ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўнинчи: Идорий жиҳоз
(одамлар манфаатлари)
(2)
Идорий жиҳоз ҳукм эмас, идора услубидир
Идорий жиҳоз иш бажариш услубларидан биридир. Шунинг учун унга махсус далил керак бўлмайди. Унинг аслига далолат қилувчи умумий далилнинг ўзи кифоя қилади. Бу услублар банданинг ишларидир, шунинг учун улар шаръий ҳукмларга қараб бўлиши керак, дейилмайди. Чунки бу ишлар хусусида умумий далил мавжуд бўлиб, шу далил улардан келиб чиқувчи бошқа фаръий ишларга ҳам далил бўла олади. Агар фаръий ишларга алоқадор алоҳида ҳужжат ворид бўлмаган бўлса, албатта. Масалан, Аллоҳ Таоло:
وَءَاتُوا الزَّكَاةَ
– “закотни беринглар”, (Бақара:43)
дейди. Бу умумий далилдир. Ундан келиб чиқадиган нисоб миқдори, омиллар, закот олинадиган синфлар каби фаръий ишларга доир далиллар ҳам келган. Аммо омилларнинг закотни қандай йиғишлари айтилмаган. Яъни улар шу иш учун отда борадиларми ёки пиёда борадиларми? Ўзларига ёрдам беришлари учун одамларни ёллайдиларми ёки ёлламайдиларми? Уларни дафтарларга ёзиб ҳисоблайдиларми, йўқми? Уларни йиғиб қўйиш учун махсус жой ҳозирлайдиларми, йўқми? Тўплаган нарсаларини қўйиш учун омборлар қурадиларми, йўқми? Бу омборлар ер остига қуриладими ёки дон омборлари каби уйлар шаклида қуриладими? Пул закоти халталарга тўпланадими ёки сандиқларгами? Мана шу каби ишлар «закотни беринглар»дан келиб чиқадиган фаръий ишлардир. Улар умумий далилнинг ичида бор ишлар. Чунки уларнинг ўзларига хос далил келмаган. Бошқа ҳамма услублар ҳам мана шу кабидир. Демак, услуб аслига умумий далил келган бир ишнинг фаръий қисмларидирки, бу фаръий қисмга ўзига хос далил келмаган. Шунга кўра, умумий далил мана шу фаръий қисмга ҳам далил бўлади.
Шунинг учун идорий услуб, модомики уни ман қиладиган ҳужжат ворид бўлмаган экан, модомики идорий жиҳоз ишини юритишга ва одамлар эҳтиёжларини қондиришга муносиб экан, дуч келган низомдан олиниши мумкин. Негаки, идорий услуб шаръий далилга муҳтож бўладиган ҳукм эмас. Шунга кўра, Умар р.а. девон услубини қўллаб, омма мулки ва давлат мулкидан ойлик, маош ажратиш учун қўшин ва фуқарони рўйхатга олган.
Обид ибн Яҳё Ҳорис ибн Нуфайлдан ривоят қилишича, Умар р.а. девон ташкил қилиш борасида мусулмонлар билан маслаҳатлашган. Шунда Али ибн Абу Толиб р.а., сизга тўпланиб келган молни йилда бир тақсимлайсиз, ундан ҳеч нарсани олиб қолмайсиз, деди. Усмон ибн Аффон, мол кўп, ҳамма одамларга етади, деб ўйлайман, фақат агар ҳисоб-китоб қилинмаса, ким олгану ким олмагани билинмай қолиб, гап-сўз тарқалиб кетишидан қўрқаман, деди. Валид ибн Ҳишом ибн Муғира эса, Шомда бўлганимда уларнинг подшоҳлари девон қилганларини, одамларни аскарликка олганларини кўрдим, сен ҳам девон қил ва одамларни аскарликка ол, деди. Умар р.а. унинг гапини олиб, Қурайшнинг энг насаблиларидан Ақил ибн Абу Толиб, Махрама ибн Навфал ва Жубайр ибн Мутъимни чақириб: «Одамларнинг манзилларига қараб рўйхатга олинглар», деди.
Ислом Ироққа кириб боргач, девонлар олдин қандай бўлган бўлса, ўшандай давом этди. Шом девони рум тилида олиб бориларди. Чунки у Рум мамлакатларидан эди. Ироқ девони эса, форс тилида олиб бориларди. Чунки у Форс мамлакатларидан эди. Абдулмалик ибн Марвон замонида – саксон биринчи ҳижрий йили Шом девони араб тилига ўтказилди. Ундан кейин девонлар эҳтиёжга ва фуқаролар манфаатлари тақозосига қараб ташкил қилинаверди. Қўшинга доир девонларда уни мустаҳкамлаш, аскарларга ойлик тайин қилиш каби ишлар, ишларга доир девонларда расмиятчиликлар, ҳуқуқлар каби ишлар, омиллар, волийларга доир девонларда уларни ишга тайинлаш ва ишдан олиш каби ишлар, байтулмолга доир девонда кирим ва чиқим кўрсатилган ва ҳоказо. Хуллас, девонни ташкил қилиш эҳтиёжга қараб бўлган. Унинг услуби эса, ҳар асрда ҳар хил бўлган. Чунки услуб ва воситалар ҳар доим ўзгариб туради.
Девонга бир раҳбар тайинланади. Раҳбар учун эса, хизматчилар тайин қилинади. Хизматчиларни тайинлаш салоҳияти девон раҳбарига берилиши ҳам, берилмаслиги ҳам мумкин.
Шунга кўра, бошқармалар бошқарувини, яъни девонни ташкил қилиш эҳтиёжга ва шу эҳтиёж юкларини кўтарадиган услуб, воситаларга қараб бўлади. Бу услуб ва воситалар ҳар асрда, ҳар вилоятда, ҳар шаҳарда ҳар хил бўлиши мумкин.
Айтиб ўтганларимиз бошқармалар бошқарувини ёки девонни ташкил қилиш борасидаги гаплардир. Энди ундаги хизматчилар масъулиятига тўхталадиган бўлсак, улар ёлланган ишчилар ва айни пайтда фуқаролардир. Улар ёлланган ишчилар эканликлари жиҳатидан ўз бўлим мудирлари олдида, фуқаро эканликлари жиҳатидан эса ҳокимлар, волийлар, қолаверса, халифа олдида жавобгардирлар ҳамда шариат ҳукмлари ва идорий тартибларга риоя қилишга бурчлидирлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
17.10.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми