Янги Россия Ислом ва мусулмонларни ёмон кўришда аввалги императорлар ва коммунистлар йўлини тутмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Янги Россия Ислом ва мусулмонларни ёмон кўришда аввалги императорлар ва коммунистлар йўлини тутмоқда
Фазл Амзаев қаламига мансуб
Ҳизб ут-Таҳрир – Украина матбуот бўлими раиси
2020 йил 7 июлда Қрим ярим оролида яна тинтув ва ҳибсга олиш тўлқини бўлиб ўтди. Унда Исмет Ибрагимов, Зекиря Муратов, Вадим Бектемиров, Эмил Зиядинов, Алим Суфянов, Сайран Хайретдинов ва Александр Сизиковлардан иборат етти киши қамоққа олинди. Дилявер Меметов эса, уйида топилмади, чунки у қидирувда. Қамоққа олинганларнинг барчаси Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланмоқда. Уларга Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205-5 моддаси-«Террористик ташкилотда фаолият қилиш» айблови қўйилди.
Россия махсус хавфсизлик хизматининг уйларга бостириб кириши унинг Ислом ва мусулмонларни нақадар ёмон кўришини яна бир бор тасдиқлади.
Бундан ташқари, 2020 йил 7 июл воқеаси рус ҳукуматига инсонийлик тушунчаси мутлақо ёт эканини кўрсатди, чунки қамоққа олинганлардан бири Александр Сизиков биринчи гуруҳ ногирони, кўзи бутунлай ожиз…
Терроризмда айблашларига келсак, Ҳизб ут-Таҳрирнинг зўравонлик қўлламайдиган характери ушбу Ҳизб дунёга келгандан бери, яъни, олтмиш йилдан кўпроқ тарихидан бери ҳаммага маълум ва машҳурдир. Чунки унинг фаолияти фақат фикрий ва сиёсий курашга чекланган.
Бундан ташқари, «Ҳизб ут-Таҳрир иши» бўйича ўтказилган барча судларни диққат билан тинглаган киши у ердаги суд қилинаётган барча мусулмонларнинг «айби» дарс қилиш, фикрий мунозара ва Ислом аҳкомларини ўрганиш ўтиришларида қатнашишдан иборат эканини кўради, суд ишида террорчилик ҳаракатлари йўқлигини, қуроллар ва ҳатто бундай ҳаракатни режалаштириш ҳам бўлмаганлигига гувоҳ бўлади.
Буларнинг барчасидан зўравонлик фаолиятига мутлақо алоқаси бўлмаган мусулмонларнинг репрессия қурбони бўлаётганлари, буни «терроризмга қарши кураш», дастаги билан амалга оширилаётгани яққол кўриниб турибди. Зеро, «терроризм ва экстремизмга қарши кураш» қонуни Россия ҳукумати ва унинг хавфсизлик хизмати учун мухолифларга қарши курашда тайёр қурол бўлиб қолган.
Қримдаги мусулмонларнинг репрессия қилинишларидаги асл сабабга келсак, бу уларнинг Исломга амал қилаётганлари ҳамда Россиянинг мусулмон халқларга нисбатан қўллаётган жинояткорона сиёсатига рози бўлмаётганлари билан боғлиқ. Қуръони Каримда Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾
«Улар (мўминлардан) фақат қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
Россиянинг бугун Қрим мусулмонларига, қримтатарларга нисбатан сиёсатида ҳеч қандай янгилик йўқ. Аксинча, бу айни минтақа мусулмонларига қарши 200 йилдан зиёд вақт курашган императорлар ва коммунистларнинг жинояткорона сиёсатлари давомидир.
Мусулмон халқларнинг мафкуравий бойликларини ўлдириш, масжид ва мадрасаларини вайрон қилиб, дискотека, база ва отхоналарга айлантириш каби душманона сиёсатлар янги Россия ҳокимиятининг айни курашни янада кучайтираётганини кўрсатмоқда.
Шунинг учун, императорлар билан коммунистлар Қрим мусулмонлари орасидаги зиёлилар, имом-хатиблар, уламолар ва ҳар қандай фаолни қатли ом қилишда бир-биридан фарқ қилмаган. Бугун ҳам биз ўша эски сиёсатга монанд сиёсатни кўриб турибмиз. Биз «терроризм» айблови билан қамалган 74 нафар мусулмонлар орасида мусулмонлар вакилларини, имом-хатибларни, тажвид муаллимларини, Исломни ёйишга ҳисса қўшган кишиларни, тадбиркорларни ва Қуръон тилида сўзлашадиган ва шаръий илмларни биладиганларни кўряпмиз.
Россия режими хоҳ императорлар йўли билан бўлсин, хоҳ «демократлар» йўли билан, икки асрдан буён Қрим ярим ороли мусулмонларини мабдаий бойликлари бўлмиш Ислом динидан маҳрум қилишга уриниб келмоқда.
Бугунги кунда ушбу ярим оролдаги воқеа-ҳодисалар рус ҳукуматини ожизлик, дарғазаблик ва қийналиш қамраб олаётганига ва бунга сабаб унинг мусулмонларни ўз динларида буюрилган ақида ва амаллардан воз кечтиролмаётганига далолат қилади.
Лекин мутлақо кўра олмайдиган бир ногирон инсонни қамоққа ташлашни қандай изоҳлаш мумкин?! Александр Сизиков суд биноларида ёки ёлғиз ўзи уюштирган норозилик намойишларида қамоқдаги мусулмонларни ҳимоя қилиши билан мард мусулмон сифатида танилган. Дарҳақиқат, рус хавфсизлик хизмати офицерларини қўрқитган нарса мана шу мусулмоннинг оғзидан янграган ҳақ сўзлар бўлди. Улар Александрга терроризм, деган жиноий иш тўқиб чиқаришди, зотан, бу иш унга умрбод қамоқ жазоси билан таҳдид солмоқда.
Россия ҳукумати Қрим ярим оролида 2014 йил ўзининг амалдаги ҳокимиятини яратиб олгач, у ердаги Ҳизб йигитларига қарши ўнлаб қамоққа олиш ва судлаш репрессияларини содир этаётган бўлса-да, бироқ қримлик мусулмонлар ҳануз ушбу мазлумлар тарафини олмоқдалар ҳамда уларни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.
Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидламоқчимизки, янги Россиянинг бундай жинояткорона сиёсатлари ва ёвузликларининг охири албатта аввалги император ва коммунистларнинг тақдири билан тугайди. Барчасининг Қрим ярим оролидаги қримтатар мусулмонларининг исломий ўзлигини йўқ қилиш йўлидаги уринишлари аянчли омадсизликка юз тутмоқда, ҳатто уларнинг тоғутлиги ўнлаб йиллардан бери давом этаётган бўлса ҳам.
Екатерина II ва Сталин каби тоғутлар Қрим мусулмонларига қарши улкан жиноятлар содир этишган бўлиб, ўз мақсадларини яширишмаган. Бу мақсадлари эса, айни ҳосилдор заминдаги нафақат оддий исломий кўринишларни йўқ қилиш, балки шу билан бирга, мусулмонларни қириб йўқ қилишдан иборатдир. Бироқ омон қолган Қрим мусулмонлари кундан-кунга янада қувватга тўлиб, Исломни аввалгидек пухта тушунадиган ва унинг татбиқ этилишини талаб қиладиган мусулмонларга айланмоқдалар.
Ушбу «терроризмга қарши курашувчилар»нинг – худди аждодлари ўз ҳокимиятлари билан ўлиб-битганлари каби – беркингани жой тополмай қоладиган кун яқинлашиб қолди. Эртага Қрим мусулмонлари ўз юртларида тинч-омон ҳаёт кечириб, ўзларининг денгиз бўйидаги ҳаётларида Ислом маросимларини адо этиш билан шуғулланажаклар.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Роя газетасининг 2020 йил 22 июл чоршанба кунги 296-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми