ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўнинчи: Идорий жиҳоз
(одамлар манфаатлари)
(1)
Давлат ишларини ва одамлар манфаатларини бошқариш шу соҳа билан шуғулланувчи бошқармалар, бўлимлар ва идораларнинг ишидир. Ҳар бир бошқарма, ҳар бир идора, ҳар бир бўлимга уларни бошқарадиган ва улар ҳақида бевосита масъул бўладиган мудир тайинланади, улар шу бошқарма, бўлим ва идора ишларига иш жиҳатидан бош бошқарма, юқори бўлим ва юқори идора олдида, бўйсуниш жиҳатидан эса, волий ва омил олдида масъулдирлар.
Расул ﷺ одамлар манфаатларига доир ишларни бошқариш учун котиблар тайинлардилар. Пайғамбар ﷺ Мадинада одамлар манфаатларини ҳимоялаш, ишларини бошқариш, муаммоларини ҳал этиш, эҳтиёжларини қондириш каби ишлар билан шуғулланардилар. Бундай идорий ишлар уларнинг муаммоларсиз, чигалликларсиз ҳаёт кечиришларига имконият яратиб берарди.
Масалан, таълим соҳасида Пайғамбар ﷺ кофир асирларнинг фидясини (асир озод бўлиш учун тўлайдиган тўловни) ўнта мусулмон фарзандига таълим бериш билан белгиладилар. Аслида фидя ўлжа, яъни мусулмонларнинг мулки ҳисобланади. Демак, таълим мусулмонлар манфаатларининг бир бўлаги, деб эътибор қилинган.
Табобат хусусида тўхталадиган бўлсак, Пайғамбар ﷺга бир табибни ҳадя қилишган. Пайғамбар ﷺ эса, уни ҳамма мусулмонларга қарашли қилиб қўйганлар. Пайғамбар ﷺнинг ўзларига келган ҳадяни олмасдан, ҳамма мусулмонларга бериб юборишлари табобат мусулмонлар манфаатларининг бир бўлаги эканлигига далолатдир.
Иш борасида эса, Пайғамбар ﷺ бир кишини тиланчилик қилиш ўрнига болта билан арқон сотиб олиб, ўтин қилиб сот ва шу йўл билан тирикчилик ўтказ, деб кўрсатма берганлар. Бу нарса иш билан таъминлаш ҳам мусулмонлар манфаатларидан бири эканини кўрсатади. Аҳмад ва Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган ҳадисда шундай дейилган:
«أَنَّ رَجُلاً مِنَ الْأَنْصَارِ أتى النَّبِيِّ ﷺ فَسَأَلُهُ, فَقَالَ: أما فِي بَيْتِكَ شَيْءٌ؟ قَالَ: بَلَى… قَالَ: اِئْتِنِي بِهِمَا, فَأَتَاهُ بِهِمَا, فَأَخَذَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ بِيَدِهِ فقَالَ: مَنْ يَشْتَرِي هَذَيْنِ؟ … قَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمَيْنِ, فَأَعْطَاهُمَا إِيَّاهُ وَأَخَذَ الدِّرْهَمَيْنِ, فَأَعْطَاهُمَا الْأَنْصَارِيَّ وَقَالَ: اشْتَرِ بِأَحَدِهِمَا فَانْبِذْهُ إِلَى أَهْلِكَ, وَاشْتَرِ بِالْآخَرِ قَدُومًا فَأْتِنِي بِهِ, فَشَدَّ فِيهِ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ عُوْدًا بِيَدِهِ ثُمَّ قَالَ: اذْهَبْ واحْتَطِبْ وَبِعْ, فَلا أَرَيَنَّكَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا, فَفَعَلَ فَجَاءَ وَقَدْ أَصَابَ عَشْرَةَ دَرَاهِمَ …»
«Ансорлардан бир киши Пайғамбар ﷺнинг олдиларига келиб, бир нарса беришни сўради. Пайғамбар ﷺ ундан, уйингда ҳеч нарса йўқми, деб сўрадилар. У, бор, деди. … Пайғамбар ﷺ ўша икки нарсани олиб кел, дедилар. У нарсаларни олиб келди. Пайғамбар ﷺ у икки нарсани қўлларида ушлаб туриб, шуларни ким сотиб олади? — дедилар. Бир киши, мен уларни икки дирҳамга оламан, деди. Унга нарсаларни бериб, икки дирҳамни олдилар-да, уларни ансорийга бериб, бирига оиланг учун нарса олиб бориб ташла, иккинчисига эса, бир болта сотиб олиб, менинг ёнимга кел, дедилар. У болта сотиб олиб келди. Пайғамбар ﷺ унга ўз қўллари билан соп қилдилар. Кейин, энди бориб, ўтин қилиб сот, сени ўн беш кунгача кўрмайин, дедилар. Ансорий шундай қилди. У келган пайтида ўн беш дирҳам ишлаб топганди…». Бухорий чиқарган ҳадисда Пайғамбар ﷺ шундай деганлар:
«لَأَنْ يَأْخُذَ أَحَدُكُمْ حَبْلَهُ, فَيَأْتِيَ بِحُزْمَةٍ مِنْ حَطَبٍ عَلَى ظَهْرِهِ, فَيَبِيعَهَا, فَيَكُفَّ بِهَا وَجْهَهُ, خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَسْأَلَ النَّاسَ, أَعْطَوْهُ أَوْ مَنَعُوهُ»
«Сизлардан бировингизнинг арқон олиб, бир боғ ўтин олиб келиб сотиши ва шу билан обрўсини сақлаши одамлардан тиланчилик қилганидан кўра, одамлар унга нимадир бериш ёки бермасликларидан қатъий назар, яхшироқдир».
Пайғамбар ﷺ йўл борасида ҳам тартиб жорий қилганлар. Тортишиб қолинган пайтда йўлнинг кенглигини етти газ қилиб белгилаганлар. Бухорий Абу Ҳурайра йўлидан ривоят қилади:
«قَضَى النَّبِيُّ ﷺ إِذَا تَشَاجَرُوا فِي الطَّرِيقِ الْمِيْتَاءِ بِسَبْعَةِ أَذْرُعٍ»
«Одамлар ўлик йўл борасида тортишиб қолган пайтларида Набий ﷺ уни етти газ, деб ҳукм қилганлар». Муслим ривоятида:
«إِذَا اخْتَلَفْتُمْ فِي الطَّرِيقِ جُعِلَ عَرْضُهُ سَبْعَةُ أَذْرُعٍ»
«Йўл хусусида ихтилоф қилсангизлар, унинг кенглиги етти газ қилинди», дейилган. Бу ўша пайтдаги идорий тартиб ўрнатиш эди. Агар эҳтиёж ундан кўпроғига бўлса, эҳтиёжга қараб иш кўрилаверади. Чунончи, Шофеий мазҳабида шундай дейилган.
Шунингдек, Пайғамбар ﷺ йўлга тажовуз қилишдан қайтарганлар. Табароний «ас-Сағир»да шундай дейди:
«مَنْ أَخَذَ مِنْ طَرِيقِ الْمُسْلِمِينَ شِبْراً طَوَّقَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ سَبْعِ أَرْضِينَ»
«Кимки мусулмонларнинг йўлидан бир қарич ерни олса, Қиёмат кунида Аллоҳ уни етти ердан тўсиб қўяди».
Зироат хусусида тўхталадиган бўлсак, Зубайр билан бир ансорий экин суғориш борасида талашиб қолишганида Пайғамбар ﷺ:
«اسْقِ يَا زُبَيْرُ ثُمَّ أَرْسِلِ الْمَاءَ إِلَى جَارِكَ»
«Эй Зубайр, олдин ўзинг суғоргин-да, кейин сувни қўшнингга юбор», деганлар (муттафақун алайҳ). Лафз Муслимники.
Пайғамбар ﷺ мусулмонларнинг манфаатларини мана шундай ҳимоялаганлар, муаммоларини осонлик билан ҳал қилганлар. Бу борада айрим саҳобаларнинг ёрдамидан ҳам фойдаланганлар. Шунга кўра, одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган бир жиҳоз бўлиб, уни халифанинг ўзи бошқаради ёки уни бошқаришга бир иқтидорли мудир тайин қилади. Биз мана шу кейингисини, яъни бир мудир тайинлашни табанний қиламиз. Токи, халифанинг юки енгилроқ бўлсин. Негаки, ҳозирги кунда манфаатларнинг тармоқлари кенгайиб, кўпайиб кетган. Демак, одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган бир жиҳоз ташкил қилинади. Унга одамлар қулай яшашлари учун муносиб воситалар қўллай оладиган, одамларни керакли хизматлар билан таъминлай оладиган бир иқтидорли киши мудир этиб тайинланади.
Бу жиҳоз бошқармалар, бўлимлар ва идоралардан ташкил топади. Фуқаролик, алоқа, пул чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, меҳнат, йўллар каби ҳар бир бошқарма юқори идорага бўйсунади. Юқори идора ўзига қарашли бошқармаларни, бўлимларни бошқаради. Ҳар бир бўлим ўзига тегишли ишлар билан шуғулланади. Идора ҳам идорий ишлар билан шуғулланади.
Бу бошқармалар, бўлимлар ва идоралар давлат ишларини бошқариш ҳамда одамлар манфаатларини ҳимоялаш учун ташкил қилинади.
Бу бошқармалар, бўлимлар ва идораларнинг ишлари текис кетишини таъминлаш учун уларга масъуллар тайинлаш лозим. Шунга кўра, ҳар бир бошқармага уни бошқарадиган бош раҳбар тайинланиб, у ўзига тобе бўлган барча бўлимлар ва идораларни назорат қилиб туради. Ҳар бир бўлим ва идорага ҳам шу бўлим ва идора ишларига бевосита жавобгар бўлувчи бир раҳбар тайинланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
12.10.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми