни ҳам йўқ қилмоқда. Ҳақиқатда эса, қамалда қолган «раис» яҳудларга ёмонлик етказолмайди. Модомики етакчи ва раҳбар яхши бўлса, ватан ҳам – гарчи унинг кўп қисми босиб олинса ҳам яхши бўлаверади, деб айтилган пайт – июн ойидаги мағлубият қайталайверади
Давоми бор
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
03.06.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми