| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек ҳукумати ёшларга тўғри тарбия беришга қодирми?!

Ўзбек ҳукумати ёшларга тўғри тарбия беришга қодирми?!

By htadmin
03.03.2025
519
0
Share:

Ўзбек ҳукумати ёшларга тўғри тарбия беришга қодирми?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республика бўйлаб маҳалла ёшлари хатлов жараёнларидан ўтказилмоқда. Унда маҳалла ёшлар етакчиси томонидан ёшларнинг қизиқишлари, таклиф ва ташаббуслари ҳамда муаммолари ўрганилиб, рўйхатга олинади, дейилади uza.uzнинг 2025 йил 7 феврал кунги хабарида. Тадбирлар президент Мирзиёевнинг 2022 йил 19 январ кунги ПҚ-19-сонли “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Ушбу қарорнинг мазмуни ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада оширишдан иборат. Бу ишларни амалга ошириш мақсадида қарорда қуйидаги чоралар амалга оширилиши назарда тутилган:

1. Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилсин.

2. Қуйидагилар маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.

Қарордан кўриниб турибдики, булар қанчалик жимжимадор сўзлар бўлмасин, гўё ёшлар ҳақида “қаттиқ” қайғураётган ўзбек ҳукумати, уларни кўнгилочар тадбирлар билан вақтларини ўтказувчи кимсаларга айлантириб, ҳар қандай хорликка рози бўлиб кетаверадиган қолоқ ва муте авлод бўлиб етишишларини истамоқда.  Албатта, ёшлар ҳар бир давлат ва жамиятнинг келажак таянчи ҳисобланади. Ўзбек режими ҳам ёшларга эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Бироқ бу эътибор ёшларни Исломдан узоқлаштиришга қаратилган эканлигига амин бўлмоқдамиз. Чунки ҳукумат ёшларнинг динни ўрганиб, унга амал қилишларига у ёки бу шаклда фаол қаршилик қилиб келаётгани барчага маълум. Мисол учун, Газета.узнинг 2025 йил 23 февралдаги хабарида айтилишича, 18 февраль куни Учкўприк тумани Катта Қўштепа маҳалласида яшовчи шахс хонадонида ҳужра ташкил қилгани аниқланди. Таъкидланишича, 52 ёшли шахс ҳеч қандай маълумотга эга бўлмай туриб, 10 нафар вояга етмаган болага ноқонуний тарзда диний таълим берган. Яна 10 феврал куни Бувайда тумани Тепалик маҳалласида яшовчи 34 ёшли фуқаро турмуш ўртоғи билан уйининг ертўласида ҳужра ташкил қилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Улар Сурхондарё, Наманган вилоятлари ва қўшни туманлардан бўлган 30 нафар ўғил-қизга ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан ноқонуний тарзда диний таълим бериб келган, дейилади хабарда. Шунингдек, 19 феврал куни Марғилон шаҳри Роҳат маҳалласида ҳам 48 ёшли шахс ҳужра ташкил қилгани аниқланганлиги ва у хонадонида 30 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бериб келгани айтилади. Буни қарангки, ҳукумат наздида балоғатга етмаган болага диний таълим бериш жиноятмиш. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз ﷺ: “Фарзандларингни уч хислат бўйича тарбияланглар: Пайғамбарингизга ﷺ муҳаббатли қилиб, у кишининг оли байтига муҳаббатли қилиб ва Қуръонни тиловат қиладиган қилиб”, – дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Болани етти ёшида намозга буюринглар ва агар ўн ёшида ҳам ўқимаса уни намоз учун уринглар”, – деб буюрганлар. Бу муборак ҳадислардан болага диний таълимни ёшликдан бериш ва айнан қайси жиҳатларга янада қаттиқ аҳамият қаратиш муҳимлиги тушунилади.

Бу ҳам камлик қилган шекилли, Ўзбекистонда фарзандини ноқонуний диний таълимга жалб қилганлар жаримага тортиладиган бўлди. Бу ҳақида daryo.uz 2025 йил 25 феврал кунги нашрида хабар қилди. Жумладан, хабарда айтилишича, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги, улар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланди. Ушбу қонун бузилган тақдирда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Юқоридаги хабар ва маълумотлардан хулоса шуки, Ўзбекистонда ёшларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатдан бирорта хайрли натижани кутиш амримаҳол. Аксинча, ўзбек ҳукумати ёшларни Исломдан йироқ муҳитда улғайишларини хоҳлаётганлиги кундек равшан бўлиб турибди. Бироқ шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ёшларга нисбатан бундай ғаразли эътибор ортида, сўзсиз, Россия, Хитой ва Ғарб каби мустамлакачи кофирлар турганига ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Бунинг сабаби, ушбу мустамлакачилар ёшлар ҳар қандай жамиятда ўзгаришнинг таянчи эканлигини яхши англайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ёшларга кучли энергия, олий ҳиммат, пўлатдек мустаҳкам аҳд-паймонлар, ҳаётга бўлган иқбол неъматларини берган. Шунинг учун ҳар қандай жамиятдаги ўзгариш ишида ёшларнинг катта ҳиссаси бўлади. Улар хоҳ салбий, хоҳ ижобий бўлсин, ўз фаолликлари ва таъсирлари билан жамиятдаги мавжуд қатламларнинг энг муҳимларидан биридир. Сийратга назар ташлайдиган бўлсак, Пайғамбаримиз ﷺ Маккада даъват фаолиятини бошлаганида у зотга биринчи бўлиб эргашган саҳоба р.а.ларнинг аксар қисми ҳам асосан ёшлар бўлишган. Мисол  учун, улардан Алий ибн Абу Толиб иймон келтирганида ёши саккизда эди. Зубайр ибн Аввом 8 ёш, Талҳа ибн Убайдуллоҳ 11 ёш, Арқам ибн Абу Арқам 12 ёш, Абдуллоҳ ибн Масъуд 14 ёш, Саид ибн Зайд 20 га етмаган, Саъд ибн Абу Ваққос 17 ёш, Масъуд ибн Рабиъа 17 ёш, Жаъфар ибн Абу Толиб 18 ёш, Суҳайб Румий 20 га етмаган, Зайд ибн Ҳориса, Усмон ибн Аффон, Тулайб ибн Умайр, Ҳаббоб ибн Аратлар 20 ёшга яқинлашиб қолган эдилар. Бугунги кунда ҳам жиҳод майдонларида ёки даъват фаолиятларида бўладими, ёшларнинг фаоллик кўрсатаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундан, албатта, динимиз душманлари ва уларнинг Ислом оламидаги югурдаклари хавотирга тушаётганлиги аниқ.

Ўзбек ҳукуматига келсак, у ўзининг мустамлакачи кофир хўжайинларини рози қилиш учун ҳам ёш авлод қалбидан мусаффо диний фикрларни, улуғвор тушунчаларни ва олий қадриятларни суғуриб олиб, бунинг ўрнига уларнинг миясига Ғарбнинг ифлос тушунчалари ва бузуқ ҳазоратини экиш мақсадида юқоридаги жирканч чораларни кўриб келмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистондаги ҳар бир ақли расо инсон огоҳ бўлсинки, ўзбек режимининг ёшларга нисбатан олиб бораётган айни жирканч сиёсати оқибатида фарзандларимиздан бузуқ, фосиқ, фожир ва зинокор инсонлар етишиб чиқиши кўпроқ эҳтимол. Демак, биз мусулмонлар бундан огоҳ бўлган ҳолда тепада турган бу иккиюзламачи ҳукуматдан аянчли оқибатларга олиб борувчи бундай қалтис сиёсатини зудлик билан тўхташини қаттиқ туриб талаб қилишимиз лозим бўлади. Акс ҳолда бизни бундан-да оғриқли ва аянчли оқибатлар кутади. Аллоҳ асрасин! Рост сўйлагувчи ва тасдиқлангувчи Пайғамбаримиз ﷺ: “Яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарасиз ҳамда золимнинг қўлидан тутиб, уни ҳаққа қаттиқ эгасиз ва ҳақ доирасигагина чеклайсиз… акс ҳолда Аллоҳ таоло баъзиларингиз қалбини баъзиларингиз қалби билан уради (яъни бефарқликда бир-бирига ўхшаш қилиб қўяди) ва сўнгра сизларни ҳам худди уларни (яҳудларни) лаънатлагани сингари лаънатлайди”, – дедилар. Аллоҳ таоло дейди:

وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا

– “Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди”.  (Нисо:60)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

03.03.2025й  

Tagsёшларга тўғри тарбия беришўзбек ҳукумати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиз учун тўғри ўлчов қандай: кўпчиликми ёки ҳалол-ҳаром?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонлар орасида умидсизлик ва тушкунликни пайдо қилиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир делегациялари Хитой элчихоналарига борди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/