Исломий тушунчалар

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Идрок (давоми)
Идрокнинг тўртинчи омили – бу собиқ маълумот, фикрлаш жараёнида юзага келадиган эҳтиёжларни қондириш учун мияда сақланаётган муайян воқелик ҳақидаги собиқ фикр. Бу маълумотлар икки турга бўлинади.
Биринчиси: – бу маълумотлар билан боғлиқ муайян воқеълик устида ҳукм чиқариш учун ишлатиладиган ҳис қилинувчи воқеълик ҳақидаги собиқ фикрлардир.
Иккинчи: – собиқ маълумот бўлиб, бу ҳис қилинувчи воқеълик билан боғлиқ бўлган олдинги ҳис-туйғуларни миянинг хотирлаши натижасида пайдо бўлади.
Ғаризалар ва узвий эҳтиёжларни қондириш билан бевосита боғлиқ бўлган воқеъликни такроран ҳис қилиш, асосан, бу воқеълик ҳақида эҳтиёжни қондирадими ёки йўқми, деган маълумотни ҳосил қилади. Бундай маълумотлар воқеълик устида қарор қабул қилиш учун яроқсиз ҳисобланади.
Собиқ маълумот фикрлаш жараёнида катта рол ўйнайди, бусиз воқеъликни англаб бўлмайди. Хўш, инсон ҳис қилган илк воқелик ҳақидаги биринчи собиқ маълумот қаердан пайдо бўлган?
Биринчи одамни ҳозирги одам билан таққослаб, биринчи одам нарсалар ҳақида собиқ маълумотга муҳтож бўлганини кўрамиз. Уларни идрок қилиш учун, яъни ҳукм чиқара олишлиги учун. Аммо бу ҳис қилиш неча марта такрорланмасин, инсон нарсалар ҳақида мустақил равишда собиқ маълумотларни шакллантира олмайди. Агар сиз инсонга ҳис қилинувчи воъқеликни беринг, айтайлик, хитой тили. Ва инсондан уни қайта-қайта ҳис қилишни талаб қилсангиз-да, буни қайта-қайта такрорласа ҳам у ҳеч қачон бу тилни тушуна олмайди. Бинобарин, биринчи инсонга маълумот ҳис қилаётган воқеъликдан эмас, ташқаридан келиши керак. Воқеъликни ҳис қилиш қанчалик такрорланмасин, у ҳис қилиш бўлиб қолаверади ва ушбу ҳиссиётлардан фикрни шакллантирувчи собиқ маълумотни шакллантира олмайди.
Агар инсон ер юзида энг ривожланган ақлли мавжудот бўлса ҳам, у нарсалар ҳақида собиқ маълумотни ҳосил қила олмайди. Ундаги биринчи маълумот Аллоҳ Таоло тарафидан берилиши керак.
Қуръони Карим – субути қатъий бўлган Аллоҳнинг сўзларидир. У бизга Аллоҳ Таолонинг биринчи инсонга маълумот берганлигидан хабар беради:
وَعَلَّمَ ءَادَمَ ٱلۡأَسۡمَآءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمۡ عَلَى ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ فَقَالَ أَنۢبُِٔونِي بِأَسۡمَآءِ هَٰٓؤُلَآءِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٣١ قَالُواْ سُبۡحَٰنَكَ لَا عِلۡمَ لَنَآ إِلَّا مَا عَلَّمۡتَنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡحَكِيمُ ٣٢ قَالَ يَٰٓـَٔادَمُ أَنۢبِئۡهُم بِأَسۡمَآئِهِمۡۖ فَلَمَّآ أَنۢبَأَهُم بِأَسۡمَآئِهِمۡ قَالَ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ غَيۡبَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَ ٱلۡأَرۡضِ وَأَعۡلَمُ مَا تُبۡدُونَ وَمَا كُنتُمۡ تَكۡتُمُونَ ٣٣
“Ва У Зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилиб деди: «Агар халифаликка биз ҳақдормиз, деган сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсаларнинг исмларини Менга билдиринг!” Улар айтдилар: «Эй, пок Парвардигор, биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз. Албатта, Сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан». Аллоҳ: «Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини билдир», деди. Одам уларга барча нарсаларнинг исмларини билдирганидан кейин Аллоҳ айтди: «Сизларга, Мен Еру-осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни биламан, демаганмидим?» (Бақара: 31-33)
Фаришталар бу нарсаларни идрок қилолмаганликлари учун исмларни санаб бера олмадилар ва шундай дедилар: “Биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз”. Аммо Одам алайҳиссалом нарсаларнинг исмини айтиб берди, чунки Аллоҳ таоло Одамга барча исмларни ўргатган эди, яъни бу нарсаларни идрок қилиши учун керакли маълумотларни берди. Оламларнинг Роббиси Одам алайҳиссаломга бу нарсалар ҳақида фаришталарга айтиб беришни талаб қилганда, у илгари олинган маълумотлардан фойдаланди. У бу маълумотларни ташқаридан ёки бу нарсаларни ҳис қилиш орқали олмади. У буни – ғайбни, осмонлар ва ердаги нарсаларни ўргатувчи Аллоҳ Таолодан олди ва У махлуқларининг очиқ қиладиган ишларини ва яширадиган нарсаларини ҳам билур.
Бу – Аллоҳ Таолонинг инсонга ато этган неъматидир:
عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ ٥
"У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди". (Алақ: 5)
Бу маълумотлар инсондаги тафаккурнинг уруғи бўлди, инсон томонидан нарса ва ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилишда ушбу маълумотлардан фойдаланиш натижасида асрлар ва даврлар давомида бу маълумотлар секин-аста ўсиб, миллиард миллиард маълумотга етди. Буларнинг барчаси инсон томонидан нарсалар ва ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилишда ушбу маълумотлардан фойдаланиши эвазига эди, чунки инсоният эришган фикрлар келажак авлод учун собиқ маълумотга айланади. Инсоният токи мавжуд экан, бу шундай давом этади.
Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ