| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Давлатдан қарз олиш ҳукми

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

  • Алиев режимининг ҳижобга қарши ҳужуми Америка ва яҳудий вужудига тобелигининг навбатдаги исбoтидир!

  • Озарбайжон режимининг ҳижобга қарши уруши унинг қулашига яқинлаштирадиган учқун бўлади!

  • Яҳудий вужудининг жиноятлари ва ваҳшийлигига уларнинг ўз ичидан гувоҳлик

  • «Ифтоҳ Булус» мактаби ва ирқчиликка асосланган экстремизм

  • Сиси ҳарбий шайлик ҳақида баланд овозда гапирмоқда, аммо қарорни Америка қўлида қолдирмоқда!

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Америка сафарида барча разолатлар жам бўлди: ҳақорат, ялиниш, қонунийлаштириш, ён бериш ва янги роллар!

Америка сафарида барча разолатлар жам бўлди: ҳақорат, ялиниш, қонунийлаштириш, ён бериш ва янги роллар!

By htadmin
10.10.2025
0
Share:

Матбуот баёноти

Америка сафарида барча разолатлар жам бўлди: ҳақорат, ялиниш, қонунийлаштириш, ён бериш ва янги роллар!

Туркия президенти Эрдоганнинг БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этиш мақсадида амалга оширган Америка сафари нафақат унинг шахси, балки барча давлат раҳбарлари учун ҳам шармандалик манзарасига айланди. Зеро, кибрга тўла АҚШ президенти Доналд Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Америка сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан «дунёнинг энг йирик ва энг қудратли давлати» эканини таъкидлади. У саккиз ойлик ҳукмронлиги давомида дунё мамлакатларига 17 триллион долларлик қўшимча тўлов юклаганини фахр билан маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, Америка «барқарор ҳолатда», қолган давлатлар эса «дўзах сари сурилмоқда». Шу билан бирга, у етти ой ичида етти урушни тўхтатгани ҳақидаги иддаосини яна такрорлади ҳамда БМТ қарорларини «фойдасиз ва аҳамиятсиз» деб атади. Шунингдек, у 2023 йил 7 октябр воқеаларини «Ҳамас террорчиларининг ваҳшийлиги» деб таърифлаб, «масаланинг ечими асирларни дарҳол озод қилишда» деб баён қилди. Сўнг, дунёда энг кўп таъқиб ва зулмга учрайдиган дин насронийлик эканини қўшимча қилди. Трамп ўз нутқида Лотин Америкасидан тортиб Ислом оламига, Европадан Россиягача бўлган барча давлатларни ҳақорат қилиб, Америка такаббурлигини энг юқори даражада намоён этди. Залдаги давлат вакиллари эса бу сўзларни қарсаклар билан қарши олдилар.

Шундан сўнг АҚШ давлат котиби Марко Рубио сўзга чиқди. У очиқчасига Туркияни тилга олиб, Трамп билан учрашиш учун кетаётган раҳбарлар Ғазо масаласини ҳал этиш мақсадида Америкага ялинишаётганини баён қилди. Шу билан бирга, улар ташқарида хоҳлаганича гапириши мумкинлигини, аммо охир-оқибат барибир Оқ уй сари шошилишларини таъкидлади. Эрдоганнинг ҳам Трамп билан учрашиш учун Оқ уйга келишини, барча раҳбарлар Трамп билан беш дақиқа учрашиш ва қўлини сиқиш имконига эга бўлиш учун илтижо қилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, АҚШнинг Туркиядаги элчиси Том Барак Трамп Эрдогандан безганини, аммо шунга қарамасдан унга зарур бўлган «қонунийлик»ни бермоқчи эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, масала S-400 ёки F-16 масаласи эмас, балки айнан «қонунийлик» ҳақидадир.

Трамп ва Эрдоганнинг учрашуви айнан шундай ҳақоратли муҳитда бўлиб ўтди. Учрашувдан олдин оммавий ахборот воситаларида Трампнинг ўғли Истанбулда Эрдоган билан махфий равишда кўришгани ва Трамп билан бўлган учрашув эвазига 300 та «Боинг» самолёти харид қилиниши ҳақидаги иддаолар тарқалган эди. Бошқа раҳбарлар Трамп билан беш дақиқа учрашиш имконига эга бўлиш учун илтижо қилиб турган бир пайтда, Эрдоган билан учрашув икки соат давом этди. Учрашув чоғида Трамп ўз нутқларида яҳудий вужуди ва Ғазо ҳақида бир оғиз ҳам сўз очмади, пастор Брансон масаласини тилга олмади, сохта сайловларга нисбатан эса ҳатто ишора ҳам қилмади. Аксинча, учрашувда жуда мураккаб ва харажати юқори масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Сурия, Ғазо ва Украина масалалари, F-16 ва F-35 самолётлари ҳамда ҳарбий ўқ-дорилар савдоси, душман деб эълон қилинган давлатларга нисбатан жорий этилган CAATSA санкциялари, табиий газ захираларига бой ҳудудда жойлашган Туркиянинг 20 йил давомида 45 миллиард доллар қийматида суюлтирилган табиий газни дунёнинг нариги тарафидан сотиб олиши, шунингдек, атом энергияси, Halkbank иши ва Ҳейбелиада рухбон мактаби каби масалалар муҳокама қилинди. Бироқ мазкур учрашувнинг тафсилотлари ҳали расман ошкор этилмади. Шунга қарамай, Трамп: «Биз Эрдоган билан нима ҳақида гаплашганимизни эшитсангиз, ҳайратда қоласиз», деди. Унинг Эрдоганни шахсан эшик олдида кутиб олиши, ўрнидан тураётганда курсисини тортиб қўйиши, кўп марта мақтовлар ёғдириши, икки соат давомида суҳбатлашиши ва кузатиб қўяр чоғида «ажойиб учрашув бўлди» деб таърифлаши – буларнинг барчаси Трампнинг қанчалик катта имтиёз ва устунликни қўлга киритганини, Эрдоганга эса қандай рол юклатилганини яққол намоён этган ибратли манзара бўлди.

Аҳолиси мусулмон бўлган бир мамлакатнинг Ислом ва мусулмонларга очиқ душман бўлган, Ислом юртларидаги зулмларда бевосита иштирок этган, Ғазодаги қирғиннинг шериги ҳамда яҳудий вужудининг мутлақ қўлловчиси бўлган Америка билан стратегик иттифоқ тузиши, шунингдек унинг такаббур президенти Трампни «дўст» сифатида қабул қилиб, у билан учрашиш учун улкан имтиёзлар тақдим этиши асло қабул қилиб бўлмайдиган ишдир. Бундан ташқари, АҚШ давлат котиби Марко Рубиога жавоб бериш ўрнига президент девони ҳузуридаги Алоқа бошқармаси Эрдоганнинг «Фокс Ньюс» телеканалидаги баёнотларига изоҳ бериши бир сўз билан айтганда, шармандаликдир. Трамп билан учрашиш учун қилинган бу хорлик мамлакат ва келажакни гаровга қўйиш бўлиб, Аллоҳга, Унинг Росули ﷺга ҳамда Ғазога нисбатан очиқ хиёнатдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркия вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsАмерика сафариразолатлар жам бўлди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими сиёсий ва мафкуравий курашда муваффақиятсизликка учрагач, энди Ҳизб ут-Таҳрир даъватига қарши сиёсий полициядан фойдаланмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори шимолида «Трамп келишуви Осло шартномаси оқибатларидан биридир, бас, унга қандай қарши турмоғимиз керак?!» номли форум ўтказдилар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Америка «исроил»нинг мусулмон давлатлари билан муносабатларини кенгайтириш ва сионистик вужудни минтақага сингдиришдан иборат маккор ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида «Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти», «C5+1» ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: