Мусулмонларнинг умри бир бурда нон топиш учун иш излаш билан ўтмоқда
Мусулмонларнинг умри бир бурда нон топиш учун иш излаш билан ўтмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: “Москвада ишлаётган 500 нафар ўзбекистонлик иш берувчи устидан шикоят қилди. Россия пойтахти Москва шаҳрида жойлашган “Монолит капитал строй” қурилиш компаниясида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролар иш берувчи ташкилотдан норози бўлиб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган. Маълум бўлишича, қурилиш объектларида иш берувчи билан ўзаро келишув асосида иш бошлаган фуқароларга иш ҳақи берилиши кечиктирилган ва бу ҳолат улар норозилигига сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда 500 нафарга яқин фуқароларнинг шикоятлари асосида улар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш ҳақини ундириб бериш мақсадида Москва шаҳар прокуратураси, Тергов қўмитаси ҳамда Меҳнат инспекцияларига расман мурожаат қилинган”. (kun.uz сайти. 22.05.2021й)
Изоҳ: Юртимиздаги катта-ю кичикка очиқ-равшан кўриниб турган воқеликлардан бири, хорижга иш излаб чиқиб кетаётганлар сонининг кундан-кунга ортиб бораётганидир. Статистик маълумотларига кўра, беш миллиондан зиёд Ўзбекистон фуқаролари иш излаб Россия, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон ҳамда Араб юртларига чиқиб кетганлар ва бу ҳолат мунтазам давом этмоқда.
Бундай аҳволга келиб қолишимизга бир неча сабаблар бор албатта. Уларнинг асосийлари иқтисодий танглик, сиёсий қарамлигимиз, маънавий қашшоқлашишдир. Бугунги авлод ҳисобланган сизу-бизлар, ўтган бир асримизга теран, ёрқин назар ташлар эканмиз, келажак авлодларимиз олдида ҳам хижолат бўладиган кўп нарсани қўлдан бой бериб бўлдик. Бу йўқотишнинг энг асосийси, умматнинг қимматбаҳо мероси бўлган Исломдан узоқлашдик. Юрт бошқарувига эса, насл-насабини тайини йўқ малай ҳукмдорлар эгалик қила бошлади. Бунинг натижасида ғурурларимиз топталди, уммат ўзлигини йўқотди, ер ости ва ер усти бойликларимиз тасарруфини эса, мустамлакачилар қўлларига топшириб қўйдик. Иқтисодий соҳаларимиз ғарбнинг жирканч капиталистик низомига асосланган ҳолда кредит бериш ҳамда оёқларимиз остидаги нефт ва қимматбаҳо конларимизни Америка, Россия, Хитой каби мустамлакачилар томонидан қўшма корхона номи билан очиқдан-очиқ талон-тарож қилинмоқда.
Бунинг натижаси ўлароқ юртда ишсизлик, пул қадрсизланиши, бюджет камомади каби муаммолар пайдо бўлдики, натижада юрт фарзандларида атроф давлатларга чиқиб кетишдан ўзга чоралари қолмади. Буларнинг барчасига асосий сабаб битта, у ҳам бўлса демократия ниқобидаги капитализм тузумининг бизга олиб келган ёвузликларидир.
Барча ёмонликларнинг онаси бўлган ушбу капиталистик тузумга барҳам бермас эканмиз, кейинги авлодларимиз ҳам биз каби бир бурда нон илинжида дунё кезишда давом этадилар. Ушбу жирканч, ноинсоний тузумни таг-томири билан қўпориб ташлашдек эзгу ишга бепарво бўлар эканмиз, бизни иқтисодий ва сиёсий қарамлик ҳеч қачон тарк этмайди. Аҳволимизни ўзгартириш вақти етди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло Ўз каломида бизни огоҳ этиб шундай деган:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Рад:11)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
05.06.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми