| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек режими 18 ёшли муслимани 5 йилга қамоққа ҳукм қилди

Ўзбек режими 18 ёшли муслимани 5 йилга қамоққа ҳукм қилди

By htadmin
25.10.2022
0
Share:

Ўзбек режими 18 ёшли муслимани 5 йилга қамоққа ҳукм қилди

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистон ҳукумати ўз динига эътиқод қилишга ҳаракат қилаётган мусулмонларни арзимаган сабаблар билан таъқиб қилиш ва қамоққа ҳукм қилишда давом этяпти. Масалан, 18 ёшли Д. Жумаева “терроризм”да айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар тарқалди. Бу иш ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Кўпчилик ёш қизга нисбатан ўта қаттиққўллик қилинганини гапирди. Бу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар судлари ўзининг расмий телеграм каналида расмий баёнот эълон қилишга мажбур бўлди. Унда жумладан шундай дейилади:

“Албатта, эндигина 18 ёшга тўлган Д. Жумаевага нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганлиги ғоятда ачинарли. Ижтимоий тармоқларда Д. Жумаеванинг “олий ўқув юртига ўқишга кирганлиги, прокурор ҳам унга енгиллик сўрагани” кенг муҳокама қилинмоқда. Бироқ, шуни унутмаслик лозимки, хоҳ талаба бўлсин, хоҳ ёши улуғ шахс бўлсин, қонун барчага баробар, жиноятга эса жазо муқаррар. Ўз навбатида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган кўплаб юртдошларимиз айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганига ҳам норозилик билдирганлар”. (Иқтибос тугади).

Бундан ташқари, бу ишда яна бир қизиқ ҳолат ҳам инсон эътиборини тортади. Одатда, айбланувчиларнинг исми шарифлари матбуотда эълон қилинмайди ёки фақат бош ҳарфларигина келтирилади. Бу иш бўйича эса, айрим нашрларда қизнинг ҳатто тўлиқ исми шарифи келтирилган. Бундан тушуниш мумкинки, айрим нашрлар журналистик этикага риоя қилишмайди ёки улар ушбу ишга бошқача ёндашишган. Яъни гап “терроризм” (Ислом ва мусулмонлар) ҳақида кетганда судлар ва матбуот ҳам, бундай ишларга сукут қилаётган ҳукумат ҳам ўта нохолислик билан қарашади, деган хулосага келиш мумкин. Ҳар бир инсоннинг қонун олдида тенглиги ҳақидаги Тошкент шаҳар судларининг даъвоси ҳам сафсатадан бошқа нарса эмас. Агар шу ёш атрофидаги қизлар орасидаги баъзи жиноятларга нисбатан ўқилган ҳукмларга эътибор берилса бу янада ойдинлашади. Масалан, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Форобий кўчасида жойлашган «Ниҳол» тунги клубида икки йигитни пичоқлаган 19 ёшли қизга (исми шарифи келтирилмаган!!!) 5 йилга озодликни чеклаш жазоси берилган. Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги тунги клубда қўлга олинган тўрт нафар қизга Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари совға қилинган. Бу иш ҳатто судгача ҳам етиб бормаган, “тушунтириш ишлари” билан чекланилган. Бундан ташқари, коррупция ва бошқа жиноятларда айбланиб қўлга олинганлар енгил жазо билан қутулиб кетаётганлиги кўпчиликда норозилик уйғотяпти. Жамиятга катта зарар етказаётганлар қолиб, Ислом ва унинг аҳкомларини ўрганиш, уларга амал қилишга интилаётганларга арзимаган сабаблар баҳонаси билан қаттиққўл жазолар берилиши бу тузумнинг асл башарасини очиб юборяпти. Бу тузумнинг иккиюзламачилиги, икки хил стандартлар асосида юриши фош бўляпти. Динни ҳаётдан ажратадиган тузумда Аллоҳнинг динига амал қилиш жиноятга тенглаштириляпти.

Д. Жумаеванинг судида телеграмдаги сўзлашувлар ҳам ашёвий далил сифатида келтирилганлиги айтилган. Гарчи бу “жиноят” бўйича айблов суд ишидан чиқарилган бўлса-да, кўп ҳолатларда айнан телеграмдаги Исломий матнлар, видео ва аудиоларни кўриш, тарқатишда айбланиб мусулмонлар таъқиб қилиняпти, қўрқитиляпти, асоссиз жазоланишяпти. Масалан, Тошкентда яшовчи М. Ҳайруллоева ўзининг президент Мирзиёевга қилган видеомурожаатида айтишича, ички ишлар ходимлари унинг турмуш ўртоғи Ж. Абдукаримовни ҳеч қандай айблов эълон қилмай туриб сўроқ қилиш учун олиб кетишган. Бунинг сабаби у аъзо бўлган телеграм гуруҳга кимдир тақиқланган видео ташлаган эмиш. Муслима синглимизнинг айтишича, ушбу телеграм гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам сўроқ қилиш учун олиб кетилиб қўйиб юборилмаган. Аниқланишича, уларга безорилик айби қўйилиб 15 кунга қамоқ жазоси берилган ва яқинлари билан учрашишга рухсат берилмаган. Муслима синглимиз энди турмуш ўртоғини “терроризм”да айблашиб бир неча йилга қамоққа ҳукм қилишларидан ташвишда эканлигини билдирган. Бундай адолатсизликдан асаблари тамом бўлиб ҳомиласи икки ой олдин туғилганини ҳам қўшимча қилган. У ушбу видеомурожаатини туғруқхонада бўлган вақтида ёзган. Ҳа, ўзбек ҳукуматининг на ҳомиладор аёлларга раҳми келади, на ёш ва навқирон йигитларга. Бу ҳукумат ўзи танқид қилган “ахлат тузум”нинг қайси бир иллатидан покланибдики, “Янги Ўзбекистон қуряпмиз” дея оғиз кўпиртирмоқда. “Эски” ва “янги” Ўзбекистоннинг бир-биридан фарқи шуки, аввалгисида Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсиз сиёсат қўлланилган бўлса, бунисида “қамчи ва пряник” сиёсати қўлланяпти. Бироқ бу тузумнинг ўзгарганлигини англатмайди, балки ўша чирик тузумга ямоқ солишга уринишлар бўляпти холос.   

Ўзбекистон ҳукуматининг Исломга қарши бундай сиёсати бизнинг душманларимиз талабидир. Бу ҳукумат Ислом ва мусулмонлар душманлари бўлган Россия, Америка каби террорчи давлатларни рози қилиш учун ўз халқини азоб-уқубатга солишдан аллақачон бир туки ҳам қимирлаб қўймайдиган аҳволга келишган. Улар халқни, айниқса ёшларни Исломдан узоқлаштириш учун кулгили важ-карсонлар топиб жазолашяпти. Бироқ улар кўзлаган мақсадига эриша олмайдилар, чунки бу халқ Исломини яхши кўради ва унга интилишда давом этаверади. Аллоҳнинг душманлари охир-оқибат мағлуб бўлишади. Уларни рози қилиш учун дунё ва Охиратини сотиб юборганлар ҳам қилмишларига яраша жазосини олишади.

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ رُسُلًا إِلَى قَوْمِهِمْ فَجَاؤُوهُم بِالْبَيِّنَاتِ فَانتَقَمْنَا مِنَ الَّذِينَ أَجْرَمُوا وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ 

– “Аниқки, Биз сиздан аввал ҳам қавмларга Пайғамбарларни юбордик. Улар (қавмларига) очиқ-ойдин ҳужжатлар келтирганлар. Сўнг Биз жиноят қилганлардан интиқом олганмиз. Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган”.                           (Рум:47)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

26.10.2022й

Tags18 ёшли муслимақамоққа ҳукм қилди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Канона ўз аҳлига торлик қилиб қолдимики, улар ундан қочиб ўзларини денгизга отса?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда ҳокимият манбаи ва итоатнинг шаръий чегаралари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хотин-қизлар учун ғалабами ёки уларни адаштириш ва улар билан пул топишми?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/