Ямандаги сўнгги ўзгаришлар хусусан «тинчлик ва миллий ҳамкорлик» келишувининг имзоланиши
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Ямандаги сўнгги ўзгаришлар хусусан «тинчлик ва миллий ҳамкорлик» келишувининг имзоланиши
Савол:
Менга Ямандаги сўнгги ўзгаришлар, айниқса «тинчлик ва миллий ҳамкорлик» келишувининг имзоланиши тушунарсиз бўлиб қолди. Чунки 2014 йил 21 сентябрда бу ўзгаришлар гўё ўйин «карта»ларини аралаштириб юборгандек эди… Қандай қилиб ҳувсийлар ҳукумат томонидан кучли қаршилик кўрсатилмасдан Санъогача кела олишди ва ундаги кучли ва нуфузли ўринларни эгаллай олишди? Бу Яманда инглизлар нуфузи тугаганини ва ҳувсийларни қўллаб-қувватлаётган Америка Яманда кучли нуфузга эга бўлиб қолганини англатадими ёки бу нуфузни ўзаро бўлиб олишми? Илтимос, шу ишларни ойдинлаштириб берсангиз, Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.
Жавоб:
Жавоб аниқ бўлиши учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:
1 – Яманда инглизлар нуфузи охирги ўн йилликларда, айниқса Али Солиҳ 1978 йилда ҳокимиятни ўз қўлига олганидан бошлаб чуқур томир отди. Чунки Али Солиҳ Американинг Ямандаги нуфузи «қанот»ларини қирқиб ташлади, унинг малайлари ва тобеларини ҳайдаб чиқарди. Оқибатда Яманда кучли сиёсий табақа деярли фақат инглизлар ва уларнинг малайлариники бўлиб қолди… Бу ҳол Яманда 2011 йилда араб баҳори ҳодисалари рўй бергунга қадар давом этди. Чунки бу вақтга келиб одамлар Али Солиҳнинг тоғутлигига ва якка ҳокимлигига қарши қўзғолон кўтаришди. Одамлар ҳаракатга келишда бошқа араб мамлакатларидаги ўзгариш шамолидан таъсирланишган эди. Бироқ қўзғолон кўтарган оммада сиёсий онгнинг йўқлиги бошқа тарафларга, айниқса Америкага, унинг региондаги иттифоқчиси Эронга, маҳаллий иттифоқчилари ҳувсийларга ва жанубий ҳаракатларга бўлаётган ҳодисалардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиш имконини берди. Америка буни ўзига хос бир фурсат деб билди. Чунки биринчи марта Солиҳ ҳокимияти қаттиқ силкиниб унинг ҳокимиятдаги чангали заифлашган ва ҳукумат муассасаларига путур етган эди-да.
2 – Америка ҳодисаларни ўзининг манфаатларига мос келадиган тарзда ҳал қилиш учун жиддий ҳаракат қила бошлади, бунга ўзининг элчихонаси ва вакиллари ҳамда маҳаллий тобелари орқали киришди. Британия Американинг бунга жиддий киришганини сезиб ўзининг одатдаги услуби бўйича ҳаракат қилди. Бу услуб Британиянинг ўз нуфузини сақлаб қоладиган ечимни кўтариб чиқишга шошилишидир. Бу ечим бўйича Британия Америкага «ўлжа»дан ўзининг Ямандаги нуфузини йўқ қилмайдиган бирон нарсани бериб Американи рози қилади. Шу мақсадда Британия Кўрфаз давлатларидаги югурдакларини ишга солди ва 2011 йил апрелнинг бошида Кўрфаз ташаббусини бошлади. Бу ташаббус Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятдан четланишини, уни суд томонидан таъқиб қилинмаслиги мажбуриятини ва унинг салоҳиятларини ўзининг ўринбосари, Британия малайи Абдуроббиҳ Мансур Ҳодийга топширилишини тақозо қилар эди ва ана шундан кейин икки ой орасида сайловлар ўтказилиб, янги конституцияни ишлаб чиқишга киришилар эди. Америка бу ташаббусга уни Али Абдуллоҳ Солиҳни йироқлатиш учун бир босқичли қадам деб ҳисоблаб розилик берди. Чунки Америка Али Солиҳни инглизларнинг Ямандаги кучли одами деб билар эди. Ҳодийни эса Америка Али Солиҳдан кўра у билан ўзининг манфаатларига тўғри келадиган тарзда муомала қилиш осон кечадиган юмшоқроқ деб биларди. Ямандаги Рейтер ахборот агентлиги 2013 йил 14 августда шунга далолат қиладиган хабарни тарқатиб бундай деб ёзди: «Вашингтон Ҳодийни Солиҳдан кўра анча осон муомала қилиш мумкин бўлган шерик деб билмоқда». Америка инглизларнинг кучли малайи Али Абдуллоҳ Солиҳдан халос бўлинганидан кейин Британиянинг Ямандаги нуфузини заифлаштириш мумкин деб билар эди. Шунинг учун Америка бу ташаббусни бир босқичли қадам деб ҳисоблади. Америка бу ташаббусни ўзининг манфаатига буриш учун уни яхшилашни ёки акс ҳолда бекор қилишни мақсад қилди. Бунда қуйидаги икки воситани ишга соладиган бўлди: биринчиси, бу ташаббусни рад этиш ва уни яроқсиз ҳолга келтиришга Америка ўзининг тобеларини, айниқса ҳувсийларни гижгижлади. Иккинчиси эса, Америка ўзининг одами Жамол ибн Умарни БМТнинг ёки тўғрироғи Американинг вакили сифатида юборди. Бу малайини шу ташаббус ишларини Америка манфаатларини тўла ёки кучли жузъий шаклда рўёбга чиқарадиган тарзда идора қилиш учун юборди.
Шундай қилиб бу ташаббус оёқлар у ёқ, бу ёққа тепадиган бир коптокка айланиб қолди. Чунки бир томондан Британия ва унинг Кўрфаздаги тобелари ечим ипларини Кўрфаз ташаббуси орқали ўз қўлларида ушлаган ҳамда бу ташаббус фойдасига Американи уни қабул қилишга мажбур қиладиган жамоатчилик фикрини пайдо қилишган бўлса, бошқа томондан Америка бу ташаббусни Британиянинг кучли малайи Али Солиҳдан халос бўлишга ёрдам берадиган бир қадам деб билар эди. Чунки Солиҳнинг ўринбосари Ҳодий гарчи инглизлар тобеларидан бўлса ҳам лекин у Солиҳга нисбатан юмшоқроқ эди, бу эса Америкага ташаббус шартларини ўзгартириб юбориш ёки унинг ижросини пайсалга солиш ёки уни бутунлай бекор қилиш имконини берарди. Америка бунга ҳувсийлар ва ҳаракатларнинг кучи орқали ва ўзининг одамларидан бири Жамол ибн Умарни ишга солиб музокара ишлари орқали эришишни мақсад қилди… Бошқача айтганда Британия бу ташаббусда ўз нуфузини қутқазиш ва сақлаб қолиш имконини кўрди – чунки Ҳодий унинг одамларидандир, сиёсий доира эса унинг қўғирчоқларидан биридир – ва айни вақтда Американинг босимларини енгиллатиш илинжида Американи рози қилмоқчи ҳам бўлди… Америка эса бу ташаббусга Яманда ўзининг кучли нуфузи бўлиши учун бир ўтиш даври босқичи сифатида розилик берди…
3 – Ана шундан кейин ишлар шу йўналиш бўйича борди ва Кўрфаз ташаббусидан кейин миллий диалог конференцияси бўлди. Бу конференциянинг биринчи йиғини 2013 йил 18 мартда бошланди ва 2014 йил 25 январгача давом этди. Унинг натижаси сифатида Яманни олти минтақага бўлинган федератив низомга айлантириш ҳужжати пайдо бўлди… Лекин ҳувсийлар ҳаракати расмий нотиғи Муҳаммад Абдуссалом бундай деб эълон қилди: «Биз бу ҳужжатни имзолаганимиз йўқ ва биз уни жануб масаласи учун ҳам, ечимсиз қолиб кетаётган ва сиёсий ҳавойи хоҳиш бўйича тақсимланган миллий масалалар учун ҳам бир ечим деб ҳисобламаймиз». (Олам канали сайти 2014 йил 2 октябр). Демак Америка ўзининг Ямандаги малайларининг бўлиб ташлашнинг ўзини эмас, балки бўлиб ташлаш услубини рад этишлари билан ўзининг малайлари нуфузини ёйиш учун келгуси қадамга замин тайёрлаган бўлади. Чунки Америка бир томондан бўлиб ташлаш принципига зўр бериб урғу бераётган бўлса, бошқа томондан ҳувсийлар ва Америка тобелари бу ташаббусни – то унинг шартлари ўзларининг истакларига мувофиқ бўлгунига қадар ва ўзлари учун денгизга чиқадиган бир йўлни пайдо қилиш мақсадида бу тақсимотни қайта кўриб чиқилгунга қадар – рад этишмоқда. Акс ҳолда уни бекор қилишга ҳаракат қилишади… Бунинг муқаддимаси сифатида Америка ҳукуматнинг ёнилғи нархларини кўтариш ҳақидаги қароридан фойдаланди. Бу қарор 2014 йил 30 июлда кучга кирди. Америка Ҳодий ҳукуматига қизғин қаршилик кўрсатишда ҳувсийларни ва жанубий ҳаракатларни ишга солди. Америка Ҳодийга қарши бу ҳаракатларни сиёсий ва хавфсизлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Чунки сиёсий жиҳатдан Америка ҳувсийларни ал-Қоида каби террорчилар, деб ҳисобламайди, балки уларни бир сиёсий ҳаракат деб ҳисоблайди. Масалан Америка элчиси Мэтью Туеллер 2014 йил 18 сентябрда ўтказган матбуот конференциясида бундай деди: «Биз сиёсий амалиётда иштирок этган ана шу гуруҳлар ўртасида фарқ бор деб биламиз, масалан ҳувсийлар ҳаракати миллий диалог конференциясида иштирок этди ва бунинг натижаси сифатида кўпгина ижобий натижалар юзага келди, ҳувсийлар сиёсий позицияларга ва қонуний интилишларга эга… Шунинг учун биз ҳувсий ва унинг ҳаракатини сиёсий жамоатлар ва партиялар амалга оширадиган ана шу ишларни қилишлари борасида қўллаб-қувватлаймиз». Америка элчиси «Элчихона бу диалогларни улардаги баъзи иштирокчилар билан бўлаётган суҳбатларимиз орқали кузатиб боряпти, биз бу диалогларда асосий эътибор ҳувсийлар талабларига қаратилаётганини биламиз, улар ҳукуматда ўз ролларига эга бўлишларини кутишмоқда, бу эса қонуний масалалар бўлиб, диалогда иштирок этаётган ҳар қайси тараф бу масалаларни муҳокама қилиши лозим» деди. У музокараларнинг муваффақиятли бўлиши тўғри йўналиш бўйича қадам ташлашни акс эттиришини айтиб: «Айниқса бу музокаралар Санъо ичкарисидаги ва унинг атрофидаги минтақалардаги хавфсизлик вазиятини мустаҳкамласа шундай бўлади» деди. (moragboonpress.net сайти). Хавфсизлик жиҳатидан эса, ҳувсийлар Санъога киришган пайтда армия ва полиция уларга қаршилик кўрсатди ва 2014 йил 9 сентябрда ҳувсийлардан еттитасини ўлдирди. Тарози палласи деярли Ҳодий фойдасига оғиб қолай деган эди. Лекин Америка шошилинч тарзда БМТ вакили (ёки тўғрироғи Америка вакили) Жамол ибн Умарни юборди. У келиб Ҳодийга босим ўтказди, бу масалани музокараларга чақириш орқали ва музокара муҳити орқали ҳаракатланишни авж олдириш тўғрисида ҳувсийларга «яшил чироқ» ёқиб бериш орқали кўтариб чиқди, Жамол ибн Умар тимсолидаги Америка босимлари билан қувватланган ҳувсийлар Ҳодий ва армияга қарши ҳаракатни авж олдиришди. Америка элчиси бундан олдин 2014 йил 11 сентябрда Яман мудофаа вазирини зиёрат қилган эди. Америка элчиси Мэтью Туеллер Яман тинчлиги ва барқарорлиги Яман эгаллаб турган геосиёсий жойланиш табиати туфайли минтақа ва олам учун аҳамиятга эга деб таъкидлади. Америка элчиси мудофаа вазири генерал Муҳаммад Носир Аҳмад билан бўлган учрашув чоғида ўз мамлакати ҳукуматининг позицияси Яман тинчлиги, барқарорлиги ва яхлитлигини қўллаб-қувватлаш эканини яна таъкидлади. Ана шу учрашувда Яман бошдан кечираётган хавфсизлик вазияти ва ҳозирги кризислардан тинч чиқишни кафолатловчи йўллар муҳокама қилинди (almashhad-alyemeni 2014 йил 11 сентябр). Кучлироқ эҳтимол шуки, ана шу зиёрат армиянинг ҳувсийларга қарши туришига йўл қўймаслик учун бўлди, чунки ҳодисалар шуни кўрсатди… Шунинг учун 2014 йил 28 сентябрда баъзи аскарлар мудофаа вазири Муҳаммад Носирга қарши унинг истеъфога чиқишини ва уни армия ўз вазифасини бажармаганлиги бўйича суд қилишни талаб қилиб намойиш ўтказишди…
4 – Британия Американинг Яман устидан ҳукмронлик қилишда салмоқли ютуқларга эришиш учун кучни ишга солишга жиддий киришганини ва ҳувсийларга Эрон орқали қурол-аслаҳа ва техникадан иборат таъсирли қуч-қудрат берилганини тушунди… Британиянинг буни тушуниши уни бунга қаршилик қилишда қуйидаги икки режа бўйлаб ҳаракат қилишга ундади: биринчи режа: Ҳодийнинг ҳувсийларнинг кучли ҳокимиятга эга бўлишларига имкон бермаслик учун ўзининг президент сифатидаги мансабидан фойдаланишга бор кучини сарфлаши. Иккинчи режа эса Али Солиҳни гўё у Ҳодий бошқарувига қаршидек ҳувсийларга шерик сифатида ўйинга киритиш. Солиҳнинг баъзи тарафдорлари ҳам Халқ бош Конгресси (Яманнинг собиқ президенти партияси) байроғини кўтариб чиқиб ҳувсийларга қўшилишди. Британия элчисига собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ билан боғланилдими, деган савол берилганида элчи: «Менинг Али Абдуллоҳ Солиҳ билан бевосита алоқам йўқ, лекин мен Халқ бош Конгресси партияси билан жумладан бу партияга яқин тарафлар билан боғланиб тураман» деб жавоб берди (Шарқул Авсат 2014 йил 22 сентябр). Бундан тушуниладики, Британия ўзининг малайи Али Солиҳга ҳам ҳувсийлар билан ҳамкорлик қилишни маслаҳат берган. Чунки Британия элчиси ўзининг Али Солиҳ партияси билан боғланиб туришини тан олди. Али Солиҳ эса бу партияни идора қилади, унга ўз ҳукмини ўтказади, бу партияда унга рақиб бўладиган ва унга қарши чиқадиган кимса йўқ. Ҳувсийлар расмий нотиғи Муҳаммад Абдуссалом ҳам бундай деди: «Биз Солиҳнинг 2011 йил феврал қўзғолонидан кейин ва ундан олдин ҳам ҳеч қандай роли бўлмаган деб биламиз, шунинг учун диалог конференцияси чиқарган қарорлар уни муолажа қилади (йўлга солади) деб умид қиламиз» (Қувайтнинг «Сиёсат» газетаси 2014 йил 23 сентябр). Бу эса ҳувсийлар ҳам Али Солиҳга ижобий назар билан қарашларини кўрсатади. Бу нарса инглизларнинг Али Солиҳга ва ўзларига малай партия, Али Солиҳ бошчилигидаги Конгресс партиясига мана шу позицияда туриб ҳувсийлар билан ҳамкорлик қилишларини уқтиришганини тасдиқлаб турибди. Ҳувсийлар билан бу ҳамкорлик пойтахтга кириш орқали амалга оширилди. Ҳатто президент Ҳодийнинг мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчиси Муҳсин Аҳмар ҳам – у бошида ҳувсийларга қаршилик кўрсатган эди – ҳувсийлар расмий нотиғи айтганидек ҳувсийларга қаршилик кўрсатишни тўхтатиб мамлакатдан чиқиб кетди ва бошпана сўраб Саудия режимига мурожаат қилди, Саудияга ўзини ҳимоя қилгани учун ташаккур билдирди. У Саудияда пайдо бўлганидан кейин ўзининг чиқиб кетиши сабаби ҳақида гапириб жумладан бундай деди: «Президент Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий жаноблари билан маслаҳатлашувдан кейин ҳар қандай тўлов билан бўлса ҳам ички урушдан ўзимизни олиб қочиш қарорига келдик» (Арабий Жадид 2014 йил 26 сентябр). Шундай қилиб демак Британия ўзининг баъзи малайларини ҳувсийлар билан шерик бўлишга ташлаган бўлса, ҳувсийларга қаршилик кўрсатган баъзи малайларини йироқлатмоқда…
Солиҳни ҳувсийлар билан ҳамкорлик қилишга ташлаш учун Британия томонидан кўрилган чоралар мана шулардир. Ҳатто Ҳодий Америка ва унинг тўдасининг ҳокимиятга келишига йўл қўймасликда ўзининг президент сифатидаги мансабидан фойдалана олмаган тақдирда ҳам Али Солиҳ ҳувсийлар билан кучли шерик бўлади ва оқибатда инглизларнинг Ямандаги нуфузи сақланиб қолаверади. Айниқса ҳувсийлар ўзларини Яманнинг якка ҳокимлари қилиб қўядиган халқ қўллаб-қувватловига эга бўлишмагани учун шундай бўлади…
5 – Ҳувсий кучлари Америка томонидан сиёсий ва хавфсизлик жиҳатидан қўллаб-қувватланаётган ҳамда Британиянинг сиёсий тулкилиги ва Америка билан муроса қилиши муҳитида… мана шундай муҳитда ҳувсийлар Санъони босиб олишди, армия қаршилик кўрсатишга урингач Жамол ибн Умар бунга йўл қўймаслик учун музокара деган баҳона билан аралашди. Ҳувсийлар бу муҳитдан ўзларининг манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишди ва ҳукумат биноларини, жумладан бош вазир биносини, армия қўмондонлиги марказини, телевидение мажмуасини… эгаллаб олишди, улар баъзи биноларга ҳужум қилиб улардаги нарсаларни талаб кетишди. Бутун пойтахт ёки кўпчилик қисми уларнинг чангалига тушиб қолди… Бу муҳитда Жамол ибн Умар ҳам тинчлик ва миллий ҳамкорлик келишувини тузиш учун турли босим воситалари билан ҳаракат қилди. Бу келишувдан Америка нуфузининг Яманга қириб келиши мақсади кўзлангани аниқ эди. Бу келишувда ҳувсийларга баъзи нарсалар берилиши кўрсатилган. Масалан келишув бандларида «жануб ҳаракати ва ҳувсийлардан жумҳурият президентининг янги сиёсий маслаҳатчилари тайинланади», «жумҳурият президентининг сиёсий маслаҳатчилари янги ҳукуматдаги мансабларга номзодлар кўрсатиш меъёрларини ишлаб чиқишади», «жумҳурият президенти мудофаа, молия, ташқи ишлар ва ички ишлар вазирларини тайинлайди, фақат бунинг учун улар юқорида келтирилган меъёрларга тўғри келишлари ҳамда ҳеч қайси сиёсий тарафга мансуб ёки тарафдор бўлмасликлари шарт», «бош вазир ҳеч қайси партияга мансуб бўлмасдан бетараф бўлади» деган сўзлар келган. Ҳувсийлар бу келишув Кўрфаз ташаббусини бекор қилди, деб ҳисоблашди. Чунки ҳувсийлар расмий нотиғи Муҳаммад Абдуссалом Кўрфаз ташаббуси қайтмас бўлиб ниҳоясига етди, деб баёнот берди. У 2014 йил 21 сентябрда президент қасрида имзоланган тинчлик ва ҳамкорлик келишуви янги сиёсий шериклик борасидаги сиёсий битимни мустаҳкамлайди, янги сиёсий шерикликда асосий эътибор диалог конференцияси чиқарган қарорларга ва халқ талабларига жавоб беришга қаратилади, деб кўрсатиб ўтди (nbaonline 2014 йил 25 сентябр).
Шунга қарамай расмий ҳокимият президент Ҳодий ва баъзи муҳим вазирликлар орқали Британия қўлида қолаверди… Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Британия Али Солиҳнинг ҳувсийлар билан шерикчилик қилишига йўл қилиб берди. Британия агар Ҳодий ҳувсийларнинг ҳокимиятга фаол аралашувларига чек қўйишда ўзининг президентлик ҳукмронлигидан фойдалана олмайдиган бўлса ўз нуфузини қайта тиклаш чизиғи сифатида шундай йўл тутди. Бу ерда ана шу келишувга қилинган хавфсизлик иловаси ҳам бор бўлиб, ҳувсийлар бошида уни имзолашдан бош тортишди, лекин улар уни бир ҳафтадан кейин, Ҳодий бош вазирни тайинлашни – ҳувсийлар хавфсизлик иловасини имзолашмагани учун – кечиктирган пайтда имзолашди. Яъни президент бу сафар – ҳувсийлар хавфсизлик иловасини имзолашдан бош тортишгани учун – бош вазир номини эълон қилишни ортга суришда ўзининг президентлик мансабидан фойдаланди. Ана шундан сўнг ҳувсийлар уни имзолашди, ҳолбуки улар ҳозиргача уни амалда бажаришгани йўқ! Ҳувсийлар уни фақат бош вазир номини эълон қилишнинг кечиктирилгани ўзларини қийин аҳволга солиб қўйганидан кейингина имзолашди. Чунки Жамол ибн Умар ҳувсийлар бу келишувни имзолашлари керак, деган фикрга келди. Чунки қабул қилиш ва рад қилиш уни имзолаш борасида эмас, уни ижро қилиш борасида бўлади! Жамол ибн Умар ҳувсийлар жамоати тинчлик ва шериклик келишувининг хавфсизлик иловасини – уни имзолашдан бош тортганидан бир ҳафта кейин – имзолаганини айтди. Буни ҳувсийлар расмий нотиғи Муҳаммад ибн Абдуссалом: «Хавфсизлик иловаси оддий ўзгартиришлар киритилганидан кейин имзоланди» деб тасдиқлади (khabaragency.net 2014 йил 27 сентябр). Эроннинг ҳам роли бўлгани кўриниб турибди. Чунки имзолаш Яман маъмурлари жосусликда ва қуролли жангариларни машқдан ўтказишда айбланган Эрон инқилоби соқчилари экспертларидан иккитасини ҳамда Эрондан ҳувсийларга қурол-аслаҳа контрабанда қилишда айбланган бошқа саккиз кишини озод қилишганидан кейин рўй берди! Британия имзолашнинг ўзига эмас, ижро этиш зарурлигига аҳамият берди. Бу позицияни Ямандаги Британия элчиси Жейн Марриот: «Мен ҳувсийлардан ўзлари имзолаган келишувни ҳурмат қилишларини талаб қилдим, бу эса улар ўз кучларини Санъо кўчаларидан ва унинг атрофидаги ҳарбий қароргоҳлардан олиб чиқиб кетишлари билан бўлади» деб билдирди. У яна бундай деди: «Биз уларнинг Санъони ҳеч орқага сурмай дарҳол тарк этишларини ва хавфсизлик масаласини Яман хавфсизлик кучларига қўйиб беришларини кўришни истаймиз, айни пайтда биз ҳувсийлар ва бошқаларнинг Яманда ўзлари ўйнашадиган бир қонуний ролга эга бўлишларини қабул қиламиз, ҳувсийлар янги бош вазир тайинланган пайтда Санъо кўчаларидан чиқиб кетишлари керак, биз ҳувсийларнинг буни қилишларини кутиш билан бирга буни яқиндан кузатиб турамиз, агар улар бундай қилишмаса биз буни келишувни бузиш деб ҳисоблаймиз» (Шарқул Авсат 2014 йил 27 сентябр).
6 – Ҳодий ўзига кўп босимлар бўлганини маълум қилди. Масалан Яман ахборот агентлиги «Сабаъ» хабар тарқатганидек, Ҳодийнинг ўз режимидаги бошлиқлар, вазирлар ва депутатлардан иборат масъуллар олдида қилган нутқида, яъни келишув имзоланганидан икки кун кейин қуйидаги сўзлар келди: «Мен сизларга Ямандаги тарихимизнинг мана шу оғир лаҳзасида мурожаат қилар эканман мен ўтган кунларнинг оғир бўлганини тўлиқ тушунаман, мен сизларнинг ҳаммангиз юз берган нарсанинг зарбасини, давлатнинг баъзи муассасалари ва армия қисмлари ўзимиз гувоҳ бўлган суратда таслим бўлганидан иборат зарбани ҳис қилиб турганингизни ҳам тушуниб турибман, лекин сизлар бу тилбириктириш тасаввурга сиғмайдиган даражада бўлганини ҳам билишингиз лозим, чунки бизга орт томондан ханжар уришди ва бизга хиёнат қилишди». У яна бундай деди: «Бу албатта ватан чегараларини бўғиб кирган бир тилбириктирувдир, унда бой берилган манфаатлар эгалари ва фурсатдан фойдаланиб қолувчилардан иборат бир неча кучлар ўзаро иттифоқ тузишди, биз уларни ҳар бир фожиада бу ватан жигарини еб ташлашаётган ҳолда кўрамиз» (Яман ахборот агентлиги «Санъо» 2014 йил 23 сентябр). Ҳодий «alasria.net»да 2014 йил 15 сентябрда келганидек Эронга ҳужум қилиб бундай деди: «Биз Яманнинг ички ишларига ҳар қандай аралашиш оқибатидан кўп марта огоҳлантирдик, лекин юз бераётган нарсалар бу регионда ҳукмронлик ўрнатиш учун ва Яманни катта хатарларга дучор қилиш учун йўлланган «мактуб»лар бўлиши мумкин, чунки бу ерда Эроннинг Яман ишларига аралашаётганини исботлайдиган далиллар бор».
7 – Америка бу келишувни олқишлади, бу эса Америка бўлаётган барча нарсани қўллаб-қувватлаётганига, Америка ҳувсийларнинг пойтахтга киришини истаганига ва улар билан келишув қурол-аслаҳа босими остида бўлаётганига ва уларни бир салмоқли сиёсий тузилма сифатида қабул қилишига далолат қилади… Масалан Америка президентининг терроризмга қарши кураш ишлари бўйича маслаҳатчиси Лиза Монако Оқ уйдан туриб Яман президенти Ҳодий билан телефон орқали сўзлашувда бундай деди: «Бу ютуқ (келишувнинг имзолангани) кенг қамровли миллий диалог конференцияси чиқарган қарорлар устига қурилган асосий таянчни акс эттиради». У яна бундай деди: «Қўшма Штатлар ҳодисаларни яқиндан қадамма-қадам кузатиб турибди» (yemenstreet.net 2014 йил 24 сентябр). Шундай қилиб бўлаётган барча ҳодиса Америка томонидан бўлаётган босим билан бўлмоқда, Америка шу тариқа режимни Эронга тобе ҳувсий тузилмасини – уни ўзи қуроллантирганига қарамай Ямандаги сиёсий таркибдаги тузилмалардан бири сифатида тан олишга мажбур қилмоқчи. Бундан Американинг мақсади Ямандаги режимни ўзининг режаларини амалга оширишга бўйсундиришдир, Америка Ливанда ҳам Эронга тобе қуролли сиёсий партияларга нисбатан худди шундай иш тутган эди.
Бу ерда Америка ҳаракат қилаётган яна бир иш бор. Бу иш Американи ўз бармоғи ишорасига Яманни бўйсундириб қўйиш учун зўр бериб уринишга ундамоқда. Бунга сабаб Яманнинг фақат стратегик жойлашишигина эмас, балки ҳисоботларда нашр қилинган нарсага кўра ҳамдир. Чунки ҳисоботларда Яман бағрида улкан нефт ва газ бойликлари борлиги кўрсатилган. Масалан Америка телеканали «skynews»нинг билдиришича, оламдаги ер остидаги нефт заҳирасигача етиб борадиган энг катта нефт манбаи Ямандадир, ундан бир қисми 1800 метр чуқурликда Саудияга қадар чўзилиб боради, лекин энг катта хазина Яман ери остидадир… (yemensaeed.com сайти 2013 йил 1 август). Яман нефт вазирлиги – «Яман нефт ва конлар вазирлиги сайти»да 2013 йил 13 январда келганидек – «skynews» ҳисоботини рад қилган бўлса-да лекин «skynews» тарқатган бу хабар аҳамият бериш мавзуси бўлиб қолаверади, айниқса Америкага ўхшаган мустамлакачи давлатлар зўр аҳамият берадиган мавзу бўлиб қолаверади. Шунинг учун демак Америка элчисининг Яман нефт вазирлиги билан алоқалари илиқ алоқалардир! «sabanews.net» 2014 йил 15 сентябрда Ямандаги Америка элчисининг Яман нефт вазири билан 2014 йил 15 сентябрда учрашгани ҳақида қуйидагиларни тарқатди: «Америка элчиси бир неча Америка ширкатларининг 2014 йил ноябрда ўтказиладиган халқаро Абу-Даби нефт конференциясидан ташқарида Яман нефт ва конлар вазирлигидаги мутахассислар билан учрашишни истаётганини кўрсатиб ўтар экан Ямандаги нефт секторига сармоялар ётқизиш кенгайиб бораётгани кўрсаткичларига, айниқса кўпгина минтақаларда нефт қидирув ишлари ҳамон давом этаётган экан шундай бўлишига эътиборни қаратди». Буларнинг барчаси Американинг Яманга аҳамият беришини янада кучайтиради.
8 – Хулоса:
а) Яманда кураш икки гуруҳ ўртасида: Америка, унинг тобелари ва малайлари билан Британия, унинг тобелари ва малайлари ўртасида қизиб бормоқда, ҳар икки тараф ўзининг воситалари ва услубларини ишга солмоқда… Америка ҳувсийлар, жанубий ҳаракатларни ва Эронни ишга солиб ҳамда Жамол ибн Умар орқали «ўлжа»га эришиш учун музокара услубидан фойдаланаётган бўлса Британия Ҳодийнинг президентлик мансабидан фойдаланиши орқали сиёсий тулкилик ва Американинг босимларидан сақланиш учун Америка билан муросаю мадора қилиш мантиқи бўйича ҳаракат қилмоқда. У Американинг ҳокимиятдаги нозик мансабларга хўжайин бўлиб олишига имкон бермасдан шундай ҳаракат қилмоқда. Британия Али Солиҳни ҳувсийлар билан шерик бўлишга ташлаш орқали ҳам ҳаракат қилмоқда. Чунки ўшанда Ҳодий муваффақиятсизликка учраб тарози палласи ҳувсийлар фойдасига оғган тақдирда ҳам Британиянинг ҳокимиятда Али Солиҳ ва унинг одамлари орқали улкан насибаси бўлади.
б) Ҳувсийлар Яманни бошқариш учун етарли халқ қўллаб-қувватловига эга эмас, модомики вазият шундай экан демак кучнинг ўзигина Ямандаги ҳокимият жиловини қўлда тутиб туриш ва давом этиши учун етарли эмас, айниқса сиёсий табақа ҳувсийларга тарафдор эмас экан, янги сиёсий табақани пайдо қилиш эса ҳозирги шароитда қийин экан кучнинг ўзигина етарли эмас… Ҳодий ва унинг гуруҳига келсак, улар гарчи сиёсий доирага эга бўлишса ҳам лекин сўнгги ўзгаришлар уларнинг ҳукмронлигига путур етказди. Бунинг эса инглизлар нуфузининг Яманда ўтган ўн йилликларда бўлганидек тўла якка ҳукмрон бўлиш даражасидан тушишида таъсири бўлади. Шунинг учун демак Британия ва унинг малайларига ҳокимият жиловини худди олдин бўлганидек фақат ўз қўлида ушлаб қолиши ва бу ҳокимиятнинг давом этиши осон бўлмайди.
в) Бу Яманда кутилаётган ечим Америка билан Британия ўртасидаги капиталистлар тариқати бўйича ўртача (муросасоз) ечим бўлишини англатади. Демак ҳокимият шу тарафлар ўртасида шериклик бўлади… Одатда капиталистларда ўртача ечим узоқ давом этмайди, у худди урушаётган жангчининг дам олишига ўхшайди. Шунинг учун бу ечим то Америка ёки Британия бу мавзуни ўз фойдасига ҳал қилишга қодир бўла олгунга қадар давом этади. Яъни Ямандаги ҳодисалар гоҳ тинчиб, гоҳида эса шиддатли тус олиб, ўзгариб давом этаверади. Бу икки курашаётган томоннинг сиёсий ва ҳарбий кучлар мувозанатига қараб бўлади.
г) Юқорида айтилганларга биноан хулоса қилиш мумкинки, Ямандаги ишлар узил-кесил барқарорлашмай кескинлашиб бораверади. Улар фақат қуйидаги икки ҳолатдагина узил-кесил барқарорлашиши мумкин: биринчиси, Америка ёки Британия ишларни ўз фойдасига узил-кесил ҳал қила олса ва ана шундан кейин Яманда кучли ҳукмрон нуфузга эга бўла олса. Бу эса ҳозиргина баён қилганимиздек осон иш эмас. Иккинчиси эса, Аллоҳ бу Умматни Халифалик билан икром қилса. Чунки Халифалик мустамлакачи кофирлар нуфузини янчиб йўқ қилиб ташлайди, уларни юртларимиздан таг-томири билан суғуриб ташлайди, уларнинг бандалар ўртасидаги ёвузликларига ва зўравонликларига барҳам беради. Натижада куфр ва унинг аҳли хор, Ислом ва унинг аҳли эса азиз бўлади ҳамда мўминлар Аллоҳ нусрати сабабли шоду хурсанд бўлурлар.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур» [Рум 4-5]
Шунинг учун имон ва ҳикмат аҳли бўлган Яман аҳлига лойиқ бўлган иш мана шу ишни амалга ошириб, дунёю охиратда зафар қозонишларидир. Зеро Аллоҳ солиҳларни дўст тутгай.
7 зул-ҳижжа 1435ҳ
1 октябр 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми