Зиндон аҳли рўза, намоз ва барча солиҳ амаллар учун қатл қилинган, қийноқларга дучор бўлган эдилар
Намоз, рўза ва барча солиҳ амалларга қарши курашиб “бизлар террорист, халқ душманларига қарши курашяпмиз” десалар, сиз азиз халқ нима дейсиз? Балки шу мавзудан кейин тафаккур қиларсиз!?
بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистон ҳукумати динимиз душмани бўлган аввалги золим шоҳ раҳбарлигида барча илм аҳлига қарши аёвсиз курашиб, етук, холис уламоларимизни ва уларнинг мухлисларини қамади, қатл қилди, қувғин қилди. Унинг шармандаларча ўлимидан сўнг ҳам бу азизлар кўкракларига озодлик шамоли тегмади. Фақат зоналардаги қатллар, жазо муддатини қайта узайтиришлар тўхтатилгандек бўлди. Аммо ҳали ҳануз зоналарда 23 йилдан бери сақланиб келаётган мусулмонлар бор эканидан беихтиёр ёқа ушлаб, ҳайратдамиз. Ва баъзи зоналарда ўша азизларнинг даъватлари туфайли намоз ўқишни бошлаган маҳкумларга нисбатан таъқибларни борлиги эса, бу ҳукумат раҳбарлари шу мусулмон халқнинг фарзандлари эканига шубҳаланиб қоламиз.
Халқимиздан гина қилмаймиз. Чунки Ўзбекистон ҳукумати ўша даврларда турли портлаш ва қўпорувчиликларни саҳналаштириб, айбни динимиз аҳлига тўнкаб, ташвиқотлар юргизди. Айниқса, масжидлар имомларини ва таниқли уламоларимизни қўрқитиб, холис мусулмонларни халқимизга “халқ душмани”, “террорист”, “экстремист” деган атамалар билан танитди. Баъзилари ҳалигача шу бўҳтондан билиб ёки билмай тўхтамади.
Сиз азиз халқ балки холис фикрлаб кўрарсиз, деган мақсадда ўз кўзим билан кўрган зиндон хотираларидан бирини эътборингизга ҳавола қилмоқчиман.
بسم الله الرحمن الرحيم
“Зиндон хотиралари” туркумидан
Зиндон аҳли рўза, намоз ва барча солиҳ амаллар учун қатл қилинган, қийноқларга дучор бўлган эдилар
Бухоро. Когон. 64/62 зона. 2004 йил.
Муборак рамазон бир амаллаб адо қилинди. Бошқа зоналарда рўзага қарши кураш даҳшатли суратда бўлгани ҳақида турли хабарлар келиб турарди. Бу зона ходимларининг: “Санлар ношукурлик қилмаларинг, бизлар рўза тутишларингга қарши жиддий қаршилик қилмадик. Бошқа зоналарда рўза тутганларни туғилганига пушаймон қилиб ташлаганини эшитгандирсанлар!?” деган таъналаридан ҳам маълум эди. Албатта, бу зонада рўзани адо этилгани раҳбариятга юқоридан яхшигина танбеҳ олишларига сабаб бўлганини уларнинг катталаридан эшитган эдим. Шу боис, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайитига қандайдир тўсқинлик режаларини уларнинг ҳаракатидан сезиш қийин эмас эди. Қурбон ҳайитига тайёргарлигимизни кузатиб турган раҳбарият ундан аввал келадиган янги йил “байрам”ига бошқача ҳозирлик кўра бошлади.
Зона раҳбарлари янги йил муносабати билан эрталабки нонуштага торт бўлакларини столга тузаб, унга ҳизбийларнинг муносабатини ўз кўзлари билан кўриш учун ошхонага йиғилган эди. Биронтамизнинг унга қўл теккизмаганимиздан ғазабланишди. Аммо сиёсий тадбирлардан кўпинча мағлуб бўлган раҳбарият очиқ сездирмаса-да, жамоага зимдан тиш қайради ва Қурбон ҳайитида энг тубан равишдаги адоватини намойиш қилди.
Саҳарга яқин таҳорат учун секторга чиққан йигитлар жамоий намозга қулай кенглик майдончага канализация ахлатини балчиққа аралаштириб ёйиб ташланганидан барчани огоҳ қилдилар. Секторни бадбўй ҳид қоплаганди. Бундай ахлат устида ҳайит намозини адо этолмайдилар, деб ўзларининг жирканч қилиқларидан мамнун бўлишди. Проверка тугагач, барча раҳбарият янги йилдаги аламини олиш мақсадида сектор атрофидан бизларни бу ишга муносабатимизни ҳузурланиб томоша қилишга йиғилди. Ҳайит намозини адо қилиш режаси йигитлар томонидан пухта тузилган эди. Проверкадан кирибоқ йигитлар бушлатлари чўнтакларидаги целлофанларни балчиқ устига тўшаб, устидан бушлатларини жойнамоз ўрнида ёзиб сафландилар. Ва намозга азон янгради. Мен умрим давомида бундай гўзал азон чақириғини эшитмагандим. Азон оҳангидан кўзлар ёшланди, диллар нурланди. Бундай муаззин овозини биринчи бор тинглаган бошқа аристонларнинг ўриси-ю карейси, менти-ю кенти бир неча дақиқада ўзгача қиёфада кулгудан тўхтаб, баъзилари ўтириб ҳам қолишди. Ажабо! Барча сукутда. Намозга танланган имом қироати ҳам барчанинг бошини анчагина эгдириб қўйди. Намоз хутбаси ва теран дуолардан таъсирланган аристонлар дуога жўр бўлиб, қўл очмоқдан ўзини тиёлмади.
Азиз ўқувчимиз, мен ўшандаги дуоларни сизга етказишдан ўзимни тияман, нуқсонли қилиб қўйишдан чўчиганим учун. Аммо ич-ичимдан титратган ҳисларимни имкон қадар бўлишаман.
Ёшлигимдан масжидлардаги қип-қизил гиламларда, хушбўй мушк ифорлари таралган жамоаларда ҳайит намози ўқиганман. Ҳатто элга танилган, кейинчалик анави яҳудийнинг қатағонида шаҳид кетган қорилар хутбаларидан дилларим яйраган. Аммо ўшаларнинг барчасини ўша балчиқлар устига тўшалган увадалар устида адо қилинган намозга, атрофимизда дубинкалилар қуршовидаги ғариблар намозига алмашмайман. Чунки ўша йилларда бу юрт масжидларидаги қизил гиламлар устидаги намоздан ўша увадалар устидаги намоз ўзгача эди. Анави масжидлар минбарида золим, қотил яҳудий ҳаққига дуолар айтиб қўллар кўтарилган бўлса, бу жамоадаги ғариблар уни дуоибад қилмоқда эди. Кўчадаги азизларимиз намоздан сўнг оиласи учун байрам ширинликлари ташвишида бўлганида, бу увада устидагилар атрофдаги таёқли милицияларнинг калтакларига тайёр турардилар.
Мана, азиз халқим! Сиз нима дейсиз, билмадим-у, аммо намозга, рўзага қарши курашувчи бундай ҳукумат аслида динимизга қарши, деб биламан. Аллоҳим, ийд намозларни биз мусулмонлар Ўзинг ваъда қилган рошид халифа имомлигида адо этадиган кунларни тезлатгин. Зеро, Сен ҳар нарсага Қодирсан.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
(Хоҳласангиз ибрат оларсиз, деб ҳикоя қилганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
26.03.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми