| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ўзбек ҳукумати 39 нафар собиқ сиёсий маҳбусларни яна узоқ йилларга қамамоқчи

Ўзбек ҳукумати 39 нафар собиқ сиёсий маҳбусларни яна узоқ йилларга қамамоқчи

By htadmin
05.07.2024
825
0
Share:

Матбуот баёноти

Ўзбек ҳукумати 39 нафар собиқ сиёсий маҳбусларни яна узоқ йилларга қамамоқчи

بسم الله الرحمن الرحيم

Биз мусулмон халқимизни бошимиз узра яна қора булутлар қуюқлашаётганидан огоҳ этиб нидо қиламиз! Биз халқимизни “ахлат тузум” дея қораланган ёвуз даврнинг яна ортга қайтаётганидан огоҳлантириб хушёр тортишга чақирамиз!

Эй Ўзбекистон мусулмонлари! Сизнинг орангизда “Роббим Аллоҳ” дегани учун ўнлаб йиллар давомида қамоқларда, зах босган камераларда, руҳий ва жисмоний босимларга тўлиб-тошган ғайриинсоний шароитларда ҳаётининг энг навқирон йилларини ўтказган тақволи холис йигитлар борлигини биласизми?! Улар – 1999-2000 йилларда золим Каримов режимининг зулм машинаси қурбонлари ўлароқ туҳмат ва ёлғон айбловлар билан узоқ йилларга қамоққа ташланган йигитлардир. Бу ҳам камлик қилганидай, берилган йиллар ниҳоясига етганида, уларга турли баҳоналар билан яна янги муддатлар қўшиб бериларди. Золим Каримов шармандаларча ўлим топганидан сўнг иқтидорга келган Мирзиёев бошқаруви даврида уларнинг муддати тугаганлари қамоқдан бирин-кетин озодликка чиқарила бошланди. Мирзиёев чиқишларининг бирида, Каримов режимини “ахлат тузум” дея қоралаб, танқид остига олгани халқимизда умид учқунларини уйғотган эди. Бироқ бу умидлар бугун росмана тўзғиган чанг-тўзонга айланганга ўхшайди. Умрининг гулдек палласида узоқ йиллар қамоқда бўлганлиги асоратидан соғлигини йўқотган ўша мазлум мусулмон йигитлардан бир гуруҳи жорий йил бошида яна қамоққа олинди. Уларнинг устида тергов жараёнида ўша аввалги “ахлат тузум”да қўлланган ёлғон туҳматлар, қийноққа солиш, ҳатто бирларини, агар айтилган қоғозга қўл қўймаса, аёлини кўз ўнгида зўрлаш билан қўрқитиш, бошқа биттасини ўғлини қамаш билан таҳдид қилишдек разил ишларга қўл урилди. Бундай ғайриинсоний муомала жорий йилнинг январ ойида қўлга олинган биродарларимизга нисбатан қилинди. Бу йигитлар 23 нафар бўлиб, уларнинг суди 9 май куни бошланганди. Яқинда  эса прокурор уларга 7 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўрагани ҳақида хабарлар сиздирилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу 23 нафар йигит умумий ҳисобда 407 йиллик қамоқ муддатини ўтаб чиққан ва 43 марта “раскрутка” қилинган эди. Афтидан, бугун ўзбек ҳукумати буни кам деб ҳисоблаяпти. Ва уларни яна қайта қамоққа олиб, турли сохта айбловлар билан узоқ йилларга маҳкум этишга қарор қиладиганга ўхшайди. Бундан ташқари, юртимизнинг турли вилоятларидан яна 16 нафар собиқ сиёсий маҳкум Тошкентга олиб келиниб, уларга қарши тергов ишлари бошлаб юборилган. Буларга ҳам аввалги 23 йигитнинг устида қилинган ишлар такрорланмаётганлигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Ҳолат мана шундай жиддий ва хавотирли!

Бугун жамиятимизда адолатсизлик, ҳақни бўғишга қаратилган  бундай жирканч ишлар тантана қилмоқда. Бироқ энг ажабланарлиси,  бутун омма эътиборини жалб қилиши керак бўлган бундай йирик суд жараёни ва терговларни янгилигу сенсацияларга ўч бўлган маҳаллий ва хорижий ОАВнинг бирортаси ёритаётгани йўқ. Эҳтимол, ҳукумат бу йигитларнинг судини омма эътиборидан қочириб, ишни хамирдан қил суғургандек, ими-жимида ҳал қилиб юбормоқчи бўляпти. Балки ҳукумат бунга ўрис каби “катта оға”ларини рози қилиш учун қўл урган бўлиб, Каримов режимининг шармандали йўлини тутганини халқдан яширишга уринаётгандир.

Дарвоқе, ушбу ишлари судда кўрилаётган йигитлар аввалда Ҳизб ут-Таҳрир Исломий партиясига аъзоликда айбланиб, ЎзР.ЖКнинг 159-244-моддалари билан узоқ йилларга қамалган эдилар. Ҳозир ҳам уларнинг аксари Ҳизбнинг ғояси ва тутган йўлини (яъни тариқатини) тўғри деб ҳисоблашларини билдирган. Албатта, Ҳизб ут-Таҳрир даъватига холис қулоқ солган ҳар бир мўмин уни қабул қилиши ва қўллаб-қувватлаши табиий. Дарҳақиқат, Ҳизб Ислом умматини Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват этишда мана 70 йилдирки тўхтовсиз давом этиб келмоқда ва бундан кейин ҳам, Аллоҳнинг изни ила давом этади. Шунингдек, уни таниган инсофли одамлар Ҳизб ўз ғоясига етишда куч ишлатмаслигини, анави золим ҳукуматлар даъво қилаётганидек, экстремизм ва терроризмга ҳеч бир алоқаси йўқлигини тасдиқлайдилар. Балки Ҳизб фикрий ва сиёсий курашни ўз тариқати қилиб олганини ҳамда унинг ягона қуроли фикр эканлигини ҳам биладилар. Бундай фикрий ва сийсий курашга дош беролмаган режимлар эса фақат куч ишлатиш орқали овозларни ўчириш, қамоққа ташлаш, қийноққа солиш, таъқиб қилиш ва ҳатто жисмонан йўқ қилишдан ўзга йўлни топа олишмаяпти.

Аллоҳнинг розилигидан бошқа нарсани кутмай, Ислом даъватини етказишга бел боғлаган, ўз шахсий манфаатидан кўра Уммат манфаатини устун қўйган тақволи мухлис бу йигитларга 7-17 йиллик қамоқ жазосини сўраш – ўта кетган разиллик ва ноинсофликдир. Ҳолбуки, прокурорлар жамиятимизга улкан зарар келтираётган ҳақиқий жиноятчилар – қотиллар, зўравонлар, коррупциячилар, порахўрлар, ўғри-ю қаллобларга ҳам бу қадар оғир жазо сўрашмайди. Ушбу 23 нафар мусулмон йигитнинг айблов хулосаси билан танишиб чиққан ҳар бир ақли расо инсон уларнинг асло жиноятчи эмаслигига, албатта, амин бўлади. Аслида, айблов хулосаси уларнинг жиноятчи эмас, балки айбсиз эканлигининг тасдиғидир.

Мусулмон халқимизга мурожаатимиз шуки, ўзингизнинг мусулмон биродарларингиз бўлмиш ушбу холис, тақволи йигитлар тақдирига бефарқ бўлманг! Уларни қўллаб-қувватланг ва ҳимоя қилинг, ҳеч бўлмаса ҳаққига дуо қилинг! Шуни унутмангки, эртага мана шу мазлумлар учун нима қилганингиз борасида Аллоҳнинг олдида, шубҳасиз, ҳисоб берасиз!

Ўзбек ҳукуматини эса диктатор Каримов режимининг шармандали йўлини тутишдан ҳазар қилишга даъват этамиз! Шунингдек, ушбу мазлум йигитлар ортида турган ота-оналари, аҳли оилалари, яқинлари ва омма мусулмонларнинг дуоибадига мубтало бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз! Зулм золимга ҳеч қачон ёруғлик келтирмайди, балки зулм Қиёмат кунининг зулматидир! Расулуллоҳ ﷻ дедилар:

اتقُوا الظُّلم فإنَّ الظُّلم ظُلماتٌ يومَ القيامَة…

“Зулмдан сақланинг, зеро зулм Қиёмат куни зулматларидан”. (Муслим ривояти)    

Огоҳ бўлинг, Аллоҳ таоло бу оғир жиноятнинг оғир жазосини ўта оғир Кунга – Қиёмат кунига қолдирди. Аммо золимлар бу дунёда ҳам мазлумлар қарғиши ижобати туфайли, қилган зулмлари жабрини, албатта, кўрадилар. Чунки мазлум билан Аллоҳ ўртасида ҳеч қандай парда йўқ. Охиратдагиси эса янада оғир ва аянчлидир. Аллоҳ таоло деди:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

– “Сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим:42)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими

Tags39 нафар собиқ сиёсий маҳбусларўзбек ҳукуматиқамоқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар янги йилни байрам қилишдек тубан аҳволга қандай тушиб қолдилар?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўз халқингизга, қибладошингизга, умматга  қилаётган  ҳиёнатингизни қачон бас қиласиз, эй сарой уламолари!?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ўғирлаб кетди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/