Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини Ғазо секторида намойиш ўтказди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини Ғазо секторида намойиш ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини Ғазо секторида «Динимиз ғолиб бўладиган, Росулимиз ﷺ роялари ҳилпирайдиган вақт келди» номли намойиш ўтказди. 2022 йил 1 март куни Ғазо марказидаги Салоҳиддин кўчаси Насирот чорраҳасида ўтказилган ушбу намойиш Ҳизбнинг Халифалик қулатилганининг аламли 101 йиллик хотираси сабабли бошлаган тадбирлари доирасида бўлиб ўтди.
Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси устоз Холид Саид нутқ сўзлади. Унинг ўз нутқида таъкидлашича, Халифалик Фаластин масаласини ўз аслига, яъни фақатгина фракциялар ва Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун Умматнинг масаласи бўлган ҳолатига қайтаради… Армияни Исро ва Меърож заминини озод этиш, Ақсо масжидини поклаш, Ғазо ва унинг аҳлига нусрат бериш сари бошлайди… Шунингдек, Фаластин қаршилик ҳаракатини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва оммавий ахборот воситаларида шов-шув кўтариш билан кифояланиб қолмайди.
Устоз Саид нусрат-ёрдам масаласида мусулмон юртларидаги мавжуд режимларга ишонишдан огоҳлантириб қуйидагиларни таъкидлади:
«Чунки қўллари бегуноҳ инсонлар қонига ботган бу режимларнинг барчаси Фаластин аҳлини ифлос пуллар билан қўллаб-қувватлаш орқали ўзларини оқлашга уринишяпти. Уларнинг ҳар бири мустамлакачиларнинг малайи бўлиб, Умматнинг ўз ҳокимиятини қайта эгаллаши ва Фаластинни озод этиши олдида тўсиқ бўлиб турибди. Шунинг учун шариат онгли бўлишга буюради ва бундай режимларга ишонишдан ва уларнинг ишларини тўғри деб олқишлашдан қайтаради».
Устоз Саид сўзи ниҳоясида Фаластин аҳлига қарата бундай деди:
«Сиз ўзгариш ишининг асосий ўқи ва ҳаракат компасисиз, ҳамманинг кўзи сизга тикилган. Бас, шундай экан, барча жойдаги мусулмон биродарларингизга мурожаат қилиб, улар орасидаги куч-қудрат аҳлини Халифаликка даъват қилаётган инсонларга нусрат беришга чақиринг. Шояд, Аллоҳ Таоло Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни ато этиш билан барчамизни Ўзининг кучли нусрати билан сийласа. Ана шунда мусулмонлар ушбу муқаддас тупроққа худди илгари кирганларидек, кучли халоскор бўлиб, бошларини баланд кўтарган ҳолда кирадилар ва кофирлару босқинчиларнинг пайига болта урадилар.
Таъкидлаш жоизки, намойишда Халифалик давлатини барпо этишга ва Фаластинни озод қилиш сари армияларни сафарбар қилишга чақирувчи плакат ва шиорлар кўтариб чиқилди.
Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ