Шеригинг ола қарға бўлса…

Шеригинг ола қарға бўлса…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халқимизда “дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтаман” деган гап бор. Шунга кўра, фарзандларимизнинг кимлар билан юргани, жўралари ва дўстлари кимлар эканига қизиқамиз. Яхшиларнинг фарзандини улфат тутса, қувонамиз, аксинча бўлса хавотирланамиз. Аммо бутун бошли юртимиз раҳбарларининг дўстлари-ю душманларига аралашмоқни бизнинг ишимиз эмасдек бепарво бўламиз. Келинг, шу юртнинг оталари сифатида бунга ҳам бир оиладек қараб, мулоҳаза қилиб кўрайлик. Нима дейсиз? Қўрқманг, бу шунчаки мулоҳаза, холос.
Раҳбарларимиз ишига аралашмаслигимиз учун омма халқни қасддан ўралаштириб қўйган газ, бензин, сув, маош, солиқлар, йўл, кўприк каби “арзимас” муаммоларни четга суриб, боболаримиздек дўппини ерга қўйиб ўйлаб кўрсак, аҳволимиз анча чатоққа ўхшайди. Қайсидир биримизнинг фарзандларимиз юртга бошлиқ бўлиб олиб, ёнларига бошқаларимизнинг фарзандларидан ёрдамчилар тайинлаб, ўғлонларимиздан мелиса, қози, ғазначилар, вилоят ҳокимлари-ю алламбало айғоқчилар ясаб олиб, ҳолимизни жуда хароб қилиб ташлабди-я!
Ораларимиздан палаги тоза улуғларимизнинг ўғил ва қизларига турли баҳоналар билан “террорчи”, “бузғунчи” деган тамғаларни ёпиштириб, бир гала мелисалар билан уйларига бостириб кириб, “китоб чиқди, ўқ чиқди” деса ишониб юраверибмиз-а!!! Унақамас десак, масжиддаги имомларимизни ҳам турли алдов, ҳийла ва қўрқитувлар ила ўзларининг йўлларига юришга мажбурлаб, гўё “сопини ўзимиздан ясаб” бизларни оғзимизга элак туттириб сукутга ҳамроҳ этдилар. Қўшниларимизнинг қизи эрсиз туғиб қўйса ҳам, ярим яланғоч юрса ҳам, анави депутат хотинлар ўйнаш ўйнаб, расвогарчилик қилса ҳам индамабмиз, махалламиз отинчасини Қуръон ўқитгани учун сўроқ-саволга тортиб, телевизорларда ёмонласа чурқ этмабмиз-а! Бу кетишда яхши ёмонни фарқига бормай қоладиган ношудларга айланиб қолмаймизми? Росулуллоҳ ﷺ:
سيأتي على الناس سنوات خداعات يصدق فيها الكاذب، ويكذب فيها الصادق، ويؤتمن فيها الخائن، ويخون فيها الأمين، وينطق فيها الرويبضة، قيل: وما الرويبضة؟ قال: الرجل التافه في أمر العامة" رواه ابن ماجه وأحمد.
«Яқинда одамлар устига алдовчи йиллар келади, унда ёлғончи ростгўйга чиқарилади, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади. Хоинларга ишонилади ва омонатдор кишилар хоинга чиқарилади. Рувайбиза нутқ қилади». "Рувайбиза" нима у? – дейилди. У зот дедилар: «Ўзи паст (нолойиқ, пасткаш) одам омманинг иши устида (одамлар ичида) гапиради» (Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривояти), деб огоҳлантирган давр шу давр десак хато қилмаган бўламиз.
Юртнинг барча зиёлилари эл кўзини билиб-билмай шамғалат қилаверганидан кейин фаҳшга ботганлар, сотқинлар, беҳаёлар яхшиларимиз саналиб, тақводор, ростгўйларимизни эса ёмонларимиз деб биладиган бўлдик. Раҳбарларимизнинг қилмишлари кўз ўнгимизда. Уларнинг алдовларига, юртга қилаётган хиёнатларига аллақачон кўникдик. Ҳатто раҳбарлар халқни алдамаса ажабланарли ишга айланиб қолди. Алдаса ҳам, юртни таласа ҳам, қамамаса, ўлдирмаса, юртдан қувмаса бўлди дейдиган бўлиб, уятли аҳволга келдик. Бошимизга келаётган раҳбарларни енгилгина кузатсак, улар мусулмон юртларига йигирма йиллаб бомбалар ёғдириб, қирғин қилган Америка ва Россиянинг пинжига суқулиб, уларни дўстларимиз дейди. Уйғурларимизни гўштини егувчи Хитойни эса, ҳамкоримиз деб суяди. Гўдаклари золимлар бомбасидан бурда-бурда бўлган, уйлари вайрон қилинган, масжидлари бузилиб, фарёд чекаётган биродарларимизни эса, террорда айблашади! Бу ҳечам ақлга сиғмас аҳмоқликдир.
Узоққа бормайлик, ўз орамизда динини ҳимоясига чиққанларини олдинги яҳудий, кофир президент қамаб, қатл қилган бўлса, буниси озод қилай демасдан ҳозиргача қамоқларида ушлаб турибди. Ва яна қамамоқда. Уялмай-нетмай, эркакларнинг соқолига, ҳижобига осилмоқда. Бунақа кофиртабиатларни масжид минбаридан ўзимизга дуо қилдирилаётгани хорлик устига хорлик бўлиб қолди. Аслида бола-чақамиз, уйимиздаги ночорликларга овора бўлиб, ўзимиздан чиққан юртимиз душманларини, муллаларнинг ишларини тергашдан анча узоқлашиб кетибмиз. Фарзандимизни тергаб турганимиздек, буларнинг ҳам дўсту душманларини текшириб турганимизда яхшироқ бўларди. Ҳозирда юрт яраси катталашиб, фасод олган кўринади. Бошлиқлардан нажот йўқлигини ҳар бир оқил кўриб турибди. Бу хоинлар ўзларига дўст деб кофирни танлади. Душман деб мусулмонни танлади. Бунақа “олақарға”лардан дўст танлаганларнинг емиши ахлат бўлгани боис улардан юз ўгирсак ва улар душман деб танитаётганларни дўст тутсак тўғри бўлади. Зеро, фақат Аллоҳ ва Росулининг дўстларигина ҳақиқий адолатни ҳаётга қайтариши мумкин. Анави кимсаларнинг ёнида қолмоқ эса, ҳам дунёмиз, ҳам охиратимизни булғамоқдан ўзга натижа бермас.
Азиз мусулмонлар! Бу золим раҳбарлар кимларни дўст тутаётгани бугун кўз ўнгингизда. Шундай экан, улардан юз буринг! Улар душман тутаётган иймонли ўғлонларимиз эса, боболаримизнинг азизлигига барчани чорловчилардир. Бас, бу даъватни ижобат қилинг! Токи қиёматда ўша олақарғаларга улфат бўлиб тирилманг!
وَاتَّقُواْ فِتْنَةً لاَّ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنكُمْ خَآصَّةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
– “Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. (Анфол:25)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
11.12.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб