| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ливияда барқарорликни қўллаб-қувватлаш конференцияси ҳамда унинг Туркия билан Россиянинг Ливияда мавжуд бўлиб туришига салбий таъсири

Ливияда барқарорликни қўллаб-қувватлаш конференцияси ҳамда унинг Туркия билан Россиянинг Ливияда мавжуд бўлиб туришига салбий таъсири

By htadmin
24.11.2021
717
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливияда барқарорликни қўллаб-қувватлаш конференцияси ҳамда унинг Туркия билан Россиянинг Ливияда мавжуд бўлиб туришига салбий таъсири

Усто Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб

2021 йил 21 октябрда Ливия пойтахти Триполида «Ливияда барқарорликни қўллаб-қувватлаш конференцияси» бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазирлари ёки уларнинг вакиллари даражасида ўттизта давлат делегациялари қатнашди. Шунингдек, БМТ бош котиби вакиласи ҳамда Араб давлатлари Лигаси, Африка Иттифоқи, Европа Иттифоқи ва айрим маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам иштирок этди.

Ўша куни конференциянинг якуний баёноти чиқарилиб, унда Ливия барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги, президентлик кенгаши ва миллий бирлик ҳукуматини қўллаб-қувватлаш таъкидланди. Баёнотда асосий эътибор Ливиядан барча ёлланма аскарлар ва ажнабий кучларни чиқариб юборишга қаратилди. Шунингдек, президентлик ва парламент сайловларини жорий йил охирида вақтидан кечиктирмай ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Хўш, нима учун бу конференция ўн йилдан зиёд вақтдаги уруш, вайронагарчилик ва беқарорликлар ортидан бугун ва шунча кўп давлат иштирокида, Араб давлатлари Лигасининг олқишлови остида ўтказилди?!

Афтидан, бу конференцияни Америка Ливия президентлик кенгаши ва унинг ҳукуматига халқаро қонунийлик тусини бериш ва халқаро жиҳатдан эътироф этиш мақсадида ўтказган кўринади. Зеро, президентлик кенгаши ҳукумати 75 тоифадаги қўмитадан келиб чиққан бўлиб, бу тоифаларнинг барчасини АҚШнинг БМТдаги собиқ вакиласи Стефани Уильямс танлаган. Бу қўмитани ливияликлар сайламаган, балки унинг ҳар бир аъзосини бошқа халқаро доиралар тайинлаган. Шу билан бирга, Американинг айни конференциядан мақсади ўзи олиб келган миллий бирлик ҳукумати даврида Ливиядаги вазиятни халқаро ва маҳаллий афкори омма кўзига барқарор ва хавфсиз вазият қилиб кўрсатишдир. Бинобарин, сайловларни ўз вақтида ўтказишга, шу орқали Сухайрот шартномаси қарорларидан ва унга ҳомийлик қилган давлатлар рақобатидан қутулишга ўзини, ливияликларни ва дунёни ишонтиришни истаяпти.

Американинг мақсадларидан яна бири Россияга босим қилиб, уни ўзининг ёлланма аскарларию армияси билан Ливиядан чиқиб кетиши учун барча давлатлар олдида ноқулай вазиятга солиб қўйишдир. Шунингдек, Туркияни ҳам шундай қилмоқчи. Фақат бундан олдин Туркия қўзғолончиларни «тарбиялаб бериши» ва уруш пайтида баъзи жанговар фронтларда олдинга силжиш имкониятини қўлдан бой беришларига «кўмаклашиш»и керак.

Конференциядан кўзланган мақсадлардан яна бири янги ҳукуматга маънавий туртки бериб, унинг ливияликлар ва дунё олдида обрўсини кўтаришдир. Зеро, ҳукуматнинг собиқ учрашув ва форумларининг барчаси Ливия ташқарисида ўтказилгандан кейин, ҳозирда мана шундай йирик халқаро учрашувларни ўзининг ерида ва пойтахтида ўтказишга муваффақ бўлгани айтилмоқда. Дарҳақиқат, Ливия ташқи ишлар вазираси Бенғози ва Сабҳо шаҳарларида, яъни Ливия ерида бундан бошқа яна икки конференция ўтказилиши тўғрисида баёнот берди. Бу баёноти билан ливияликларни хотиржам қилишга ва Ливия билан боғлиқ учрашувларнинг хорижда ўтказилишини танқид қилаётганларга раддия билдиришга уринди. Шунингдек, ливияликларга миллий бирлик ҳукуматининг мустақил, истаги ўз қўлида, ҳеч қандай хорижий давлатга тобе эмаслиги тўғрисида нома йўллашни истади.

Вазиранинг Бенғозида бир конференция, Сабҳода яна бир конференция ўтказилади, деган гапидан яна шуни тушуниш мумкинки, бу янги ҳукуматни Ливиянинг барча минтақалари устидан ҳукмрон қилиш кўзланяпти. Илгари Бенғозига кириши тақиқланган бош вазир энди бу шаҳарга кириб, конференцияни очиб берадиган бўляпти.

Шарқий минтақадаги шайхлар ва аъёнлардан иборат делегациянинг Триполига келиши конференцияга замин тайёрловчи ишлардан бири бўлди. Шунингдек, Халифа Ҳафтар тарафдори бўлган ва бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Ҳусайн Қатронийнинг миллий ҳукуматга қарши ўз позициясидан ва норозилигидан воз кечганлиги ҳам конференцияга замин тайёрловчи ишлардан бири бўлди. Маълумки, Қатроний миллий бирлик ҳукуматидаги вазирлар, вакиллар ва расмийларни шарқий минтақага чақириб, Бенғозида йиғилиш ўтказиб, бош вазирнинг хатти-ҳаракатларига норозилик билдирган ва Шарқий минтақада параллел ҳукумат тузиши билан таҳдид қилган эди.

Шубҳасиз, Қатронийнинг ҳукуматни бойкот қилиши Ҳафтарнинг буйруғи билан бўлган эди. Энди параллел ҳукумат тузиш фикридан қайтганлиги эса, бошқа томоннинг, яъни Ҳафтардан кучлироқ томоннинг босими билан бўляпти. Айнан мана шу томон Ҳафтар тарафидан Ливия бош қўмондони этиб тайинланган Нозурийга ҳам тазйиқ ўтказиб, уни президентлик кенгашига боришга ва ҳарбий қасамёд келтиришга ундади. Нозурийнинг бу позицияси президентлик кенгашини армиянинг Олий раҳбарияти, дея тан олишни англатади. Чунки Ҳафтар кенгашни ҳам, ҳукуматни ҳам, бошқа барча фуқаролик ҳокимиятини ҳам тан олмай, унга қарши чиққан. Буни собиқ баёнотларидан бирида ўзи маълум қилган.

Ушбу икки позиция, яъни Қатроний ва Нозурий позицияларидан шуни тушуниш мумкинки, Америка аста секин Ҳафтарнинг тагига сув қуйишни ва сиёсий майдондан суриб чиқаришни бошлаган кўринади. Ҳафтарнинг сайлов кампаниясини баҳона қилиб лавозимидан вақтинча истеъфога чиқиши ҳам шунга боғлиқ бўлса керак. Яъни уни сиёсий ва ҳарбий ҳаётдан босқичма-босқич чиқариб ташлаш кўзланган бўлиши мумкин.

Ҳафтарнинг шу пайтгача майдонда қолиши ёки ушлаб турилишидан мақсад, бошқа томонларга босим ўтказиб, уларни халқаро ечимга рози бўлишга мажбурлаш эди. Чунки, агар Ҳафтар сайловга ўз номзодини қўйган ва сайловлар жараёни хавфсиз, тоза ва шаффоф ўтган тақдирда ҳам унинг муваффақият қозониши тахмин қилинмайди. Мен Американинг ҳақиқатда ҳам Ливияга барқарорлик олиб келиш йўлларини излаётгани рост ва жиддий бўлса, Ҳафтарни – куч ишлатиб бўлса ҳам – юртга президент қилади, деб ўйламайман. Чунки у Ҳафтарга бутун Ливия, айниқса, Ғарбий ҳудудлар рози бўлмайди. Шунингдек, Ҳафтарнинг Ливияда уруш жиноятини содир этганлик айблови билан АҚШ ва бошқа давлатлар суди томонидан таъқиб остида экани ҳам маълум. Америка етти йилдан бери Ҳафтарнинг ҳокимиятга келиши учун имконият кетидан имконият бериб келди. Бироқ, у урушда мағлуб бўлди, сиёсатда омади чопмади, ёши ҳам бир жойга бориб қолди.

Шундай қилиб, минг афсуски, ливияликлар тақдири йирик давлатлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолди. Уларни бир конференциядан яна бир конференцияга, бир учрашувдан яна бир учрашувга, бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга судраш билан бўлинган юртларини янада бўлиб ташлашяпти, ўзаро ихтилоф кетидан ихтилофга тиқиб, ўз юртлари ва Умматлари ҳаққидан воз кечишга уларни мажбур қилишяпти… Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Роя газетасининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги 363-сонидан

0
0

Related posts:

Туркия-Россия муносабатларидаги сўнгги ўзгаришлар Трассаларни очиш Америка стратегиясидир, қўзғолонга ёрдам бериш стратегияси эмас Россия Ливияда АҚШ манфаатларини таъминлашда давом этмоқда Шом аҳлини қонхўр режимга қул қилиб бериш масаласида Россия билан Туркия ўртасида келишмовчилик йўқ
TagsконференцияЛивияРоссияТуркия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи талабаларни янги ўқув йили

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғута болалари, халқаро ташкилотлар жадвалида ортиб бораётган рақамлар

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганининг 91 йиллиги олдидан!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/